Гафурова Дилдора Камалидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипотиреозда тухумдонлар етишмовчилигининг клиник-метаболик хусусиятлари ва башоратлаши» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олиш рақами: В2023.2.PhD/Tib.3489.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03.
Расмий оппонентлар: Артиқова Дилфуза Махаматовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Наримова Гулчехра Жуманиязовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Eтакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация мавзуси: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фертил ёшдаги аёлларда гипотиреоз ҳолатида репродуктив бузилишларнинг клиник-метаболик хусусиятларини ўрганиш ва тухумдон етишмовчилиги ривожланишини башорат қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
субклиник ва манифест гипотиреоз билан хасталанган беморларда тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишининг янги патогенетик механизмлари тухумдонлар етишмовчилигини башоратлашда GDF-9 ва БМП-15 асосий маркерлари иштирокида аниқланган;
субклиник ва манифест гипотиреоз касаллигининг манифест шаклида пролактин миқдорининг ортиши фонида ЛГ, ФСГ ва эстрадиол миқдорининг пасайиши репродуктив ёшдаги аёлларда гипотиреоз гипоталамус-гипофиз-қалқонсимон без-тухумдон ўқи дисфункцияси билан кечиши исботланган;
GDF-9, БМП-15 ва антимюллер гормонининг асосий маркёрларининг прогностик аҳамияти гипотиреознинг турли шакллари бўлган аёлларда тухумдон етишмовчилигини башоратлашдаги ўрни исботланган;
тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишининг хавф омилларини интеграл баҳолаш алгоритмини субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда клиник амалиётга жорий қилинишининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қалқонсимон без касалликлари билан оғриган беморларни ўз вақтида ташхислаш бўйича олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилди.
биринчи илмий янгилик: субклиник ва манифест гипотиреоз билан хасталанган беморларда тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишининг янги патогенетик механизмлари тухумдонлар етишмовчилигини башоратлашда GDF-9 ва BMP-15 асосий маркерлари иштирокида аниқланган, Андижон давлат тиббиёт институти, № 6i-26/u-сонли, 2025 йил 25 мартда ишлаб чиқилган «Гипотиреоз билан хасталанган фертил ёшдаги аёлларда репродуктив бузилишларни эрта аниқлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва бу икки ҳудудда, хусусан, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида (2025 йил 28 мартдаги 70-сонли буйруқ) ҳамда Фарғона филиалида (2025 йил 10 майдаги 76-сонли буйруқ) амалиётга татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.11.2025 йилдаги № 29/17, 26-сонли баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги гипотиреоз билан оғриган беморларда тухумдон етишмовчилигининг олдини олиш ва эрта аниқлаш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, аёлларда субклиник ва манифест гипотиреозни ўз вақтида аниқлаш ва даволашда шифохонага ётқизиш учун сарфланадиган маблағ сезиларли даражада камаяди ва бемор амбулатор шароитда даволаниши мумкин. Шундай қилиб, агар қалқонсимон без касаллиги билан оғриган аёлларда касалликнинг кечки босқичида стационар даволаниш 4,5 дан 9,5 миллион сўмгача бўлса, ушбу патологиянинг эрта босқичида амбулатор даволанган беморлар учун 1,5 миллион сўмдан кам, яъни 3-5 баравар арзон. Хулоса: субклиник ва манифест гипотиреоз билан огриган беморларда тухумдон етишмовчилиги ривожланишининг янги патогенетик механизмларини ўрганиш ушбу патология асоратларининг ўсишини камайтиришнинг энг самарали усули ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: субклиник ва манифест гипотиреоз касаллигининг манифест шаклида пролактин миқдорининг ортиши фонида ЛГ, ФСГ ва эстрадиол миқдорининг пасайиши репродуктив ёшдаги аёлларда гипотиреоз гипоталамус-гипофиз-қалқонсимон без-тухумдон ўқи дисфункцияси билан кечиши исботланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти, № 6i-26/u-сонли, 2025 йил 25 мартда ишлаб чиқилган «Гипотиреоз билан хасталанган фертил ёшдаги аёлларда репродуктив бузилишларни эрта аниқлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва бу икки ҳудудда, хусусан, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Наманган филиалида (2025 йил 28 мартдаги 70-сонли буйруқ) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона филиалида (2025 йил 10 майдаги 76-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.11.2025 йилдаги № 29/17, 26-сонли баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без касалликлари билан оғриган беморларда янги асосий маркерлар - GDF-9, BMP-15 ни жорий этиш орқали гормонал гомеостаз кўрсаткичлари баҳоланди ва уни тузатишнинг тегишли самарали йўллари таклиф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган беморларда тухумдон етишмовчилигини башорат қилишда қондаги GDF-9, BMP-15 янги асосий маркерларини аниқлашни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали қалқонсимон без касалликлари билан оғриган беморларнинг аҳволи ҳақида биринчи марта янги маълумотлар олинди. Шундай қилиб, GDF-9, BMP-15 нинг паст кўрсаткичлари бўлган беморларни даволаш учун 4,5 миллион сўмдан 9,5 миллион сўмгача сарфланади, GDF-9, БМП-15 нинг юқори кўрсаткичлари бўлган беморлар учун эса 1,5 миллион сўмдан кам маблағ кетади, бу 3-5 баравар арзонроқдир.Хулоса: субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган беморларда тухумдон етишмовчилигини башорат қилишда қондаги янги асосий GDF-9, BMP-15 маркерларини аниқлашни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали қалқонсимон без касалликлари бўлган репродуктив ёшдаги беморларда ҳайз даврининг бузилишини аниқлашнинг энг самарали усули топилди.
учинчи илмий янгилик: GDF-9, БМП-15 ва антимюллер гормонининг асосий маркёрларининг прогностик аҳамияти гипотиреознинг турли шакллари бўлган аёлларда тухумдон етишмовчилигини башоратлашдаги ўрни исботланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти, № 6i-26/u-сонли, 2025 йил 25 мартда ишлаб чиқилган «Гипотиреоз билан хасталанган фертил ёшдаги аёлларда репродуктив бузилишларни эрта аниқлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва бу икки ҳудудда, хусусан, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Наманган филиалида (2025 йил 28 мартдаги 70-сонли буйруқ) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона филиалида (2025 йил 10 майдаги 76-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.11.2025 йилдаги № 29/17, 26-сонли баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган беморларда тухумдон захирасини баҳолаш учун тадқиқотлар мажмуаси қўлланилди, натижада клиник, гормонал ва ультратовуш кўрсаткичларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган беморларда эндокринопатияларни самарали ташхислаш имкониятлари сезиларли даражада ошди. Клиник, гормонал ва ультратовуш кўрсаткичлари бузилган беморни стационарда даволаниши 4,5 миллион сўмдан 9 миллион сўмгача бўлса, бундай кўрсаткичлари бузилмаган беморларни даволаш 1,5 миллион сўмдан кам, яъни 3-5 баравар арзонроқ. Хулоса: субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган беморларда клиник ва ультратовуш кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили турли хил эндокринопатиялар ривожланишининг олдини олиш ва самарали ташхислаш имкониятларини сезиларли даражада оширди.
тўртинчи илмий янгилик: тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишининг хавф омилларини интеграл баҳолаш алгоритмини субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда клиник амалиётга жорий қилинишининг самарадорлиги исботланган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институти, № 6i-26/u-сонли, 2025 йил 25 мартда ишлаб чиқилган «Гипотиреоз билан хасталанган фертил ёшдаги аёлларда репродуктив бузилишларни эрта аниқлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ва бу икки ҳудудда, хусусан, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Наманган филиалида (2025 йил 28 мартдаги 70-сонли буйруқ) ва Фарғона филиалида (2025 йил 10 майдаги 76-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди, (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.11.2025 йилдаги № 29/17, 26-сонли баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: кўп омилли таҳлил ўтказилиши натижасида статистик маълумотларга асосланган кўрсаткичларнинг ишончлилиги сезиларли даражада ошди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, мамлакатда репродуктив ёшдаги аёлларда қалқонсимон без касалликларини аниқлаш бўйича инновацион технологияларни кенг жорий этиш билан ҳайз цикли бузилишларини бартараф этиш, фертилликни ошириш ва нохуш прогнозли тугунли ҳосилаларни эрта ташхислаш имкониятлари сезиларли даражада ошади. Қалқонсимон безнинг манифест гипотиреози билан оғриган беморни стационар даволаш 4,5 дан 9 миллион сўмгача бўлса, субклиник гипотиреоз билан оғриган беморларни амбулатор шароитда даволаш 1,5 миллион сўмдан кам, яъни 3-5 баравар арзонроқ. Хулоса: Субклиник ва манифест гипотиреоз билан оғриган аёлларда тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишининг хавф омилларини математик ҳисоблаш йўли билан ишлаб чиқилган шкала ва алгоритмни комплекс баҳолаш касалликнинг эрта босқичида тўғри ташхис қўйиш самарадорлиги ва ўз вақтидалигини ошириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish