Намозова Саодат Бахтиёровна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда шекспиршунослик: тараққиёт босқичлари ва тамойиллари (инглиз ва ўзбек олимлари тадқиқотлари қиёси асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.4.PhD/Fil2965
Илмий раҳбар: Бойназар Йўлдошев, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Адизова Ободон Исматовна; филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Тоирова Наргиза Исаковна.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек шекспиршунослигининг тарихий тараққиёт босқичларини тизимли ўрганиш, инглиз ва ўзбек олимлари тадқиқотлари қиёсий таҳлили асосида ушбу йўналишининг асосий назарий тамойилларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек шекспиршунослиги миллий адабиётшуносликнинг мустақил илмий йўнаўзбек шекспиршунослигига миллий адабиётшуносликнинг мустақил ва изчил илмий йўналиши сифатида қаралиб, унинг қарийб бир асрлик шаклланиш ҳамда тараққиёт жараёни комплекс тарзда ёритилган;
миллий шекспиршуносликнинг ривожланиш босқичлари аниқланиб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятлари, эришилган ютуқлари ва мавжуд камчиликлари илмий асосда кўрсатилган;
Шекспир ижоди билан ўзбек адабиёти ҳамда адабиётшунослиги ўртасидаги ўзаро алоқадорлик таржима, адабий таъсир ва қиёсий адабиётшунослик масалаларидан иборат яхлит адабий жараён сифатида очиб берилган;
шекспиршунослик материаллари асосида миллий ҳамда жаҳон адабиётшунослигининг ўзаро мутаносиблиги, методологик ранг-баранглик ҳамда янги тадқиқ усулларининг жорий этилиши жиҳатидан ўзбек шекспиршунослиги истиқболлари ва вазифалари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда шекспиршунослик: тараққиёт босқичлари ва тамойиллари бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
Ўзбек адабиётшунослигида шекспиршуносликнинг ривожланиши, унинг қарийб бир асрлик шаклланиш ва тараққиёт жараёнининг илмий тадқиқ қилинишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, инновацион ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 17-ноябрдаги 01-01/4000-сон маʼлумотномаси). Натижада миллий адабиётимизда шекспиршуносликнинг ўрганилишига қизиқиш янада ошган;
Ўзбек шекспиршунослигининг ривожланиш босқичлари аниқланиб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятлари, эришилган ютуқлари ва мавжуд камчиликлари илмий асосда тизимлаштирилганлигига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (2023-йил 26-августдаги 211/02-сон маълумотномаси). Натижада ёшларга инглиз тили ва адабиётини чуқур ўқитиш бўйича ахборот-комуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратишда манба бўлиб хизмат қилган.
Шекспир ижоди ва ўзбек адабиёти ҳамда адабиётшунослиги ўртасидаги таржима, адабий таъсир ва қиёсий адабиётшуносликка таянган ўзаро муносабатлар яхлит адабий жараён сифатида ёритилганлигига оид хулосалардан 2020-2022-йилларга мўлжалланган Қўқон давлат педагогика институтида С-ЭCАГД-18-CА-0067(П020002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм номли гранд лойиҳасида (2023-йил 13.02 44-сонли маълумотномаси) Натижада ёшларни инглиз тили ва адабиёти, хусусан, Шекспир ижоди билан таништиришда катта амалий аҳамият касб этган;
Ўзбек шекспиршунослик тарихининг умумий манзарасини яратиш, ютуқ ва камчиликларини умумлаштириш асосида Уйғониш даври буюк намояндаси ижодининг илмий ва назарий тамойилларини ва истиқболларини очиб бериш, У.Шекспир адабий мероси ўзида азалий ва адабий умуминсоний қадриятларини жамлашда “Қашқадарё” телеканалининг “Нажот билимда” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 17-февралдаги №17-05/31-сон маълумотномаси). Натижада шу телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар мазмуни мукаммаллашиб, уларнинг илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги ошишига имкон яратилган;
Шекспиршунослик материаллари асосида миллий ва жаҳон адабиётшунослиги уйғунлиги, тараққиёт босқичлари, методологик ранг-баранглик ҳамда янги тадқиқ усулларининг жорий этилиши нуқтайи назаридан ўзбек адабиётшунослиги тараққиётига илмий баҳо берилганлигига доир хулосалардан 2021-2023-йилларга мўлжалланган Қарши давлат университети С-УЗ800-20-ГР-3181 “Энглиш Лангуаге Реинфорcинг cомпетенcе ат Карши стате университй” (2023-йил 26.07 даги 04/2672-сонли маълумотномаси) халқаро гранд лойиҳа доирасида фойдаланилган. Натижада лойиҳа доирасида амалга оширилган дастурнинг мукаммаллиги оширилган.