Эргашова Гулноза Шукуровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ғози Олим Юнусовнинг тилшунослик мероси”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.PhD/Fil3319
Илмий раҳбар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Хожалиев Исмиол Тожибоевич, филология фанлари номзоди, доцент; Собиров Абдулхай Шукурович филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади Ғози Олим Юнусовнинг тилшунослик меросини тадқиқ қилиш, унинг диалектология ҳамда лексикографияга оид асарлари тадқиқи асосида адибнинг ўзбек тилшунослиги тараққиётидаги ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғози Олим Юнусовнинг ХХ аср бошларидаги ўзбек тилининг фонетик-фонологик тизимини яратишга, ўзбек лаҳжа ва шевалари тадқиқига, лотин алифбосини жорий этиш масалаларига бағишланган лингвистик қарашлари, амалий фаолияти илк бор махсус кўламда, монографик ўрганилган, тилшуноснинг ўзбек адабий тилининг меъёрлашуви ва такомлидаги хизмати очиб берилган;
ХХ асрнинг 20-30-йилларида тилшунослар томонидан ўзбек шеваларини ўрганилиши, таснифланиши, Ғози Олим Юнусовнинг мавжуд таснифларга муносабати, олим томонидан яратилган ўзбек шевалари таснифининг тарихий-маданий, миллий-этник, илмий-амалий аҳамияти лингвистик асосланган;
олим яратган “Русча-ўзбекча қисқа ҳуқуқий ва сиёсий луғат” илк бор лингвистик таҳлилга тортилган, луғатдаги русча терминларга ўзбекча муқобил сўз, сўз бирикмаси танлаш, изоҳлаш, тавсифлаш усулларининг комплекс қўлланганлиги, унинг кейинги давр терминологик луғатлар яратилишида методологик манба вазифасини бажарганлиги исботланган; 
Ғози Олим Юнусовнинг ўзбек шеваларини тадқиқ этиш ва луғатчиликка оид назарий қарашлари умумлаштирилган, шу асосда унинг ўзбек диалектологияси ва замонавий лексикографиясининг ривожланиш тенденсиясидаги ўрни, филолог олим сифатида ўзбек миллий тили ва унинг асосини ташкил этувчи давр адабий тили ривожига қўшган ҳиссаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғози Олим Юнусовнинг тилшунослик меросини тадқиқ қилиш, лингвистик фаолиятини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ғози Олим Юнусовнинг ХХ аср бошларидаги ўзбек тилининг фонетик-фонологик тизимини яратишга, ўзбек лаҳжа ва шевалари тадқиқига, лотин алифбосини жорий этиш масалаларига бағишланган лингвистик қарашлари, амалий фаолияти илк бор махсус кўламда, монографик ўрганилган, тилшуноснинг ўзбек адабий тилининг меъёрлашуви ва такомлидаги хизмати очиб берилган ҳамда ХХ асрнинг 20-30-йилларида тилшунослар томонидан ўзбек шеваларини ўрганилиши, таснифланиши, Ғози Олим Юнусовнинг мавжуд таснифларга муносабати, олим томонидан яратилган ўзбек шевалари таснифининг тарихий-маданий, миллий-этник, илмий-амалий аҳамияти лингвистик асосланган ўриндаги таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-декабрдаги 01/4-2568-сон маълумотномаси). Натижада, фундаментал лойиҳанинг ХИХ аср охири ХХ аср бошларига оид қисми адабий тур ва жанрлар такомили, адабий анъана ва ўзига хослик масалаларида янги маълумотлар билан бойитилган;
олим яратган “Русча-ўзбекча қисқа ҳуқуқий ва сиёсий луғат” илк бор лингвистик таҳлилга тортилган, луғатдаги русча терминларга ўзбекча муқобил сўз, сўз бирикмаси танлаш, изоҳлаш, тавсифлаш усулларининг комплекс қўлланганлиги, унинг кейинги давр терминологик луғатлар яратилишида методологик манба вазифасини бажарганлиги исботланган хулоса ва таҳлиллардан ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-декабрдаги 01/4-2567-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг электрон платформасида маърифатпарвар жадид адиби ва олими Ғози Олим Юнусовнинг асарлари мажмуи шакллантирилиши орқали жадидчилик даври ўзбек адабиёти ва адабий тилининг етакчи хусусиятларини белгилаш, даврга хос бўлган адабий тур ва жанрлар кўламининг ортиши билан боғлиқ назарий масаладаги маълумотлар кўлами кенгайган.
Ғози Олим Юнусовнинг ўзбек шеваларини тадқиқ этиш ва луғатчиликка оид назарий қарашлари умумлаштирилган, шу асосда унинг ўзбек диалектологияси ва замонавий лексикографиясининг ривожланиш тенденсиясидаги ўрни, филолог олим сифатида ўзбек миллий тили ва унинг асосини ташкил этувчи давр адабий тили ривожига қўшган ҳиссаси аниқланган назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Тарихий савол”, “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 4-декабрдаги 02-06-1830-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ҳолда илмий далиллар билан бойитилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish