Давронов Исмоил Эргашевичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вариатив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини креатив фаолиятини ривожлантириш механизми” 13.00.01 – Педагогика назарияси.Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped3954
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Илмий раҳбар: Ходжаев Болта Қурбонович, педагогика фанлари номзоди, доцент
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович педагогика фанлари доктори профессори, Тоштемирова Саодат Абдурашидовна педагогика фанлари доктори профессори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг креатив фаолиятини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятни ривожлантириш дозарб педагогик муаммо эканлигини асослаш орқали креатив фаолиятнинг даражаларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва хулосалашнинг ўзаро боғлиқлигини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолияти ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган модели ва амалга оширишнинг педагогик механизими (шатр-шароитлар, педагогик омиллар, тамоиллар, фаолият шакиллари) асосида мазмунан такомиллаштирилган;
креатив фаолиятни ривожлантиришнинг вариатив ёндашув қўлланилиб, унинг натинг натижаси креатив фикрлаш, муаммони ноананавий ечиш, педагогик вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини шакиллантириш билан бойитилган.
талабаларда креатив фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таминоти баҳолашнинг оператив, тактик ва стратегик мезонлари ҳамда натижаларининг репродуктив, продуктив, креатив кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вариатив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятини ривожлантириш механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятини ривожлантириш долзарб педагогик муаммо эканлигини асослаш орқали креатив фаолиятнинг тузилмаси ва компонентларига оид тавсиялар ва илмий натижаларидан “Бошаланғич таълимнинг долзарб масалалари” номли дарслик мавзусида тадқиқот режасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда фойдаланилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-325-рақамли гувоҳнома). Натижада, вариатив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятини ривожлантириш механизми орқали фаол, онгли, креатив фикрловчи, ижодкор бошланғич синф ўқитувчиларини тарбиялаш имконияти яратилган;
талабаларда креатив фаолиятни ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда илмий асосланган маълумотлар “Педагогик компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-325-рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Бошаланғич таълимнинг долзарб масалалари” фанини ўқитишда бирламчи манбалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятни ривожлантиришга ёʻналтирилган таʼлим жараёнининг коррексион механизмларинидан фойдаланишнинг имкониятлари далилланган маълумотлар “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04-июлдаги 55-сон буйруғи, 55215-рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Ижтимоий педагогика” фанининг ўқитишда бирламчи манбалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятни ривожлантиришга ёʻналтирилган таʼлим жараёнининг коррексион механизми такомиллаштирилган;
талабаларда касбий креатив фаолиятни ривожлантириш моделинининг мазмунли-жараёнли блоки машғулотлар жараёнида жамоада ўз ўрнини топиш, диагностик, дидактик, инсонпарварлик парадигмаси асосида рақобат муҳитни яратиш, интерфаол технологияларнинг рефлексив жиҳатини кенгайтириш шахснинг деонтологик -резонанс даражасини фаоллаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ўқитувчилар салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининиг 2025-йил 17-сентябр 02/01-01-355-сон маълумотнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда креатив кўникмаларни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида креатив фаолиайтни ривожлантириш жараёни самарадорлиги фаолиятли-рефлексив, когнитив-амалий, интеллектуал-ижодий мезонларни тадрижий баҳолашнинг юқори, ўрта ва паст даражаларига мувофиқлиги трансформатив-динамик ўсишни таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ўқитувчилар салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининиг 2025-йил 17-сентябр 02/01-01-355-сон маълумотнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда креатив фаолиайтни ривожлантириш самарадорлиги ҳамда амалий-технологик тизимни такомиллаштиришга хизмат қилган.