Махмудова Дилафруз Алижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий матнда қишлоқ хўжалиги терминларининг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.4.PhD/Fil2041
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03
Расмий оппонентлар: Ганиева Шодияхон Азизовна, филология фанлари доктори, доцент; Усмонова Ҳуринисо Шараповна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бадиий матнда қишлоқ хўжалиги терминларининг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш, уларнинг бадиий-эстетик функцияларини ва миллий-маданий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек бадиий матнларида қўлланилган қишлоқ хўжалиги терминларининг лингвопоетик хусусиятлари тизимли равишда тадқиқ этилиб, уларнинг бадиий-эстетик вазифалари, контекстуал маъно кўчиш ҳолатлари ва услубий қўлланиш имкониятлари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги терминларининг лингвокултурологик табиати очиб берилиб, уларнинг миллий-маданий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар билан боғлиқ жиҳатлари, шунингдек, ўзбек халқининг аграр маданиятини акс эттирувчи консептуал хусусиятлари илк бор тизимли равишда таҳлил қилинган;
ўзбек бадиий адабиётида қишлоқ хўжалиги терминларининг метафорик қўлланилиши, образли ифода воситаси сифатидаги хусусиятлари ва прагматик имкониятлари илк маротаба комплекс тарзда ўрганилган;
қишлоқ хўжалиги терминларининг бадиий матнда қўлланилиши натижасида юзага келадиган семантик трансформациялар, коннотатив маънолар ва уларнинг бадиий матн поетикасини таъминлашдаги роли илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ўзбек бадиий матнларида қўлланилган қишлоқ хўжалиги терминларининг лингвопоетик хусусиятлари тизимли равишда тадқиқ этилиб, уларнинг бадиий-эстетик вазифалари, контекстуал маъно кўчиш ҳолатлари ва услубий қўлланиш имкониятларидан ЖДПИ–МУЗ-2015-0725140051 “Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғатини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш” инновацион тадқиқот лойиҳасида ҳозирги ўзбек тилидаги 10 дан ортиқ терминларнинг маъносини изоҳлашда тадқиқотчининг бадиий матнларда қишлоқ хўжалиги терминларининг бошланғич синфларда қишлоқ хўжалигига оид терминларнинг қўлланилиши, ишлатилиши ҳақидаги ҳамда қишлоқ хўжалиги терминологияси баъзи жиҳатларининг ифодаланиши каби талқинларига таянилган. (“Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғатини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш” инновацион тадқиқот лойиҳасининг 2025-йил, 6-мартдаги №1/04-192-сонли маълумотномаси).
Ўзбек тилида сўз бирликларнинг семантик ва прагматик таҳлилини батафсил ўрганиш ҳамда турли хусусиятлари, хусусан, нутқ универсаллиги, экспрессивлик, таҳлилийликнинг намоён бўлиши каби усулларини очиб беришга доир илмий хулосалардан ва тавсияларидан 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган. (“2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант лойиҳасининг 2025-йил, 6-мартдаги №1/04-192-сонли маълумотномаси) Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган.
Шунингдек, тадқиқотда илгари сурилган муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга тавсиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилган кўрсатувлар орқали: бадиий матнлар, хусусан, поетик матнларда когнитив метафораларнинг ўқувчи онгига эстетик таъсир кучи, когнитив хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлик томонлари ажратиб кўрсатилганлиги интернет, телевидение, радиода тадқиқот материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали нинг 2025-йил, 6-мартдаги №1/04-192-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар тадқиқот натижаларининг эфирга узатилиши мамлакатимиз ёшларини кичик бадиий матнлар, уларнинг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятларига оид тавсиялар талабалар ва соҳага қизиққан кенг омма учун муҳим қўлланма вазифасини ўтайди. Шунингдек, таҳлиллардан кейинги йиллардаги тадқиқотларда мана шундай назарий муаммоларни ўрганиш тенденсияси шаклланаётганини тарғиб этишга хизмат қилади.