Махмудов Содир Юсуфалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлилигини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9290
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлар доктори (DSc) профессор; Исакулова Нилуфар Жанакуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент,
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетенлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари технологик жараён талабларини диагностик таснифлаш, комплекс аудентик мақсадларга амалий-фаолиятли реал ва касбий вазиятларини дидактик яхлитлаш асосида аниқлаштирилган.
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантиришнинг модели компонентлари фанлар бўйича изчил интеграллашган ресурсларни инсоннинг интуицияси, риёзати ва фантазияси мос интерпретациялаш, педагогик коммуникацияда жамоавий ишлар улушини ошириб боришга векторли устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантириш жараёни таълим мазмуни, лаборатория, техник йўриқномаларни симуляцияларни технотизим муҳитига мослаштириш, касбий тайёргарлигини адекват баҳолаш индикаторларини ахборот хавфсизлиги нормаларига мувофиқлигини стратегик прогнозлаш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги “Хавфсизлик таҳлили”, “Хавфсизлик жомадони”, “Икки юлдуз, бир тилак” рефлекция методлари орқали тизим барқарорлигини таъминлашга ёрдам берадиган таксономияси интенсивлигига эришиш асосида оширилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим шароитида хавфсизлик фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари технологик жараён талабларини диагностик таснифлаш, комплекс аудентик мақсадларга амалий-фаолиятли реал ва касбий вазиятларини дидактик яхлитлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Тиббий билим асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7560/04 рақамли далолатномаси). Натижада, мазкур компетенсиялар асосида талабаларнинг ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмаларни амалда қўллай олишини ривожлантиришга эришилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантиришнинг модели компонентлари фанлар бўйича изчил интеграллашган ресурсларни инсоннинг интуицияси, риёзати ва фантазияси мос интерпретациялаш, педагогик коммуникацияда жамоавий ишлар улушини ошириб боришга векторли устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тиббий билим асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7560/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг хавфсизликка оид компетенлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик мазмуни бойитилган.
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантириш жараёни таълим мазмуни, лаборатория, техник йўриқномаларни симуляцияларни технотизим муҳитига мослаштириш, касбий тайёргарлигини адекват баҳолаш индикаторларини ахборот хавфсизлиги нормаларига мувофиқлигини стратегик прогнозлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тиббий билим асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7560/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг хавфсизликка оид компетенлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш таркибий тузилмасини интенсивлаштиришга хизмат қилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги “Хавфсизлик таҳлили”, “Хавфсизлик жомадони”, “Икки юлдуз, бир тилак” рефлекция методлари орқали тизим барқарорлигини таъминлашга ёрдам берадиган таксономияси интенсивлигига эришиш асосида оширишга оид таклифлар “Тиббий билим асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7560/04 рақамли далолатномаси).Натижада инновацион таълим шароитида талабаларнинг хавфсизликка оид компетентлилигини ривожлантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган.