Давронов Бекзод Диёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10005
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
Илмий раҳбар: Шерманов Элдор Уралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор,
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларининг мусиқий қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёшларни ғоявий-эстетик тарбиялашни санъат турлари моҳиятига дефинициялаш, арттерапия-педагогика-санъат интеграциялашувига асосланган технологик жараёнларга хослигини педагогик баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
артпедагогик технологиялар воситасида талабаларда мусиқий қобилиятини ривожлантиришнинг рефлексив механизмлари интегратив терапияни санъат асарларининг ҳиссиёт эмоционал – руҳий ҳолатига боғлиқ презентатив-рецептивлигини таъминлаш ва узвий босқичма-босқич тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш модели компонентларига креатив-фаол ижодкор талаба натижадорлигини бадиий-эстетик тарбия компонентларига визуал туркумлаштириш, эстетик тарбияланганлик даражасини педагогик  жараёнлар яхлитлигига рефлексив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш методикаси  бадиий тўгараклардаги эмпатия, хавфсизлик ва яратувчиликка оид ижодий фаолият муҳитини яратиш, амалий компетенсияларини комплекс аниқлаш жараёнига “сугГЭСтив” муаммоли-ахборот технологиялари тадбиқ этиш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларининг мусиқий қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ёшларни ғоявий-эстетик тарбиялашни санъат турлари моҳиятига дефинициялаш, арттерапия-педагогика-санъат интеграциялашувига асосланган технологик жараёнларга хослигини педагогик баҳолаш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдаги 11-05-2969/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мусиқий қобилиятини артпедагогик технологиялар воситасида ривожлантиришни индивидуал шахснинг хусусиятини инобатга олган ҳолда амалга оширишга эришилган;
артпедагогик технологиялар воситасида талабаларда мусиқий қобилиятини ривожлантиришнинг рефлексив механизмлари интегратив терапияни санъат асарларининг ҳиссиёт эмоционал – руҳий ҳолатига боғлиқ презентатив-рецептивлигини таъминлаш ва узвий босқичма-босқич тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдаги 11-05-2969/04 рақамли маълумотномаси).  Натижада, артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш модели компонентларига креатив-фаол ижодкор талаба натижадорлигини бадиий-эстетик тарбия компонентларига визуал туркумлаштириш, эстетик тарбияланганлик даражасини педагогик  жараёнлар яхлитлигига рефлексив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдаги 11-05-2969/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантиришнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган;
артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантириш методикаси  бадиий тўгараклардаги эмпатия, хавфсизлик ва яратувчиликка оид ижодий фаолият муҳитини яратиш, амалий компетенсияларини комплекс аниқлаш жараёнига “сугГЭСтив” муаммоли-ахборот технологиялари тадбиқ этиш асосида оптималлаштиришга оид таклифлар “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025 йил 8-майдаги 11-05-2969/04 рақамли маълумотномаси).Натижада, артпедагогик технологиялар воситасида талабаларнинг мусиқий қобилиятини ривожлантиришнинг баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини илмий-педагогик жиҳатдан аниқлаш имкони оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish