Вахабов Асадулла Убайдулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектлари фаолиятида рақамли маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.04.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кахрамонов Хуршиджон Шухрат ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субъектларида рақамли маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субъектларида рақамли маркетинг фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг бозор билан ўзаро алоқаларини рақамли коммуникaция каналлари, конверсия жараёнлари ва монетаризатсия механизмлари орқали бошқаришга қаратилган интеграллашган жараёнлар мажмуаси сифатида қараш орқали такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектларида интернет-маркетинг технологияларини жорий этиш жараёнларини уйғунлигини таъминловчи SADT методологиясига асосланган тузилмавий-функционал модели рақамли маркетинг ёрдамида ахборот оқимини шакллантириш ва узилишларини аниқлаш, интернет-маркетинг ва конверсион технологиялар самарадорлигини баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
рақамли трансформатсия шароитида кичик бизнес хизматларини илгари суриш жараёнларида конверсион оқимлар, мақсадли сегментлаш, рақамли аналитика ва каналлараро интегратсияни уйғунлаштирувчи комплекс стратегик механизм рақамли маркетинг воситаларидан фойдаланувчилар хатти-ҳаракатлари, талаб давомийлиги ва фаоллигига кўра товарлар таклифини шакллантириш, сотиб олинган товарлар бўйича қўшимча бепул ҳизматларни таклиф этиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектларининг чакана савдо айланмаси, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари (хизматлари), банд бўлганлар сони, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажми асосида 2030-йилга қадар кичик бизнес субъектлари ялпи қўшилган қиймати ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектлари фаолиятида рақамли маркетинг стратегияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субектларида рақамли маркетинг фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхонанинг бозор билан ўзаро алоқаларини рақамли коммуникация каналлари, конверсия жараёнлари ва монетаризация механизмлари орқали бошқаришга қаратилган интеграллашган жараёнлар мажмуаси сифатида қараш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Стратегик маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 22-ноябрдаги 465-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда интеграллашган жараёнлар мажмуаси сифатида қараш орқали такомиллаштирилган “кичик бизнес субектларида рақамли маркетинг фаолияти” тушунчаси юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
кичик бизнес субъектларида интернет-маркетинг технологияларини жорий этиш жараёнларини уйғунлигини таъминловчи SADT методологиясига асосланган тузилмавий-функционал моделини рақамли маркетинг ёрдамида ахборот оқимини шакллантириш ва узилишларини аниқлаш, интернет-маркетинг ва конверсион технологиялар самарадорлигини баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига жорий этилган (“Gold quality invest” МЧЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 9/5-сонли, “Fibra kabel” МЧЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 8/12-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Gold quality invest” ва “Fibra kabel” МЧЖ ларнинг фаолиятида янги истеъмолчиларни жалб этишга сарфланаётган ҳаражатларни 2,1 фоизга камайтиришга эришилган;
рақамли трансформация шароитида кичик бизнес хизматларини илгари суриш жараёнларида конверсион оқимлар, мақсадли сегментлаш, рақамли аналитика ва каналлараро интеграцияни уйғунлаштирувчи комплекс стратегик механизм рақамли маркетинг воситаларидан фойдаланувчилар хатти-ҳаракатлари, талаб давомийлиги ва фаоллигига кўра товарлар таклифини шакллантириш, сотиб олинган товарлар бўйича қўшимча бепул ҳизматларни таклиф этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига жорий этилган (“Gold quality invest” МЧЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 9/5-сонли, “Fibra kabel” МЧЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 8/12-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Gold quality invest” ва “Fibra kabel” МЧЖ ларнинг мижозлар таркибидаги онлайн савдо майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги 3,7 фоизга ошган;
кичик бизнес субектларининг чакана савдо айланмаси, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари (хизматлари), банд бўлганлар сони, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажми асосида 2030-йилгача ишлаб чиқилган кичик бизнес субектларининг ялпи қўшилган қиймати ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига жорий этилган (“Gold quality invest” МЧЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 9/5-сонли, “Fibra kabel” МЧЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 8/12-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субектларининг 2030-йилгача бошқарув қарорларини қабул қилишда сценарийли моделлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish