Буриева Кибрио Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабий таълимда талабаларнинг 4К кўникмаларини ривожлантириш методикаси”  мавзусидаги 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (адабиёт) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9990
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Рахманова Муқаддас Қахрамоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор. Мустафаева Дурдона Асиловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг “4К” кўникмаларини адабий таълим жараёнида ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабий таълим жараёнида талабаларда “4К” кўникмаларини ривожлантиришга таъсир этувчи ташкилий-педагогик шарт-шароитлар таълим муҳитининг очиқлиги, ўқув фаолиятининг интерактивлиги, ўқитувчининг методик тайёргарлиги, ахборот-ресурс базасининг мавжудлиги ҳамда талабалар фаоллигини рағбатлантирувчи механизмларнинг ўзаро уйғунлиги самарадорликнинг асосий омиллари асосида аниқлаштирилган;
адабий таълим доирасида “4К” кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган дидактик тизим ва методик таъминот талабаларда 4К кўникмаларини ривожлантириш технологиялари дивергент фикрлаш фаолиятини моделлаштиришга йўналтирилган ассоциатив машқларни лексик базага асосланган симулятив топшириқлар орқали қўллаш ҳамда бу жараённи адаптив педагогик дизайн асосида трансформасиялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда “4К” кўникмаларини интегратив ривожлантиришга хизмат қилувчи методик модел матнни тушуниш, ижодий қайта ишлаш ва далиллаш кўникмаларини шакллантирувчи педагогик-психологик диагностиканинг визуал ресурсларини касбий интерпретация жараёнида дифференциал асосда қўллаш орқали интеграциялашган ёндашув асосида такомиллаштирилган;
талабаларда “4К” кўникмаларининг ривожланиш даражасини баҳолаш учун педагогик мезон ва индикаторлар адабий таълим жараёнида ҳар бир кўникмани ўлчовчи, илмий контекстни алтернатив структуралашга йўналтирилган новербал ва вербал иш турларидан фойдаланишга асосланган, комплекс ёндашув ва дифференциал мезонлар асосида ишлаб чиқилган баҳолаш тизими ҳамда уни амалиётда қўллаш бўйича педагогик тавсиялар орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
талабаларда "4К" кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик хусусиятлари инглиз ва рус тилидаги қиёсий таҳлили жараёнида креативлик, колаборация, танқидий фикрлаш ва коммуникасияга йўналтирилган универсал-ўқув ҳаракатлар инфографикасини метапредмет структурада методик трансформациялашга оид таклифлари “Иқтидорли болалар психологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил, 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган 218535-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг креатив, танқидий, коммуникатив, колаборатив компетенцияларини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларда 4К кўникмаларини интегратив ривожлантиришнинг методик модели матнни тушуниш, ижодий қайта ишлаш, аргументлашга ўргатувчи педагогик-психологик диагностиканинг визуал ресурсларини касбий интерпретация жараёнида дифференциал қўллашга оид таклиф ва тавсияларидан “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграция” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи билан тасдиқланган 491057-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда 4К кўникмаларини интенсив ривожлантиришга қаратилган дидактик ёндашувлардан фойдаланиш шароити яратилган;
талабаларда 4К кўникмаларини ривожлантириш технологиялари дивергент фаолиятни моделлаштиришга тайёрловчи ассосиатив машқларни лексик базани симулятив қўллаш жараёнида адаптив педагогик дизайнда трансформасиялашга доир тавсияларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2024-2025-йилларда эфирга узатилган бадиий эшиттиришлар муҳаррияти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг  2024-йил 28-майдаги 05-09-748-сон маълумотномаси). Натижада, адабий таълим жараёнида талабаларнинг 4К кўникмаларини ривожлантиришга оид методик тавсияларнинг кенг тарғиб этилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish