Иминов Махмуджон Азимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автосаноат тармоғи корхоналарида молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш йўллари (“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналар мисолида)», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt3688
Илмий раҳбар: Расулов Нодирбек Мадрахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар:Мўминова Маъсуда Бахтиёровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хужамуродов Аскар Жалолович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган автосаноат таркибидаги корхоналарда молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «автосаноат тармоғи корхоналарида молиявий менежмент» тушунчасининг иқтисодий мазмуни қўшилган қиймат ҳамда рентабеллик даражасини ошириш йўли билан корхонанинг бозор қиймати ва рақобатбардошлигини узоқ муддатли стратегик мақсадлар асосида максималлаштиришга қаратилган ташкилий-молиявий дастаклар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
автосаноат корхоналарида молиявий бошқарув тизимини ташкил этишнинг функционал элементлари харажатларни оптималлаштириш (ХО = 0,23), даромадларни максималлаштириш (ДМ = 0,35), молиявий ҳолатни аниқ баҳолаш (МҲБ = 0,28), қимматли активлар ва ресурсларни тартибга солиш (Ц = 0,14) ўртасидаги мақбул нисбатни та'минлаш орқали такомиллаштирилган;
автосаноат тармоғи корхоналарида молиявий натижалар (0,12 ≤ МН ≤ 0,21) ва рентабелликни бошқариш (0,24 ≤ РБ ≤ 0,28), пул оқимларини самарали бошқариш (0,15 ≤ МН ≤ 0,18) нинг чегаравий қийматларини та'минлаш орқали корхоналарнинг бозордаги қийматини ошириш таклифи асосланган;
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш асосида 2026-2030 йилларга мўлжалланган даромад ва пул оқими ҳамда корхонанинг капитал тузилмаси ва қайта инвестициялаш улушининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Автосаноат корхоналари фаолиятинида молиявий менежментини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «автосаноат тармоғи корхоналарида молиявий менежмент» тушунчасининг иқтисодий мазмуни қўшилган қиймат ҳамда рентабеллик даражасини ошириш йўли билан корхонанинг бозор қиймати ва рақобатбардошлигини узоқ муддатли стратегик мақсадлар асосида максималлаштиришга қаратилган ташкилий-молиявий дастаклар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан фойдаланилган (“УзАуто Моторс Поwертраин” Аксионерлик Жамиятининг 2025-йил 18-декабрдаги №04-01-1101-сонли маълумотномаси);
автосаноат корхоналарида молиявий бошқарув тизимини ташкил этишнинг функсионал элементлари харажатларни оптималлаштириш (ХО = 0,23), даромадларни максималлаштириш (ДМ = 0,35), молиявий ҳолатни аниқ баҳолаш (МҲБ = 0,28), қимматли активлар ва ресурсларни тартибга солиш (Ц = 0,14) ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифи (“УзАуто Моторс Поwертраин” Аксионерлик Жамиятининг 2025-йил 18-декабрдаги №04-01-1101-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этиши натижасида “УзАуто Моторс Поwертраин” АЖ фаолиятига инвестисияларни жалб этишда молиявий менежмент тизимини қўллаш имкони яратилган;
автосаноат тармоғи корхоналарида молиявий натижалар (0,12 ≤ МН ≤ 0,21) ва рентабелликни бошқариш (0,24 ≤ РБ ≤ 0,28), пул оқимларини самарали бошқариш (0,15 ≤ МН ≤ 0,18) нинг чегаравий қийматларини таъминлаш орқали корхоналарнинг бозордаги қийматини ошириш таклифи “УзАуто Моторс” АЖ томонидан автосаноат корхоналари инвестисион фаолиятини фаоллаштириш асосида автосаноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“УзАуто Моторс Поwертраин” Аксионерлик Жамиятининг 2025-йил 18-декабрдаги №04-01-1101-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “УзАуто Моторс Поwертраин” АЖ инвестисион ва молиявий фаолиятларини жадаллаштириш, ҳорижий инвестисион маблағларини жалю этиш асосида иқтисодий самарадорликни ошириш ҳамда автосаноат корхоналарининг молиявий кўрсаткичларини барқарорлаштириш имкони яратилган;
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган даромад ва пул оқими ҳамда корхонанинг капитал тузилмаси ва қайта инвестисиялаш улушининг прогноз кўрсаткичлари “Жиззах автомобил заводи” АЖ фаолиятини молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш орқали истиқболли молиявий барқарорликни таъминлаш кўрсаткичларини тақдим этишда фойдаланилган (“УзАуто Моторс Поwертраин” Аксионерлик Жамиятининг 2025-йил 18-декабрдаги №04-01-1101-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этиши натижасида “УзАуто Моторс Поwертраин” АЖнинг молиявий истиқболлигини таъминлашдаги молиявий барқарорликни таъминлаш имкони яратилган.