Худоймуродова Хурият Мухиддиновнанинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истиқлол даври насрида она образи” 10.00.02 - Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fil703
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Тўраев Дамин; филология фанлари доктори, профессор Яқубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор Соатова Нодира Исомитдиновна
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек насрида она образининг бадиий талқинини адабий-назарий мезонлар асосида таҳлил қилиш, образнинг функсионал-эстетик вазифаларини аниқлаш ҳамда унинг яратилишида ижодкор индивидуаллигини ифодаловчи хусусиятларини очиб беришдан иборат. Шунингдек, она образининг насрда акс этиш шаклларини, ёзувчиларнинг адабий-эстетик қарашлари ва бадиий образ яратишдаги назарий тамойилларини илмий асосда таҳлил қилиш ва уларни умумлаштириш мазкур тадқиқотнинг устувор мақсадидир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Она образининг илоҳий, диний, тарихий ва фолклорга оид манбалардаги талқинлари тизимли таҳлил қилиниб, ушбу образнинг қадимий дунёқараш, мифологик тасаввурлар ҳамда диний қадриятлар билан узвий боғлиқлиги илмий асосда ёритилиб, она образининг ўзбек халқининг маънавий хотирасидаги узлюксиз эволюцияси бадиий адабиётдаги эстетик тимсол даражасигача бўлган тараққиёт босқичлари аниқлаб берилди;
Архетип назарияси асосида она образининг психологик илдизлари таҳлил қилиниб, миллий адабиётдаги “она архетипи”нинг шаклланиш механизмлари, ёзувчиларнинг она образини яратишдаги прототипик асослари, портретлаштириш усуллари, образга хос индивидуал нутқ аломатлари, у билан боғлиқ маънавий-руҳий кодлар ва уларнинг ёзувчи тафаккуридаги ифодаси илмий жиҳатдан асослаб берилди;
Истиқлол даври ўзбек ҳикояларида она образининг бадиий вазифаси ва ижтимоий-маънавий мазмуни янгича талқинда ўрганилиб, аёлнинг жамиятдаги фаол ижтимоий мавқеини бадиий ифодалашдаги ўрни таҳлилий асосда аниқланди ва бу давр насрида она образининг ўзига хос жиҳатлари ғоявий жараён сифатида кўрсатиб берилди;
Реалистик ва нореалистик ҳикояларда она образининг янгича талқин ёʻналишлари аниқланиб, уларнинг поетик тузилиши, бадиий-эстетик вазифаси ҳамда психологик талқин тамойиллари илмий асосда таҳлил қилиниб, модерн, рамзий ва метафорик талқинларда она образининг шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятларни ёритишдаги бадиий вазифаси очиб берилди, бу эса замонавий ўзбек насрида она образининг семантик кенгайиши ва янги эстетик қирралар касб этганини кўрсатди.
Истиқлол даври ўзбек қиссаларида она образининг миллий руҳ, тарбиявий қадриятлар билан уйғун ҳолдаги бадиий талқини илк бор тизимли таҳлил қилиниб, анʼанавий қиссаларда ўзбек оналарига хос миллий қиёфа ва маънавий сабр тимсоллари билан бир қаторда, автобиографик асарларда она сиймосининг етакчи қаҳрамон сифатидаги ўрни ҳамда она образининг истиқлол даври насрида миллий ўзлик, маънавият ва тарбия консепсиясини бадиий ифодаловчи асосий эстетик категория сифатида шакллангани очиб берилди.
Истиқлол даври ўзбек романларида она образининг тарихий прообразлардан замонавий-ижтимоий талқинларгача бўлган бадиий эволюцияси қиёсий таҳлил қилиниб, замонавий-ижтимоий романларида она тимсоли миллий тарих, урф-одат ва маънавий қадриятлар билан уйғунлашгани, она образининг эврилиши, функсионал кенгайиши ва трансформацияси аниқлаб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истиқлол даври насрида она образини илмий тадқиқ этиш натижалари асосида олиб борилган илмий натижалар қуйидагиларда ўз татбиғини топган:
она образининг илоҳий, мифологик, диний, тарихий ва фолклорга оид манбалардаги талқинлари тизимли таҳлил қилиниб, ушбу образнинг қадимий дунёқараш, мифологик тасаввурлар ҳамда диний қадриятлар билан узвий боғлиқлиги илмий асосда ёритилиб, она образининг ўзбек халқининг маънавий хотирасидаги узлюксиз эволюцияси бадиий адабиётдаги эстетик тимсол даражасигача бўлган тараққиёт босқичларига оид хулосаларидан Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Шарқ мамлакатларида гендер муносабатлари” (Шарқнинг энг машҳур 100 аёли) лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 25-октябрдаги 02-04-01/2696 -сонли маълумотномаси). Натижада она образининг тадрижий такомили, турли манбалардаги талқинлари ҳақида муҳим хулосалар чиқариш имконини берган;
архетип назарияси асосида она образининг психологик илдизлари таҳлил қилиниб, миллий адабиётдаги “она архетипи”нинг шаклланиш механизмлари, ёзувчиларнинг она образини яратишдаги прототипик асослари, портретлаштириш усуллари, образга хос индивидуал нутқ аломатлари, у билан боғлиқ маънавий-руҳий кодлар ва уларнинг ёзувчи тафаккуридаги ифодаси ҳақидаги хулосалардан Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 25-июндаги 1894/02-сонли маълумотномаси). Натижада жаҳон ва миллий адабиётда она образи генезиси, тараққиёт босқичлари, шарқ ва ғарб адабиётида она образининг илмий таҳлили, она образи психологик илдизларининг келиб чиқиши каби муҳим масалалар очиб берилган.
истиқлол даври ўзбек ҳикояларида она образининг бадиий вазифаси ва ижтимоий-маънавий мазмуни янгича талқинда ўрганилиб, аёлнинг жамиятдаги фаол ижтимоий мавқеини бадиий ифодалашдаги ўрни таҳлилий асосда аниқланди ва бу давр насрида она образининг ўзига хос жиҳатлари ғоявий жараён сифатида кўрсатиб берилганлигига оид қарашлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган турли адабий-маърифий турли тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 8-октябрдаги №01-03-311-сон маълумотномаси). Натижада бугунги адабий жараёнда юз бераётган адабий-назарий ўзгаришлар, замонавий ўзбек насрида она образининг поетик такомили, аёлнинг жамиятдаги ўрни бадиий асарларда тасвирланиши каби адабий-эстетик таҳлиллар очиб берилган.
реалистик ва нореалистик ҳикояларда она образининг янгича талқин ёʻналишлари аниқланиб, уларнинг поетик тузилиши, бадиий-эстетик вазифаси ҳамда психологик талқин тамойиллари илмий асосда таҳлил қилиниб, модерн, рамзий ва метафорик талқинларда она образининг шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятларни ёритишдаги бадиий вазифаси очиб берилди, бу эса замонавий ўзбек насрида она образининг семантик кенгайиши ва янги эстетик қирралар касб этганини кўрсатувчи хулосалардан “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-ноябрдаги №706/1 сонли маълумотномаси). Натижада насрий асарларнинг жанр хусусиятлари, образ, сюжет ва мотивлар тизими доирасида илмий лойиҳага ўз ҳиссасини қўшган.