Холбоев Умид Холбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Хизмат кўрсатиш соҳасини стратегик ривожлантириш шароитида рақобатбардошликни  ошириш масалалари” 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.1.PhD/Iqt1991  
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шадиева Гулнора Мардиевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўхлиев Искандар Суюнович; иқтисодиёт фанлари доктори,профессор Насимов Дилмурод Абдуллоевич
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлиги ошириш стратегияси билан боғлиқ илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш субектларида "рақобатбардошлик" тушунчасининг таърифи хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишни ўзида мужассамлаштириб инновацион ва рақамли трансформациялашув асосида истеъмолчи талабларини қондириш воситаларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
     хизмат кўрсатиш соҳасининг рақобатбардошлик даражасини ташқи муҳитнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик омилларни қамраб оладиган "СИИТ таҳлил" методологияси асосида аниқлашнинг такомиллаштирилган услубияти ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш корхоналарида активлар, мажбуриятлар ва инвестициявий ресурсларнинг рақобатбардошликка интеграл таъсирини “юқори – Кж≥1.473”, “ўрта – Кж≥1.358” ва “паст – Кж≥0.172” интервалда баҳолаш таклиф қилинган; 
хизмат кўрсатиш корхоналарининг иқтисодий барқарорлик рейтинги даражасининг  юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи даражага ажратилганлигини инобатга олиб, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатбардошлик стратегиясини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш субектларида "рақобатбардошлик" тушунчасининг та'рифи хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишни ўзида мужассамлаштириб инновацион ва рақамли трансформациялашув асосида истеъмолчи талабларини қондириш воситаларини киритиш асосида такомиллаштирилган таклифи олий ўқув юртларининг ўқув жараёнида, “Иқтисодиёт назарияси” фани бўйича дарслик тайёрлашда (дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар) тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар рақобат ва рақобатбардошликнинг корхоналар учун зарурлиги, рақобатбардошлик натижасида хизмат сифати такомиллашуви ва ассортимент кенгайиши, хизмат кўрсатиш субектлари иқтисодий самарадорлигни оширишнинг асосий воситаси  эканлигини бўйича назарий билимларини оширишга имкон беради;
ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатбардошлик даражасини ташқи муҳитнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик омилларни қамраб оладиган “СИИТ таҳлил” методологияси асосида аниқлашнинг такомиллаштирилган таклифи Самарқанд вилоят Савдо саноат палатасининг амалиётида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05-33-13246-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасининг рақобати ҳолати сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик омилларга боғлиқлиги ва ҳудуднинг рақобатбардошлик даражаси ҳолати ҳақида хулоса чиқаришга имкон берган;
хизмат кўрсатиш корхоналарида активлар, мажбуриятлар ва инвестициявий ресурсларнинг рақобатбардошликка интеграл таъсирини “юқори – Кж≥1.473”, “ўрта – Кж≥1.358” ва “паст – Кж≥0.172” интервалда баҳолаш таклифи Самарқанд вилоят Савдо саноат палатасининг амалиётида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05-33-13246-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш патижасида хизматлар соҳаси корхоналарида рақобатбардошликни аниқлаш методологияси такомиллаштирилиб, рақобатбардошликнинг умумий кўрсаткичини корхона самарали фаолият кўрсаткичи ва корхона молиявий барқарорлик кўрсаткичлари орқали аниқланалиши методологик тавсия сифатида киритилди.Шу асосида корхоналар рақобатбардошлиги юқори, ўрта ва паст  даражаларга ажратиб уларни тоифалаш имконини берган;
хизмат кўрсатиш корхоналарининг иқтисодий барқарорлик рейтинги даражасининг  юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи даражага ажратилганлигини инобатга олиб, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилган таклифи Самарқанд вилоят савдо саноат палатасининг амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинди (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05-33-13246-сонли маълумотномаси). Иқтисодий барқарорликни таъминловчи механизм учта дастак ёрдамида амалга оширилади.Иқтисодий-ташкилий дастаклар бу корхонанинг иқтисодий ва бошқарув воситалари ёрдамида таъмиланишига, молиявий дастак молиявий ресурслардан фойдаланиш қобилиятини баҳолаш ва инновацион дастак хизмат кўрсатиш корхоналар фаолиятига рақамли технологияларни қўллаш ва улар рақобатбардошлиги баҳолаш имконини беради имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish