Исломиддионов Зоиржон Шорифжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Зомин миллий табиат боғи макромицетлари”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B721.
Илмий раҳбар: Мустафаев Илёр Муроддулаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.B.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори; Хасанов Ботир Ачилович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зомин миллий табиат боғида тарқалган макромицетлар биотасини идентификациялаш, экологик-трофик тузилмасини асослаш ҳамда кенг кўламли таҳлилларни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зомин миллий табиат боғи макромицетларнинг 2 бўлим, 5 синф, 11 тартиб, 43 оила ва 79 туркумига мансуб 153 тур аниқланган;
Ўзбекистон микобиотаси учун илк бор 16 макромицет турлари қайд этилган;
макромицетларнинг экологик-трофик тузилмалари илмий асосланган;
макромицетларнинг тик минтақалар бўйича тарқалиши ҳамда мавсумий ривожланиши очиб берилган;
илк бор тадқиқот ҳудудидаги Лониcера туркумида патогенлик қилувчи Сангҳуангпорус лониcеринус нинг потенсиал тарқалиши биоиқлимий модели ишлаб чиқилди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зомин миллий табиат боғида олиб борилган микологик тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
Зомин миллий табиат боғи макромицетларининг 750 га яқин микологик гербарий намуналари ЎзР ФА Ботаника институти “Ноёб обекти” Микологик гербарий (ТАСМ) фондига топширилган. Натижада, Зомин миллий табиат боғидан йиғилган фунгарий намуналари ноёб обект фондини бойитиш имконини берган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияснинг 2025-йил 29 январдаги №4/1255-256-сон маълумотномаси);
бундан ташқари, йиғилган фунгарий намуналари халқаро маълумотлар тизимига, яъни Биохилма-хиллик боʻйича маълумотлар глобал (ГБИФ) базасига киритилган бўлиб, 2024 йил 23 декабрдаги №022 гувоҳномага асосан бу маълумотлар глобал миқёсда мавжуд бўлган илмий тадқиқотларга қўшилди. Натижада, Зомин миллий табиат боғи макромицетларни халқаро миқёсда кузатиш ва мониторинг қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish