Жамолдинова Сайёра Нодирбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълони
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3349.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мусурмонов Рахматилла, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий тайёргарлик даражасини оширишда бўлажак ўқитувчиларни конфликтологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари касбий фаолиятга хос низоларнинг умумий ва хусусий симптоматикаси бўйича касбий-прогностик ҳаракатлар тизимини талабаларнинг академик-ижтимоий фаолиятга рағбатли йўналтириш муҳитида киритиш асосида очиб берилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш механизмлари низо ва танқидларга тўғри муносабат, эмоционал барқарорликни тарбиялашга қаратилган конфликтологик компетентлик кўникмаларини ривожлантиришнинг мотивацион, қадрятли, когнитив, ҳиссий-эмоционал компонентларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш модели вазиятни тезкор таҳлил қилиш, қисқа муддатда томонларни хавфсиз қарорларга йўналтириш бўйича машқлар модификацияларини қадрятлилик, ташкилий-методик, ижобий фаоллик ва витаген таълим интеграциясини таъминлашга доир функсионал модели, касбий тайёргарлик даражасини ошириш имкониятлари ва шарт-шароитларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик маданиятини ривожлантиришнинг ахборот-дастурий таъминоти конфликтларни бартараф этиш, олдини олиш ҳамда бир вақтда бир неча субект билан ишлаш ва таъсир муҳитини яратишга қаратилган ўқув вазиятли топшириқларни “Эду Cонфлиcт” платформасига интерактив алгоритмда киритиш ва очиқ қайдли мониторингда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий тайёргарлик даражасини ошириш жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари касбий фаолиятга хос низоларнинг умумий ва хусусий симптоматикаси бўйича касбий-прогностик ҳаракатлар тизимини талабаларнинг академик-ижтимоий фаолиятга рағбатли йўналтиришга оид таклифлари “Нейропедагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий педагогик тайёргарлиги ва конфликтологик маданийатини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш механизмлари низо ва танқидларга тўғри муносабат, эмоционал барқарорликни тарбиялашга қаратилган конфликтологик компетентлик кўникмаларини ривожлантиришнинг мотивацион, қадрятли, когнитив, ҳиссий-эмоционал компонентларини интеграциялашга доир таклифлардан педагогик конфликтология фанининг намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023-йил 24-ноябрдаги 02/01-01-165-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик маданиятни ривожлантиришга оид методик таъминот такомиллаштирилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш модели вазиятни тезкор таҳлил қилиш, қисқа муддатда томонларни хавфсиз қарорларга йўналтириш бўйича машқлар модификацияларини қадрятлилик, ташкилий-методик, ижобий фаоллик ва витаген таълим интеграциясини таъминлашга оид таклиф ва тавсийалардан “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадрийатлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбийалашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 10-апрелдаги 173-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг конфликтологик маданийатини ривожлантиришнинг ташкилий-методик ва дидактик таъминотини оширишга хизмат қилган.