Феруза Шакировна Шамукарамованинг 
тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда археология фанининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи (ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср ўрталари)”. 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усаллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.1.DSc/Tar51
Илмий раҳбар: Дилором Агзамовна Алимова, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар:
Рустам Хамидович Сулайманов, тарих фанлари доктори, профессор;
Шапулат Базарович Шайдуллаев, тарих фанлари доктори, профессор;
Баҳтиёр Эргашевич Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд арҳеология институте.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг биринчи ярмида археология фанининг ташкилий, институционал ва илмий жиҳатдан шаклланиши ва ривожланиш тарихи, шунингдек, Ўзбекистонда археологларнинг биринчи авлодининг шаклланиш жараёни.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
архив ҳужжатлари ва илмий-тарихий адабиётларнинг ўрганилиши натижасида мустамлакачилик даврида ва совет тузумининг илк ўн йилликларида ўлканинг меъморий-маданий меросини сақлаб қолиш муаммоси мафкуравий вазифалар сирасида, яъни Туркистон – Ўзбекистоннинг туб аҳолиси орасида обрў қозониш ва янги ҳокимиятни қонунийлаштириш стратегиясининг узвий қисми сифатида ҳал қилингани, меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларини молиялаштириш масаласи эса илмий жамоатчилик билан ҳокимият тузилмаси ўртасида ихтилофларга сабаб бўлгани аниқланган;
1930-йилларнинг ўрталаригача археологиянинг фан сифатида институционал ривожланиши ўта суст ва зиддиятли кечгани, Марказнинг ўзи томонидан ҳам эътироф этилганидек, фандаги илмий фаолликнинг заифлиги молиявий маблағлар ва малакали кадрларнинг (Узкомстарисда археологларнинг доимий штат бирлиги бўлмаган) мунтазам етишмовчилиги, 1935 йилдан кейин содир бўлган туб бурилиш эса Совет Иттифоқининг мафкуравий андозасига мос ҳолда археология тарих фани соҳасида ёрдамчи йўналиш сифатидагина эмас, балки совет давлатининг тарихий нарративини яратишдаги стратегик воситага айлантирила бошлангани аниқланган;
Ўзбекистонда археологик тадқиқотларини такомиллаштириш, чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган меъёрий ҳужжатларнинг эълон қилинганига қарамай, Узкомстарисда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун 1930-йилларнинг деярли охиригача етарли шарт-шароит бўлмагани (белгиланган бюджет мунтазам қисқартирилган; Қўмита 1932 йилда Самарқанддан Тошкентга кўчирилгач, унинг таркибидаги 18 нафар ходимнинг барчаси: маъмурияти, илмий ва техник мутахассислари битта хонада ишлагани; археологик топилмаларга камерал ишлов бериш учун шароитлар яратилмагани; натижаларни эълон қилиш учун маблағлар мунтазам равишда етарли бўлмагани) очиб берилган;
1940-йиллар бошларида археология фани ривожида рўй берган янгиланишлар ижобий ўзгаришларга сабаб бўлгани, хусусан, археолог-мутахассисларни тайёрлаш бўйича иккита мактаб: асосий эътиборни бутун Ўрта Осиё минтақаси учун малакали кадрларни етиштиришга қаратган ЎОДУнинг Ўрта Осиё археологияси кафедраси ҳамда Ўзбекистон ҳудудида кенг кўламдаги археологик тадқиқотларни бошлаб юбориш билан бирга маҳаллий аҳоли вакилларидан кадрлар тайёрлашга киришган ЎзССР ФА Тарих ва археология институтининг шаклланиши билан боғлиқ бўлгани аниқланган;
қўшма экспедициялар иш олиб борган жойлардаги археологик материалларнинг сақланиши тўғрисида 1933 йилда Ўзбекистон тариҳий ва маданий ёдгорликларини маҳофаза қилиш қўмитаси (Узкомстарис) билан Ленинград Моддий маданият тариҳи институти (ММТИ) ўртасида Бош келишув имзоланганига қарамасдан, ноёб топилмаларнинг салмоқли ва бебаҳо қисми Москва ва Ленинграднинг илмий-тадқиқот муассасалари ва музейларига мунтазам равишда жўнатилиб, илмий натижаларнинг эълон қилинишида акс эттирилгани, буларнинг барчаси Ўрта Осиё тўғрисида билимларни кенгайтириш соҳасида Марказнинг гегемонлигини молиявий қарамлик билан мустаҳкамлангани кўрсатиб берилган;
Ўзбекистон ҳудудида, қолаверса бутун Ўрта Осиё минтақасида археологик тадқиқотлар ривожланиши жараёнларининг ўрганилиши, ноёб археологик ёдгорликларга бой бўлган, яъни оламшумул кашфиётлар олиб келиши мумкин бўлган ушбу минтақа Москва ва Ленинграддаги илмий муассасалар ўртасида рақобатга сабаб бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
В.Л. Вяткин, М.Э. Массон, Я.Ғ. Ғуломов каби Ўзбекистон археологияси дарғаларининг ҳаёти ва илмий фаолияти, фаннинг шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси, археологик экспедицияларини ташкил қилишда улар олдида турган муаммолар тўғрисидаги илмий натижалардан ЎзФА Тарих институтида бажарилган ФА-А-А35 “ХХ асрда Ўзбекистон тарихи ва тарихчилари” амалий лойиҳаси асосида “История и историки Узбекистана в ХХ веке” (Ташкент: Навроз, 2014. 431 с.) китобини нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 й. 26 июндаги 3/1255-1576-сон маълумотномаси);
моддий ва ташкилий муаммоларга қарамасдан, Ўзбекистон ҳудудида 1930 – 1940 йилларда археологик экспедицияларининг ташкил қилиниши ва амалга оширилиши, экспедицияларда маҳаллий (Тошкент, Самарқанд, Термиз, Хоразм) илмий муассасаларининг иштироки, экспедициялар вақтида археологлар ижтимоий ҳаётининг шароитлари, қазишмаларни олиб боришда қўлланилган янги усуллар, ноёб археологик топилмалар ва уларнинг кейинги тақдири, эришилган илмий натижаларнинг аҳамияти, Узкомстарис билан Моддий маданият тарихи институти (Ленинград) ўртасидаги Бош келишувга қарамасдан, топилмалардан салмоқли қисмининг Москва ва Ленинградга олиб кетилгани тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида узатилган “Халқ мулки” ва “Замонлар оша” телекўрсатувларида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ДУКнинг 2024 й. 4 сентябрдаги 06-28-768-сон маълумотномаси). Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг архив материалларига асосланган илмий натижалар илк бор илмий муомалага киритилиб, Марказнинг бошқа минтақаларга нисбатан империяча ёндашувни акс эттирмоқда;
Туркистон археология ҳаваскорлари тўгарагининг илмий ва ташкилий фаолияти, иш юритиш ҳужжатлари, илмий ва молиявий йиллик ҳисоботлари, археологик изланишларни олиб борилишининг асл сабаблари, қайси минтақага кўпроқ эътибор берилгани, ноёб топилмаларнинг Императорлик археология комиссияси ихтиёрига жўнатилиши тўғрисида олинган маълумотлар ЎзР ФА Тарих институтининг ОТҒ-1135-сон “ХИХ – ХХ аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал-маданий мероси: анъаналар ва трансформация жараёнлари” фундаментал лойиҳасини бажаришда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 й. 26 июндаги 3/1255-1576-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ТАҲТ ташкил қилинишининг асл сабаблари, Туркистон ўлкасининг тарихи, жумладан минтақанинг босиб олинишини акс эттирувчи ёзма манбаларнинг ўрганилиши орқали Россиянинг минтақада ўз ҳукмронлигини қонунийлаштирилиши талқин қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish