Акромова Мухлиса Сайдимухтор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2838
Илмий раҳбар: Адилова Зулфия Джавдатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD.22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, профессор, Астанакулов Олим Таштемирович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини замонавий инновасион йечимлари асосида ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“туризм инфратузилмаси” тушунчасининг таърифи туризм сохасида ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва функсиялари муаллифлик ёндашувлар, ҳусусан кўп функсияли, барқарор интеграсиялашган ва муҳандислик вазифалари асосида такомиллаштирилган.
туризм инфратузилмасининг таркибий қисмлари ва инвестицион самарадорлиги интеграл кўрсаткичлар эконометрик таҳлил асосида баҳоланиб СЕМ модели, ривожланиш мезонлари ва прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
туризм инфратузилмасини ижтимоий-иқтисодий ривожланишида миллий ва замонавий талаблар уйғунлигини таъминловчи “яшил инфратузилма” шаҳарсозлик йечимларининг амалий модели ишлаб чиқилган
туризм инфратузилмасига оид давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини баҳолаш ҳамда уларни самарали амалга ошириш мақсадида қиёсий индикаторлар тизими ва ижтимоий‑иқтисодий функсияларни ривожлантириш йўл харитаси таклиф этилган;
яшил инфратузилма, ақлли технологиялар, энергия тежовчи лойиҳалар ва жамоат транспорти тармоқларини туризм инфратузилмаси билан уйғунлаштириш орқали экологик барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий интеграсияни таъминлашга доир туристик комплекс тизимлаштирилган ва амалий лойиҳа ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туризм инфратузилмаси” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, туристик маршрут ва марказ тушунчалари ва уларнинг инфратузилмани ривожлантиришдаги роли ҳамда ривожланган давлатларда туристик инфратузилма ва марказларни лойиҳалашнинг олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ландшафт дизайни” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институтинг 2024-йил 5-декабр 477-сон буйрйғи, 477-48 рақамли гувоҳномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида, олий ўқув юрт талабаларида такомиллаштирилган туризм инфратузилмаси тушунчаси бўйича ландшафт ечимларини лойихалаш назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
“Туризм инфратузилмаси” тушунчаси ижтимоий-иқтисодий ва туристик жиҳатларни бирлаштирувчи тармоқлараро ёндашув асосида такомиллаштирилиб, илмий жиҳатдан асослаб берилган. Ушбу ёндашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ–5611-сон Фармони билан тасдиқланган “2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш консепсияси”да ўз ифодасини топган бўлиб, унда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 03-10-17-11530-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида туризм инфратузилмасининг мазмуний параметрлари аниқланишига ва янги тасниф ишлаб чиқилишига олиб келиб, йўналишнинг назарий асосларини мустаҳкамлаган;
Туризм инфратузилмасини ривожлантиришда шаҳарсозлик-ландшафт ечимларининг сифатини баҳолаш мезонлари методикаси ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июлдаги ПФ–102-сон Фармони ва ПҚ–269-сон қарорида туристик инфратузилма лойиҳалари учун йер майдонларини ажратиш тартибини соддалаштириш, хизмат кўрсатиш стандартларини такомиллаштириш, хорижий инвесторларни жалб этиш ҳамда туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш каби устувор йўналишлар белгилаб берилган. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 03-10-17-11530-сонли маълумотномаси). Туризм инфратузилмаси ривожланишига таъсир этувчи омилларни иқтисодий баҳолашда ҳамда даромадларининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-мартдаги ПҚ-109-сон “Ўзбекистон- 2030” стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024-йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 03-10-17-11530-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида янги инновацион хизмат турларининг жорий этилиши, туризм инфратузилмасини ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, миллий ва замонавий талаблар уйғунлигини таъминловчи “яшил инфратузилма” шаҳарсозлик ечимларининг амалий модели, туризм инфратузилмасига оид давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларни самарали амалга ошириш мақсадида қиёсий индикаторлар тизими асосида туристларнинг эҳтиёжларига мослашувчанликни кучайтириб,мамлакатга бўлган қизиқишларини янада оширган;
“Яшил инфратузилма” консепсияси туризм объектлари ва шаҳар инфратузилмасини қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия тежамкор қурилиш технологиялари ва экологик тоза транспорт билан таъминлашга қаратилган бўлиб, 2023 йил 27-июнда қабул қилинган ПҚ–232-сонли қарорда ҳудудларда янги туристик масканлар барпо этиш, мавжуд объектларни модернизация қилиш ва “яшил инфратузилма” тамойилларини жорий этиш белгиланган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уларнинг самарадорлиги ҳамда халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар илмий асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 03-10-17-11530-сонли маълумотномаси);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги “2019–2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш консепсияси тўғрисида”ги ПҚ–5611-сонли қарори 1-иловага мувофиқ, туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналиши доирасида 3-боб ва туристик еҳтиёж ва талабларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг барча ҳудудларида инфратузилмани ривожлантириш, “2022–2026-йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”да туризм ва шаҳарсозликда “яшил инфратузилма” ва инновасион-эргономик ландшафт ечимларини жорий қилиш муҳим йўналиш сифатида белгиланган. 2023-йил 27-июндаги ПҚ–232-сонли Президент қарори ижросини таъминлаш вазифаси сифатида, ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги меҳмонхона ва сервис объектларини барпо этиш, транспорт ва йўл коммуникацияларини реконструксия қилиш ҳамда “смарт-шаҳар” технологияларини жорий этиш вазифалари кўрсатиб ўтилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ландшафт архитектураси ва шаҳарсозлик ечимлари туризм инфратузилмаси ривожланисҳида муҳим ўрин эгаллаётгани ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 03-10-17-11530-сонли маълумотномаси). 2023-йил 27-июндаги ПҚ–232-сонли Президент қарори ижросини таъминлаш туризм ва шаҳарсозликда “яшил инфратузилма” ва инновасион-эргономик ландшафт ечимларини жорий қилиш мақсадида Ҳ959+737 М-39, Сирдарё йўли, Жиззаҳ вилоятига туташ ҳудуд учун лойиҳалаштирилган туристик бекат ландшафт ечими" лойихалайтирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги 7 октябр 2025 йил, № ДГУ 55050).
Тақдим этилган ушбу илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистоннинг туристик инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга, халқаро стандартларга мос келувчи замонавий инфратузилмавий йечимлар ва хизматлар тизимини кенгайтиришга, шундан келиб чиқиб мамлакатнинг туристик жозибадорлиги ҳамда жаҳон майдонидаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.