Эркаева Дилноза Бахтиёровнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек кинофилмлари дискурсининг лингвомаданий ва когнитив асослари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4249
Илмий раҳбар: Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлар доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Наманган давлат университети профессори, филология фанлари доктори, (DSc) Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна. Самарқанд давлат чет тиллари университетини филология фанлари доктори, ф.ф.д(DSc), Насруллаева Нафиса Зафаровна. Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек кинодискурсининг лингвомаданий ва консептуал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек кинодискурслари лингвомаданий жиҳатдан бир-биридан сезиларли фарқ қилиши, бу фарқлар асосан миллий маданият ва ижтимоий муносабатларнинг лингвистик ифодаланишида намоён бўлиши, инглиз кинодискурсида Ғарб маданиятига хос бошқарув динамикаси ва индивидуализм кучлироқ ифодалангани, ўзбек кинодискурсида эса жамият ва оилавий бирдамлик бирламчи аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек кинодискурсидаги лингвистик бирликларнинг турли кино кодлари, яъни экрандаги тасвир, овоз, интонация, ҳаракат, монтаж, ритм, визуал ишоралар ва бошқа мултимодал элементлар орқали қайта яратилиши, ҳар икки тил дискурсида лингвистик ва когнитив воситалар орқали маънавий ва маданий кодлаш юз бериши илмий жиҳатдан далилланган;
ижтимоий муносабатларга доир лексик бирликларнинг инглиз ва ўзбек кинодискурсларида ифодаланиш усуллари структур, семантик, когнитив ва маданий мезонлар асосида қиёсий таҳлил қилиниб, ҳар икки дискурсдаги миллий маданият, ижтимоий муносабатлар тизими ҳамда шахсларнинг ижтимоий мақомлари ва функсияларининг лингвистик кўринишлари илмий нуқтаи назардан асосланган;
инглиз кинофилмларида қисқа, тезкор ва бевосита нутқий актлар устуворлиги кузатилади; ўзбек кинофилмларида эса кенгайтирилган, образли ва ҳурмат шаклларни ўз ичига олган нутқий стратегиялар аниқланган. Шу асосда инглиз ва ўзбек кинодискурсининг коммуникатив, когнитив ҳамда консептуал хусусиятлари илк маротаба қиёсий асосда белгиланади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек кинодискурсининг лингвомаданий ва когнитив тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек кинодискурслари лингвомаданий жиҳатдан бир-биридан сезиларли фарқ қилиши, бу фарқлар асосан миллий маданият ва ижтимоий муносабатларнинг лингвистик ифодаланишида намоён бўлиши, инглиз кинодискурсида Ғарб маданиятига хос бошқарув динамикаси ва индивидуализм кучлироқ ифодалангани, ўзбек кинодискурсида эса жамият ва оилавий бирдамлик бирламчи аҳамиятга эга эканлиги аниқланганлигига оид назарий хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказига ажратилган 61–01/09-сон “Миллий қадриятлар - ёшлар ардоғида” номли фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 4-январдаги МЛ01/01-02-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ва тезисларда дискурс тушунчасига боғлиқ атамаларнинг терминологик таҳлилига бағишланган мисоллардан фойдаланиш илмий лойиҳанинг долзарблигини оширишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек кинодискурсидаги лингвистик бирликларнинг турли кино кодлари, яъни экрандаги тасвир, овоз, интонация, ҳаракат, монтаж, ритм, визуал ишоралар ва бошқа мултимодал элементлар орқали қайта яратилиши, ҳар икки тил дискурсида лингвистик ва когнитив воситалар орқали маънавий ва маданий кодлаш юз бериши илмий жиҳатдан далилланган мисоллар ёрдамида изоҳланган назарий ва амалий материаллардан Германия академик алмашинув хизмати ДААД лойиҳаси томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сон “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 4-январдаги 06/32-сон маълумотномаси). Натижада талабаларга инглиз ва ўзбек кинодискурси лингвистик бирликларининг кино кодлари орқали қайта яратилишининг систематик табиати мисоллар ёрдамида изоҳланганлиги талқини тушунтирилган;
ижтимоий муносабатларга доир лексик бирликларнинг инглиз ва ўзбек кинодискурсларида ифодаланиш усуллари структур, семантик, когнитив ва маданий мезонлар асосида қиёсий таҳлил қилиниб, ҳар икки дискурсдаги миллий маданият, ижтимоий муносабатлар тизими ҳамда шахсларнинг ижтимоий мақомлари ва функсияларининг лингвистик кўринишлари илмий нуқтаи назардан асосланган янгилигидан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Долзарб мавзу” кўрсатувларида унумли фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпанияси 2024-йил 17-декабрдаги 01-09-184-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек кинодискурси лингвистик хусусиятлари ҳақидаги хулосалари телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан билимларини оширишга хизмат қилган.