Шомурадова Дилбар Абдишукуровна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси (“Халқ ижодиёти: ашула ва рақс” таълим йўналиши мисолида)” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7585
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна. Педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич педагогика фанлари доктори, профессор. Жабборов Улуғбек Абдураҳмонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналиши талабаларида инглиз тилида касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикасидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари талабаларнинг нутқ фаолиятини коррексиялашга қаратилган халқ ижодиёти:ашула ва рақсга оид терминларни қиёсий таснифлаш ҳамда вербал муносабати умумистеъмол ва контекст ибораларнинг ўзига хос ва фарқли хусусиятларини прогностик даражалаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг методикаси халқ ижодиёти анъаналарига кўра ашула ва рақсга оид терминларнинг синтактик-деривацион хусусиятларини аутентик материаллар мазмунига идентив ҳамда мазмунини қиёсий таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда мулоқот кўникмаларини ривожлантириш модели кундалик ва касбий мавзуларда оғзаки (монологик ва диологик) нутқни тушуниш ҳамда коучинг технологияларга кўра халқ ижодиётининг ашула ва рақс контекстидаги терминология ясалишининг дидактик таъминоти кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда мулоқот кўникмаларини ривожлантириш самарадолиги ашула ва рақсга оид аутентик материаллар структурасини таълимий мақсадлар мазмунига пропорсионаллигини таъминлашини динамик интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналиши талабаларида касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
талабаларда касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари талабаларнинг нутқ фаолиятини коррексиялашга қаратилган халқ ижодиёти:ашула ва рақсга оид терминларни қиёсий таснифлаш ҳамда вербал муносабати умумистеъмол ва контекст ибораларнинг ўзига хос ва фарқли хусусиятларини прогностик даражалаш асосида аниқлаштирилган хулоса ва таклифлар Инглиз тили (Халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналиши талабалари учун) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-мартдаги 11-05-1879/04-сон маълумотномаси). Натижада, халқ ижодиёти: ашула ва рақсга оид терминлар типологияси аниқлаштирилган;
талабаларда касбга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг методикаси халқ ижодиёти анъаналарига кўра ашула ва рақсга оид терминларнинг синтактик-деривацион хусусиятларини аутентик материаллар мазмунига идентив ҳамда мазмунини қиёсий таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар Инглиз тили (Халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналиши талабалари учун) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-мартдаги 11-05-1879/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув стратегиялари халқ ижодиёти: ашула ва рақс йўналиши бўйича ишлаб чиқилган; 
талабаларда мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методик тизими кундалик ва касбий мавзуларда оғзаки (монологик ва диологик) нутқни тушуниш ҳамда коучинг технологияларга кўра халқ ижодиётининг ашула ва рақс контекстида терминологиясини ясалишнинг дидактик таъминоти кенгайтириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар Инглиз тили (Халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналиши талабалари учун) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-мартдаги 11-05-1879/04-сон маълумотномаси). Натижада, халқ ижодиёти: ашула ва рақсга оид терминларни ўқитишнинг дидактик таъминоти оммалаштирилган; 
талабаларда мулоқот кўникмаларини ривожлантириш самарадолиги ашула ва рақсга оид аутентик материаллар структурасини таълимий мақсадлар мазмунига пропорсионаллигини таъминлашини динамик интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар Инглиз тили (Халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналиши талабалари учун) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-мартдаги 11-05-1879/04-сон маълумотномаси). Натижада, халқ ижодиёти: ашула ва рақсга оид терминларни ўқитиш методикаси оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish