Мавлуда Эркин қизи Рахманованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРга халқларни мажбурий кўчириш сиёсати ва оқибатлари (1935-1991-й.) ”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақами: В2025.2.PhD / Tar.1578.
Илмий раҳбар: Қаҳрамон Кенжаевич Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Раҳбархон Муртазаева, тарих фанлари доктори, профессор
Бахтиёр Расулов, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1935 – 1991-йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРга халқларни мажбурий кўчириш сиёсати моҳияти ва унинг оқибатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ССРга халқларнинг мажбурий кўчирилиши сиёсати икки босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда (1935-1940-йиллар) совет давлати чегаралари хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга сарҳадлардан халқлар (поляклар, корейслар, курдлар, арманлар) этник белгиларига кўра оммавий кўчирилган бўлса, иккинчи босқичда (1941-1949-йиллар) душман давлат билан ҳамкорлик қилиш, советларга қарши тадбирларни уюштириш каби турли айблар қўйилиб “жазоланган халқлар” (немислар, қорачойлар, қалмиқлар, ингушлар, чеченлар, болқорлар, қирим татарлар, юнонлар, месхети турклар) кўчирилганлиги далилланган;
Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтга ва фронт орти ишларига сафарбар қилинган халқ вакиллари (қирим татарлари ва месхети туклари аҳолиси) совет ҳукумати томонидан душман давлат билан ҳамкорлик қилишда ва сотқинликда айбланган ҳамда жазоланганларнинг ишга яроқли қисми фронтда қолиб, Ўзбекистон ССРга кўчирилганлар таркиби асосан (82 фоизи) аёллар ва болалардан иборат бўлганлиги, уларнинг бешдан бир қисмини меҳнатга яроқли эркаклар ташкил қилганлиги аниқланган;
Ўзбекистон ССР ҳукумати томонидан совет давлати раҳбарларига 1944-йилда кўчирилган аҳолининг иқтисодий турмушини йўлга қўйиш учун давлат солиқлари (даромад ва қишлоқ хўжалиги), йиғимлари (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини давлат ҳисобига ундириш) ва (суғурта ва б.) тўловларида имтиёзлар бериш тўғрисида илтимоснома киритилганлиги ва совет раҳбарлари кўчириб келтирилган халқлар тақдирига бефарқлиги сабабли бу илтимосномани жиддий кўриб чиқилмаганлиги ҳамда депортация қилинганлар оғир вазиятларда миллий аҳолининг моддий кўмаги орқали яшаб қолганлиги асосланган;
Совет ҳукумати депортация қилинган халқларни Ўзбекистон ССРда ташкил қилинган 123 та комендатурага жойлаштириши натижасида улар белгиланган ҳудудни (махсус манзилгоҳни) тарк этиши таъқиқланганлиги, ўз касби (мутахассислиги ва малакаси) бўйича ишлай олмагани, бошқа вилоят ёки республикага ўқишга ёки қариндошларини кўришга боришида қўйилган чекловлар каби ижтимоий-сиёсий эркинликлардан (“махсус кўчирилганлик” ҳуқуқий ҳолатига асосан) маҳрум этилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон ССРга халқларнинг мажбурий кўчирилиши сиёсати икки босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда (1935-1940-йиллар) совет давлати чегаралари хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга сарҳадлардан халқлар (поляклар, корейслар, курдлар, арманлар) этник белгиларига кўра оммавий кўчирилган бўлса, иккинчи босқичда (1941-1949-йиллар) душман давлат билан ҳамкорлик қилиш, советларга қарши тадбирларни уюштириш каби турли айблар қўйилиб “жазоланган халқлар” (немислар, қорачойлар, қалмиқлар, ингушлар, чеченлар, болқорлар, қирим татарлар, юнонлар, месхети турклар) кўчирилганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон МТРК, “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 18-июндаги 01-33/452-сонли маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижасининг жорий этилиши Ўзбекистонга мажбурий кўчирилган аҳоли сони бўйича манбаларга асосланган янги маълумотни оммалаштиришга хизмат қилган;
Совет ҳукумати депортация қилинган халқларни Ўзбекистон ССРда ташкил қилинган 123 та комендатурага жойлаштириши натижасида улар белгиланган ҳудудни (махсус манзилгоҳни) тарк этиши таъқиқланганлиги, ўз касби (мутахассислиги ва малакаси) бўйича ишлашида, бошқа вилоят ёки республикага ўқишга ёки қариндошларини кўришга боришида қўйилган чекловлар каби ижтимоий-сиёсий эркинликлардан (“махсус кўчирилганлик” ҳуқуқий ҳолатига асосан) маҳрум этилганлиги маълумотларидан Тарих институти томонидан бажарилган АЛ-210215420-рақамли “Жиззах ва Фориш тарихи” китобини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 20-июндаги 3/1255-1515-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар мавзуга оид кам ўрганилган маълумотларни илмий муомалага олиб кириш имконини берган.