Тошев Муроджон Халиловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини шахматни ўқитиш жараёнида ривожлантириш (компютер технологиялари асосида)” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3461
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01
Илмий раҳбар: п.ф.д., проф. Махмудов Абдулхалим Хамидович
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Очилов Рифат Куконович
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда шахмат таълимининг педагогик имкониятлари ҳамда компютер технологиялари билан интеграциялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ақлий ривожланишини таъминлашда таълимга бўлган ички мотивацияни кучайтириш, интеллектуал жараён кўникмаларини (таҳлил, синтез, таққослаш ва башорат қилиш) мақсадли шакллантириш ҳамда идрок, хотира ва диққатни педагогик жиҳатдан фаоллаштириш имконини берувчи шахматни компютер технологиялари асосида ўқитишнинг педагогик имкониятлари интегратив ёндашув асосида аниқланди;
умумий ўрта таълим мактаблари учун шахматни компютер технологиялари асосида ўқитишга йўналтирилган, босқичма-босқич интеллектуал ривожланишни таъминловчи “Қадам ва қадам” махсус ўқув курси ишлаб чиқилди, унда шахмат машғулотларининг мазмуни ўқувчиларнинг ёш ва когнитив хусусиятларига мослаштирилиб, рақамли муҳитда мантиқий фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш ва рефлектив тафаккурни ривожлантириш механизмлари белгилаб берилди;
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган шахматни компютер технологиялари воситасида ўқитиш мазмуни, интерактив методлар, рақамли воситалар ва дидактик тамойилларнинг ўзаро интеграцияси асосида ўқувчиларнинг идрок, диққат ва хотирасини ривожлантиришга хизмат қилувчи тизимли педагогик модел такомиллаштирилди;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятлари ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди, улар асосида ўзлаштирилган билимларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар билан узвий боғлиқлигини таъминлайдиган илмий-методик тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди, бу эса шахматни ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бошланғич синф ўқувчиларининг ақлий ривожланишини таъминлашда таълимга бўлган ички мотивацияни кучайтириш, интеллектуал жараён кўникмаларини (таҳлил, синтез, таққослаш ва башорат қилиш) мақсадли шакллантириш ҳамда идрок, хотира ва диққатни педагогик жиҳатдан фаоллаштириш имконини берувчи шахматни компютер технологиялари асосида ўқитишнинг педагогик имкониятлари интегратив ёндашув асосида аниқлашга оид таклифлар “Шахмат ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи билан тасдиқланган 166-042 рақамли гувоҳнома). Натижада мактаб ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг назарий ва амалий асослари янги маълумотлар билан бойитилди ҳамда шахмат ўргатишнинг шакл ва усуллари такомиллаштирилди. 
умумий ўрта таълим мактаблари учун шахматни компютер технологиялари асосида ўқитишга йўналтирилган, босқичма-босқич интеллектуал ривожланишни таъминловчи “Қадам ва қадам” махсус ўқув курси ишлаб чиқилди, унда шахмат машғулотларининг мазмуни ўқувчиларнинг ёш ва когнитив хусусиятларига мослаштирилиб, рақамли муҳитда мантиқий фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш ва рефлектив тафаккурни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш ахборот-таълим портали" дастурий тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон шахмат федерацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2022 йил 16 ноябрдаги 18/12-сонли маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларнинг шахматга ўқитиш жараёнининг самарадорлиги ошди; 
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган шахматни компютер технологиялари воситасида ўқитиш мазмуни, интерактив методлар, рақамли воситалар ва дидактик тамойилларнинг ўзаро интеграцияси асосида ўқувчиларнинг идрок, диққат ва хотирасини ривожлантиришга хизмат қилувчи тизимли педагогик модели такомиллаштиришга доир методик тавсиялардан И-ОТ-2019-9 сонли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогига фанлари илмий тадқиқот институтининг 2024 йил 29 апрелдаги 01/15-09/113-сонли маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларининг диққат, хотира ва мантиқий фикрлаш сифатларини ошишига имконият берди;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятлари ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди, улар асосида ўзлаштирилган билимларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар билан узвий боғлиқлигини таъминлайдиган илмий-методик тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди, бу эса шахматни ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган илимий- услубий тавсиялар тажриба-синовга жалб қилинган мактаблардаги шахмат дарсининг мазмунига синдирилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини тадбиқ этиш марказининг 2023 йил 27 мартдаги 02/01/-01-44-сонли маълумотномаси). Натижада, шахмат дарсларида компютер технологияларини қўллаш самарадорлиги ва ўқувчиларда мотивация ошишига имкон яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish