Абдулхаева Мушарраф Усмонжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси” (Она тили фани мисолида) 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1.PhD/Ped9073
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирҳожиддиновна филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01
Расмий оппонентлар:
Артиқова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Рахимова Меҳрибон Абдухолисовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёрлаш методикасининг илмий-методик жиҳатлари ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва ўқитишда ёзма нутқни ривожлантириш имкониятини яратиш учун аниқ белгиланган ўқув мақсадларининг касбий тайёргарлик билан репрезентативлигини ифодаловчи методиканинг мослашувчан усулларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
ёзма нутқни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ижтимоий-маданий муҳитда педагогик, психологик ва когнитив жиҳатдан ўзига хос хусусиятларига эга бўлган шахс фаолиятида дискурсив жараённинг касбий фаолият даражасини таҳлил қилишга йўналтирилган таълим субектларининг ўзаро таъсирини ва таҳлилий ёндашиш кўникмаларини детерминантлигини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари педагогик мақсадга эришишнинг муваффақияти ва ёзма нутқни шакллантириш жараёнининг йўналишини белгилаб берадиган ички ва ташқи алоқалар тизими ривожланишини таъминловчи коммуникатив, диагностик, ташкилий жиҳатларини функсионал имкониятларини комплекс уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёрлашни ривожлантириш мезонлари педагогик жараён ва унинг таркибий қисмлари билан ўқув мақсадлари, билим, кўникма ҳамда индивидуал касбий тажрибани эгаллаш ва ўзлаштириш асосида мантиқий фикрлаш, мустақил фаолият кўрсатишга оид шахсий фазилатларнинг ташқи ва ички омилларга йўналтирилган мониторингига дидактик устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёрлаш методикасига доир илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг илмий-методик жиҳатлари ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва ўқитишда ёзма нутқни ривожлантириш имкониятини яратиш учун аниқ белгиланган ўқув мақсадларининг касбий тайёргарлик билан репрезентативлигини ифодаловчи методиканинг мослашувчан усулларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирига доир таклифларидан “Орфография, пунктуация ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 294033-сонли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда ёзма нутқни ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган;
ёзма нутқни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ижтимоий-маданий муҳитда педагогик, психологик ва когнитив жиҳатдан ўзига хос хусусиятларига эга бўлган шахс фаолиятида дискурсив жараённинг касбий фаолият даражасини таҳлил қилишга йўналтирилган таълим субектларининг ўзаро таъсирини ва таҳлилий ёндашиш кўникмаларини детерминантлигини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Орфография, пунктуация ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 294033-сонли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари такомиллашитирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари педагогик мақсадга эришишнинг муваффақияти ва ёзма нутқни шакллантириш жараёнининг йўналишини белгилаб берадиган ички ва ташқи алоқалар тизими ривожланишини таъминловчи коммуникатив, диагностик, ташкилий жиҳатларини функсионал имкониятларини комплекс уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Бошланғич таълимда тарбия” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 530141-сонли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси мезонлари педагогик жараён ва унинг таркибий қисмлари билан ўқув мақсадлари, билим, кўникма ҳамда индивидуал касбий тажрибани эгаллаш ва ўзлаштириш асосида мантиқий фикрлаш, мустақил фаолият кўрсатишга оид шахсий фазилатларнинг ташқи ва ички омилларга йўналтирилган мониторингига дидактик устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Болалар ва биз” кўрсатуви сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 26-мартдаги 05-09-377-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда ёзма нутқни шакллантиришга оид касбий фаолиятга тайёргарликни ривожлантириш мезонлари такомиллаштирилган.