Умарова Махфуза Усмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Никотин сақловчи махсулотлар билан сурункали интоксикациясида оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач шиллиқ қаватининг морфофункционал ўзгаришлари» 14.00.02 – Морфология ва 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2025l2.I.PhD/Tib5796.
Илмий раҳбарлар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жарылкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Сагинали Мурзаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: никотин сақловчи оғиз орқали истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таъсиридаги сурункали интоксикация ҳолатида оқ зотсиз каламушларнинг оғиз бўшлиғи ва қизилўнгачнинг морфологик ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оқ зотсиз каламушларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва қизилўнгач деворининг нормал ҳолатида, никотин сақловчи орал маҳсулотларни сурункали истеъмол қилишда ва детоксикацион терапиядан кейинги даврда комплекс қиёсий морфологик ва цитоморфологик таҳлил амалга оширилганда, қизилўнгач эпителий қалинлигининг камайиши, оғиз бўшлиғидаги юза эпителиоцитлар улушининг 51 %гача пасайиши ва базал ҳужайралар сонининг 14 %гача ортиши аниқланган;
илк бор сурункали никотинли интоксикация таъсирида қизилўнгачнинг деворида ривожланадиган махсус морфологик ўзгаришларда, айланма мушак қатламининг қалинлашиши, шиллиқ қаватнинг мушак пластинкаси ингичкалаши, базал мембрана қалинлашиши, шиллиқ ости ва субэпителиал склероз, безларнинг атрофияси ҳамда мушак толаларининг вакуоляp дегeнеpaцияси аниқланган;
илк бор детоксикацион терапиянинг турли схемаларининг (Омега ва Мўмиё) морфометрия ва цитоморфология кўрсаткичларини тиклашда Oмега эзофагуснинг эпителиал қатламини нормаллаштиришда ва оғиз бўшлиғи эпителийси ҳужайра тузилишини тиклашда юқори самара кўрсатса, Мўмиё умумий эзофагус девори қалинлиги 629,5±8,2 мкм бўлган ҳолда кучлироқ яллиғланишга қарши ва антифиброз таъсир кўрсатиши билан самарадорлиги исботланган;
илк бор қизилўнгач эпителий деворнинг умумий қалинлиги шохли пластинка узунасига йўналган мушак қатлами ҳамда кучли тескари боғлиқликлар кузатилгандан кейин корреляция коэффициентлари назорат гуруҳи қийматларига яқинлашиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №22/04-сонли хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: илк бор оқ зотсиз каламушларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва қизилўнгач деворининг нормал ҳолатида, никотин сақловчи орал маҳсулотларни сурункали истеъмол қилишда ва детоксикацион терапиядан кейинги даврда комплекс қиёсий морфологик ва цитоморфологик таҳлил амалга оширилганда, қизилўнгач эпителий қалинлигининг камайиши, оғиз бўшлиғидаги юза эпителиоцитлар улушининг 51 %гача пасайиши ва базал ҳужайралар сонининг 14 %гача ортиши аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг 2025 йил 6 мартдаги № 77-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалининг 2025 йил 14 мартдаги № 60-«I»-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиалининг 2025 йил 21 февралдаги № 36-сонли буйруқларига мувофиқ амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Никотин интоксикацияси морфологик белгиларига асосланган эрта ташхис қўйиш имконияти қизилўнгач ва оғиз бўшлиғи касалликларини эрта аниқлаш ва самарали профилактика қилиш имконини яратади, бу эса никотин сақловчи оғиз орқали истеъмол қилинадиган маҳсулотлар истеъмоли билан боғлиқ онкопатологиялар ҳамда сурункали яллиғланиш касалликларининг тарқалишини камайтириш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган морфологик мезонлардан фойдаланиш орқали патологияларни аниқлаш жараёни оптималлаштирилган ва қўшимча тадқиқотларга сарфланадиган харажатлар камайтирилган, бу бир бемор ҳисобидан тахминан 28000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришиш имкони яратилди. Хулоса: сурункали никотин интоксикациясидаги морфологик ўзгаришларни ташхислаш учун ишлаб чиқилган мезонларни амалиётга жорий этиш ташхиснинг аниқлигини ошириш ҳамда ҳар бир бемор учун 28000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратди;
иккинчи илмий янгилик: илк бор сурункали никотинли интоксикация таъсирида қизилўнгачнинг деворида ривожланадиган махсус морфологик ўзгаришларда, айланма мушак қатламининг қалинлашиши, шиллиқ қаватнинг мушак пластинкаси ингичкалаши, базал мембрана қалинлашиши, шиллиқ ости ва субэпителиал склероз, безларнинг атрофияси ҳамда мушак толаларининг вакуоляp дегeнеpaцияси аникланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалининг 2025 йил 6 мартдаги № 77-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалининг 2025 йил 14 мартдаги № 60-«I»-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг) Навоий филиалининг 2025 йил 21 февралдаги № 36-сонли буйруқларига мувофиқ амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тузилган морфологик ўзгаришларга қараб, детоксикацион препаратни тўғри танлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар никотин таъсирига учраган беморларда даволаш самарадорлигини оширишга ва асоратлар сонини камайтиришга ёрдам берган, бу эса беморларнинг турмуш сифатини ошириш ва қизилўнгач сурункали касалликлари ривожланиш хавфини пасайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: морфометрик маълумотларга асосланган ҳолда препаратни мақсадли танлаш даволаш ва реабилитация харажатларини камайтириш имконини берган, натижада бир бемор учун терапия муддатини қисқартириш ва дори воситаларини тежаш ҳисобига 31000 сўмгача иқтисодий тежаш имконияти юзага келди. Хулоса. Сурункали никотин интоксикациясида морфометрик асосланган детоксикацион терапияни тўғри танлаш даволаш самарадорлигини ошириш ва бир бемор учун 31 000 сўмгача иқтисодий тежаш имконини яратди;
учинчи илмий янгилик: илк бор детоксикацион терапиянинг турли схемаларининг (Омега ва Мўмиё) морфометрия ва цитоморфология кўрсаткичларини тиклашда Oмега эзофагуснинг эпителиал қатламини нормаллаштиришда ва оғиз бўшлиғи эпителийси ҳужайра тузилишини тиклашда юқори самара кўрсатса, Мўмиё умумий эзофагус девори қалинлиги 629,5±8,2 мкм бўлган ҳолда кучлироқ яллиғланишга қарши ва антифиброз таъсир кўрсатиши билан самарадорлиги исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалининг 2025 йил 6 мартдаги № 77-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалининг 2025 йил 14 мартдаги № 60-«I»-сонли, шунингдек Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиалининг 2025 йил 21 февралдаги № 36-сонли буйруқларига мувофиқ амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: морфометрик параметрларнинг меъёрий базаси мавжудлиги беморларда шиллиқ қават шикастланишини аниқроқ ташхислаш ва мониторинг қилиш имконини яратган, бу эса никотин истеъмоли билан боғлиқ қизилўнгач ва оғиз бўшлиғи касалликларини олдини олиш ҳамда даволаш тадбирларининг самарадорлигини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: белгиланган морфометрик меъёрларни клиник амалиётда қўллаш орқали қўшимча қимматбаҳо тадқиқотлар ўтказиш зарурияти камаяган, натижада морфологик ташхис пайтида ҳар бир бемор учун иқтисодий тежаш имкониятини яратди. Хулоса: Оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач шиллиқ қавати морфометрик параметрларининг меъёрий кўрсаткичларини сурункали никотин интоксикациясида ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ташхиснинг аниқлигини оширади ҳамда ҳар бир бемор учун 25000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди ;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор қизилўнгач эпителий деворнинг умумий қалинлиги шохли пластинка узунасига йўналган мушак қатлами ҳамда кучли тескари боғлиқликлар кузатилгандан кейин корреляция коэффициентлари назорат гуруҳи қийматларига яқинлашиши аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалининг 2025 йил 6 мартдаги № 77-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалининг 2025 йил 14 мартдаги № 60-«I»-сонли, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиалининг 2025 йил 21 февралдаги № 36-сонли буйруқларига мувофиқ амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: морфологик ўзгаришларни олдиндан прогноз қилиш имконияти беморларда касалликнинг илк босқичларидаёқ профилактика тадбирларини ўтказиш ва ўз вақтида даволашни амалга ошириш имкониятини берган, бу эса қизилўнгач ва оғиз бўшлиғи касалликларининг асоратланган шакллари тарқалишини камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: тиббий амалиётда ишлаб чиқилган прогнозлаш усулини қўллаш эрта аралашув ҳисобига даволаш харажатларини қисқартирди ва ҳар бир бемор учун тахминан 27000 сўмгача маблағ тежаш имкониятини яратди. Хулоса: Никотин таъсирининг давомийлиги билан оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач шиллиқ қавати морфологик ўзгаришлари ўртасидаги корреляцион таҳлил асосида амалга оширилган прогнозлаш усули профилактика самарадорлигини оширди ва даволаш харажатларини иқтисодий тежаш имконини яратди.
Олинган натижалар асосида амалиётга тадбиқ бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги қарори асосида 28/17-сонли ягона хулоса олинган.