Алимова Шахноза Октямовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Соғломлаштириш туризмини ривожлантиришнинг механизмини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.17–Туризм ва меҳмонхона фаолияти.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2839
Илмий раҳбар: Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD. 22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Каримова Дилдора Мирсабитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Хомидов Қаххорали Қурбонали ўғли, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Соғломлаштириш туризмини ривожлантиришнинг механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудуднинг соғломлаштириш туризм салоҳиятини баҳолашнинг саёҳат давомийлиги, сайёҳлар тоифаси, хизматлар хусусиятлари ва диверсификацияланганлик даражаси омилларига асосланувчи “Wеллнесс-П” услубиёти таклиф этилган;
соғломлаштириш туризмни ривожлантиришда Бухоро вилоятининг таркибий ҳудудларида маркетинг фаолиятини кучайтириш ва экологик, ижтимоий, иқтисодий барқарорликга асосланувчи “БWТ-барқарор соғломлаштириш туризм”ни ташкил этиш мақбул вариант сифатида асосланган;
ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришда соғломлаштириш обекларининг баҳолаш чегаралари минимал қиймати (хмин=39 балл)га ва максимал қиймати (хмах=86 балл)га тенг бўлган диапазонлар  энг мақбул вариант сифатида асосланган;
Бухоро вилоятининг туризм соҳасини ривожлантиришда соғломлаштириш туризмдан тушган тушум, соғломлаштириш хизматларидан фойдаланганлар сони, хизматлар кўрсатувчи ходимлар салоҳияти каби бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғломлаштириш туризмини ривожлантиришнинг механизмларини такомиллаштириш жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудуднинг соғломлаштириш туризм салоҳиятини баҳолашнинг саёҳат давомийлиги, сайёҳлар тоифаси, хизматлар хусусиятлари ва диверсификацияланганлик даражаси омилларига асосланувчи “Wеллнесс-П” услубиёти таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-335-сонли “Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 14-октябрдаги  03-10-17-10642-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида соғломлаштириш туризмининг  мазмуний параметрлари аниқланишига ва янги тасниф ишлаб чиқилишига олиб келиб, мазкур йўналишнинг назарий асосларини мустаҳкамлаган.
соғломлаштириш туризмни ривожлантиришда Бухоро вилоятининг таркибий ҳудудларида маркетинг фаолиятини кучайтириш ва экологик, ижтимоий, иқтисодий барқарорликга асосланувчи “БWТ-барқарор соғломлаштириш туризм”ни ташкил этиш мақбул вариант сифатида асослаш  таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-335-сонли “Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг 1-иловаси 3-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 14-октябрдаги  03-10-17-10642-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уларнинг самарадорлиги ҳамда халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар илмий асослаб берилган.
ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришда соғломлаштириш обекларининг баҳолаш чегаралари минимал қиймати (хмин=39 балл)га ва максимал қиймати (хмах=86 балл)га тенг бўлган диапазонлар  энг мақбул вариант сифатида асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Медиcал сервиcе ҳоспиталитй”) дастурини амалга оширишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 14-октябрдаги  03-10-17-10642-сонли  маълумотномаси).  Натижада соғломлаштириш обектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини шаффофлигини, бошқарув самарадорлигини ва сифатини оширишни таъминлаган. 
Бухоро вилоятининг туризм соҳасини ривожлантиришда соғломлаштириш туризмдан тушган тушум, соғломлаштириш хизматларидан фойдаланганлар сони, хизматлар кўрсатувчи ходимлар салоҳияти каби бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари параметрларидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-мартдаги ПҚ-109-сон «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024-йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 14-октябрдаги 03-10-17-10642-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида янги инновацион хизмат турларининг жорий этилиши, туристларнинг эҳтиёжларига мослашувчанликни кучайтириб, мамлакатга бўлган қизиқишларини янада оширган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish