Ҳалимова Дилрабо Жалиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Никотин сақловчи махсулотлар сурункали таъсирида жигар ва ошқозон ости безининг морфофункционал хамда клиник хусусиятлари» 14.00.02 – Морфология ва 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Y2025l2.DSc /Tib1300.
Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жарылкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Дадабаева Раъно Кудратовна, тиббиёт фанлари доктори. Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.(Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тамаки маҳсулотларини истеъмол қилувчиларда жигар ва ошқозон ости бези ўзгаришларининг морфофункционал ҳамда клиник хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор экспериментал йўл билан каламушларда тутунли тамаки маҳсулоти таъсири остида ошқозон ости бези ва жигар морфологик ўзгаришлари ўрганилиб, жигарда гепатоцитлар сони 1 мм² ҳисобида 19,3% га, ядролар сони эса 23,4% га камайиши, синусоидлар кенглиги эса 46% га ошиши исботланган;
илк бор жигар ва ошқозон ости бези патологик ўзгаришларининг клиник ҳамда морфологик хусусиятлари ўртасида корреляцион боғлиқлик ўрганилмоқда,жумладан Эластография (kPa) кўрсаткичлари бўйича тамаки чекиш муддати ва жигар тўқимаси фиброзланиши ўртасида ошқозон ости безининг эхогенлиги ва васкуляризацияси пасайиши бўйича тамаки чекиш муддати билан кучли боғлиқлик аниқланган;
илк бор тамаки чекувчи ва чекмайдиган шахсларда жигар ва ошқозон ости бези касалликларининг морфологик ва клиник хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, гемоглобин миқдори чекувчиларда 1,4 марта паст, АЛТ 4,7 марта ва АСТ 4,9 марта юқори эканлиги, билирубин миқдори 3,4-7,1 марта ошиши ,қон ивиши фактридаги фибриноген миқдорининг ошиши,яллиғланиш маркёрларидан чекувчиларда С-реактив оқсил даражаси 6,1 марта юқори бўлиши аниқланиб, тамакининг жигар ва ошқозон ости безига зарарли таъсири исботланган;
илк бор тамаки чекувчи шахсларда онкологик касалликлар ривожланишининг прогноз мезонлари ишлаб чиқилиб, ошқозон ости бези саратони хавфи 1,20 марта, аутоиммун панкреатит 6,43 марта ,алкоголсиз ёғли жигар касаллиги (NAFLD) эса 2,92 марта юқори эканлиги аниқланиб, жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома фақатгина чекувчи беморларда учраши, тамаки чекувчи шахсларда хавфни баҳолашда муҳим прогноз мезонлари эканлиги аниқланган;
илк бор тамаки маҳсулотларининг таъсирида юзага келадиган жигар ва ошқозон ости бези тўқималаридаги метаболик ўзгаришлар билан антиоксидант ҳимоя тизими ферментлари фаолияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик морфометрик ва биохимик асосда комплекс ўрганилганда, жигар ва ошқозон ости безида юзага келган морфологик ўзгаришларини даволашга йўналтирилган терапевтик таъсир самарадорлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тамаки чекувчиларда жигар ва ошқозон ости безида кузатиладиган касалликларнинг диагностик меъзонларини оптималлаштиришга доир олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор экспериментал йўл билан каламушларда тутунли тамаки маҳсулоти таъсири остида ошқозон ости бези ва жигар морфологик ўзгаришлари ўрганилиб, жигарда гепатоцитлар сони 1 мм² ҳисобида 19,3% га, ядролар сони эса 23,4% га камайиши, синусоидлар кенглиги эса 46% га ошиши исботланганлиги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг 2025 йил 6-мартдаги 78 ва 78/1 сонли, РШТЁИМ Хоразм филиалининг 2025-йил 14 мартдаги № 59-“I” сонли ва 2025-йил 17 мартдаги № 61-“I” сонли, шунингдек РШТЁИМ Навоий филиалининг 2025 йил 21-февралдаги 37 ва 38-сонли буйруқларига кўра амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари тамаки маҳсулотларининг жигар ва ошқозон ости безига салбий таъсирини илмий жиҳатдан тасдиқлаб, аҳолини тамаки маҳсулотларидан воз кечишга ундаш ва профилактика чораларини кучайтириш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумотлар асосида жигар ва ошқозон ости бези касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш чоралари ҳар бир бемор учун 1358000 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратди; Хулоса: илмий янгиликни клиник амалиётга жорий этиш орқали жигар ва ошқозон ости бези касалликларининг келиб чиқишига тамакининг таъсирини баҳолаш ва бу патологияларнинг олдини олиш стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беради; 
иккинчи илмий янгилик: илк бор жигар ва ошқозон ости бези патологик ўзгаришларининг клиник ҳамда морфологик хусусиятлари ўртасида корреляцион боғлиқлик ўрганилмоқда,жумладан Эластография (kPa) кўрсаткичлари бўйича тамаки чекиш муддати ва жигар тўқимаси фиброзланиши ўртасида ошқозон ости безининг эхогенлиги ва васкуляризацияси пасайиши бўйича тамаки чекиш муддати билан кучли боғлиқлик аниқланганлиги исботланганлиги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг 2025 йил 6-мартдаги 78 ва 78/1 сонли, РШТЁИМ Хоразм филиалининг 2025-йил 14 мартдаги № 59-“I” сонли ва 2025-йил 17 мартдаги № 61-“I” сонли, шунингдек РШТЁИМ Навоий филиалининг 2025 йил 21-февралдаги 37 ва 38-сонли буйруқларига кўра амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари жигар ва ошқозон ости бези касалликларини эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш, хавф омилларини аниқлаш ва индивидуал даволаш тактикасини ишлаб чиқишга замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида жигар ва ошқозон ости бези касалликларини эрта ташхислаш ва индивидуаллаштирилган даволаш чоралари ҳар бир бемор учун 3150000 сўмни иқтисодий тежаш имконини яратди. Хулоса: Ушбу илмий янгиликни клиник амалиётга жорий этиш орқали жигар ва ошқозон ости бези касалликларининг келиб чиқиш механизмини чуқурроқ ўрганиш, ташхис ва даволашни такомиллаштириш имконини беради; 
учинчи илмий янгилик: илк бор тамаки чекувчи ва чекмайдиган шахсларда жигар ва ошқозон ости бези касалликларининг морфологик ва клиник хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, гемоглобин миқдори чекувчиларда 1,4 марта паст, АЛТ 4,7 марта ва АСТ 4,9 марта юқори эканлиги, билирубин миқдори 3,4-7,1 марта ошиши ,қон ивиши фактридаги фибриноген миқдорининг ошиши,яллиғланиш маркёрларидан чекувчиларда С-реактив оқсил даражаси 6,1 марта юқори бўлиши аниқланиб, тамакининг жигар ва ошқозон ости безига зарарли таъсири исботланганлиги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг 2025 йил 6-мартдаги 78 ва 78/1 сонли, РШТЁИМ Хоразм филиалининг 2025-йил 14 мартдаги № 59-“I” сонли ва 2025-йил 17 мартдаги № 61-“I” сонли, шунингдек РШТЁИМ Навоий филиалининг 2025 йил 21-февралдаги 37 ва 38-сонли буйруқларига кўра амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тамаки чекувчиларда жигар ва ошқозон ости бези касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг индивидуал даволаш йўналишларини белгилаш касаллик асоратларининг олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва касалликни даволашнинг самарадорлигини ошишига,ҳамда аҳоли ўртасида онкологик касалликлар ва сурункали патологик жараёнларнинг олдини олишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумотлар асосида жигар ва ошқозон ости бези касалликларини эрта босқичда аниқлаш ортиқча диагностик текширувлар ва мураккаб даволаш чораларини камайишига олиб келди. Хулоса: Ушбу илмий янгиликни тамаки чекувчиларда жигар ва ошқозон ости бези касалликларини ташхислашда ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқишда қўллаш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бир бемор учун 2850000 сўмгача иқтисодий тежаш имконини беради; 
тўртинчи илмий янгилик: илк бор тамаки чекувчи шахсларда онкологик касалликлар ривожланишининг прогноз мезонлари ишлаб чиқилиб, ошқозон ости бези саратони хавфи 1,20 марта, аутоиммун панкреатит 6,43 марта ,алкоголсиз ёғли жигар касаллиги (NAFLD) эса 2,92 марта юқори эканлиги аниқланиб, жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома фақатгина чекувчи беморларда учраши, тамаки чекувчи шахсларда хавфни баҳолашда муҳим прогноз мезонлари эканлиги аниқланганлиги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг 2025 йил 6-мартдаги 78 ва 78/1 сонли, РШТЁИМ Хоразм филиалининг 2025-йил 14 мартдаги № 59-“I” сонли ва 2025-йил 17 мартдаги № 61-“I” сонли, шунингдек РШТЁИМ Навоий филиалининг 2025 йил 21-февралдаги 37 ва 38-сонли буйруқларига кўра амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари онкологик касалликларнинг эрта ташхисланиши ва профилактикасини такомиллаштиришга ёрдам берди. Тамаки чекувчиларда хавф омилларини аниқлаш имконияти оширилди, бу эса аҳолининг соғлиғини яхшилаш, скрининг дастурларини ривожлантириш ва хавф гуруҳидаги беморларга индивидуал ёндашувни таъминлаш имконини яратди.                  Иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумотлар асосида тамаки чекувчи шахсларда онкологик касалликларнинг эрта ташхисланиши натижасида даволаш харажатларини қисқартирди ва ҳар бир бемор учун 11340000 сўм иқтисодий тежаш имконини яратди.          Хулоса: Ушбу илмий янгиликни клиник амалиётга жорий этиш орқали онкологик касалликларнинг эрта ташхисланиши, хавф гуруҳига кирувчи шахсларни мониторинг қилиш ва улар учун индивидуал профилактика дастурларини  ишлаб чиқиш имконини беради;
бешинчи илмий янгилик: илк бор тамаки маҳсулотларининг таъсирида юзага келадиган жигар ва ошқозон ости бези тўқималаридаги метаболик ўзгаришлар билан антиоксидант ҳимоя тизими ферментлари фаолияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик морфометрик ва биохимик асосда комплекс ўрганилганда, жигар ва ошқозон ости безида юзага келган морфологик ўзгаришларини даволашга йўналтирилган терапевтик таъсир самарадорлиги аниқланганлиги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг 2025 йил 6-мартдаги 78 ва 78/1 сонли, РШТЁИМ Хоразм филиалининг 2025-йил 14 мартдаги № 59-“I” сонли ва 2025-йил 17 мартдаги № 61-“I” сонли, шунингдек РШТЁИМ Навоий филиалининг 2025 йил 21-февралдаги 37 ва 38-сонли буйруқларига кўра амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари тамаки маҳсулотларининг жигар ва ошқозон ости безига салбий таъсирини барвақт аниқлаш ҳамда самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш имконини яратган ҳолда аҳоли саломатлигини сақлаш, тамакига боғлиқ касалликлар асоратларини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий юкламани пасайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида тадкикот натижаларини амалиётга жорий этиш тамаки маҳсулотларига боғлиқ жигар ва ошқозон ости бези касалликларини эрта аниқлаш ва самарали даволаш имконини бериб, узоқ муддатли, қиммат даволаш харажатларини камайтириб, меҳнат қобилиятининг сақланиши орқали умумий иқтисодий самарадорлик ошишининг имконини яратди. Хулоса: ушбу илмий янгиликни клиник амалиётга жорий этиш орқали тамаки маҳсулотлари таъсирида жигар ва ошқозон ости бези тўқималарида ривожланадиган метаболик ўзгаришлар антиоксидант ҳимоя тизими ферментлари фаолияти билан узвий боғлиқ эканини исботлаб, морфометрик ва биохимик таҳлиллар асосида ушбу аъзоларда юзага келган морфологик шикастланишларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган терапевтик таъсирнинг самарадорлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди.
Олинган натижалар асосида амалиётга тадбиқ бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги қарори асосида 28/16-сонли ягона хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish