Тошпўлатов Бекмирза Холмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Витилиго касаллигини халқ табобати усули билан даволаш ва профилактикаси”, 14.00.41 – Халқ табобати, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5694.
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Пақирдинов Адхамжон Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти,DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Маматқулова Сурайёхон Абдусаматовна, кимё фанлари доктори, доцент; Қаюмов Холмурод Найимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Айрим доривор ўсимликлар асосида витилиго касаллигини даволаш ва профилактикаси учун табиий суртма-малҳам ишлаб чиқиш ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
in vitro шароитида турли масса нисбатдаги далачой (Hypericum L.) гули ва саримсоқ пиёз (Allium satium L.) илдиз меваси аралашмаларининг антиоксидант фаоллигини спектрофотометрик усулда аниқлаш натижасида энг юқори антиоксидант фаолликни намоён қилган аралашма асосида табиий композицион суртма-малҳам ишлаб чиқилиб, халқ табобати усулларига кетма-кет қўллаш асосида уйғунлаштирилган; 
илк бор, “As-DF” номли табиий композицион суртма-малҳам таркибидаги витилиго касаллигини келтириб чиқарувчи эпителий қаватидаги пигментлар ҳосил бўлиш метаболизмини фаоллаштириб, анормал ҳужайралар кўпайишини ингибирлаш эвазига витилигони даволовчи ҳамда олдини олувчи табиий фитокомпонентлар: сувда эрувчан витаминлар ва фенол бирикмалар миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси усулида аниқланган;
“As-DF” суртма-малҳам таркибидаги тери юзасига таъсир қилиб, эпителий қатлами ҳужайраларини янгиланишини тезлаштириш эвазига регенерацияни тезлаштирувчи ва ушбу ҳужайраларни ташқи таъсирларга чидамлилигини ошириб витилигони олдини олувчи макро- ва микроэлементлар миқдори индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия методида исботланган; 
“As-DF” косметологик суртмаси тери ҳужайралари янгиланишида метаболитлар ва пигментлар ҳосил бўлиш жараёнидаги биосинтезни зарарли радикалларни ингибирлаб нормаллаштириш, оксидантларни ўзига боғлаш ҳисобига нофаоллаштириш эвазига витилиго касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга эканлиги халқ табобати билан уйғунлаштирилган усуллар ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Айрим тери касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий косметологик суртма ишлаб чиқиш, ҳамда мазкур касалликлар профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: in vitro шароитида турли масса нисбатдаги далачой (Hypericum L.) гули ва саримсоқ пиёз (Allium satium L.) илдизмеваси аралашмаларининг антиоксидант фаоллигини спектрофотометрик усулда аниқлаш натижасида энг юқори антиоксидант фаолликни намоён қилган аралашма асосида ишлаб чиқилган табиий композицион суртма-малҳам учун ресепт ва ташкилот стандарти (TY 558372472-01:2024) ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 09 октябрдаги санитария-эпидемиологик хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: витилиго касалликларини тарқалишини олдини олишни халқ табобати билан уйғунлигига кўра такомиллаштириш ҳамда касалликка чалинган беморлар қонидаги зарарли токсинлар миқдори синтетик воситаларга нисбатан 4-5 баробарга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “As-DF” номли табиий композицион суртма-малҳам ёрдамида халқ табобати усуллари билан уйғунлашган ҳолда витилиго касаллигига чалинган беморларни бир ой давомида даволашда амалда қўлланилаётган синтетик дори воситаларига нисбатан бир нафар бемор учун 635412 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор, “As-DF” номли табиий композитсион суртма-малҳам таркибидаги витилиго касаллигини келтириб чиқарувчи эпителий қаватидаги пигментлар ҳосил бўлиш метаболизмини фаоллаштириб, анормал ҳужайралар кўпайишини ингибирлаш эвазига витилигони даволовчи ҳамда олдини олувчи табиий фитокомпонентлар: сувда эрувчан витаминлар ва фенол бирикмалар миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси усулида аниқлашга оид таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария – эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан TY 558372472-01:2024 сонли технологик йўриқнома ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария – эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги қўмитасининг TY 558372472-01:2024 сонли технологик йўриқномаси). Ижтимоий самарадорлиги: витилиго касалликларини тарқалишини олдини олишни халқ табобати билан уйғунлигига кўра такомиллаштириш ҳамда касалликка чалинган беморлар қонидаги зарарли токсинлар миқдори синтетик воситаларга нисбатан 4-5 баробарга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “As-DF” номли табиий композицион суртма-малҳам ёрдамида халқ табобати усуллари билан уйғунлашган ҳолда витилиго касаллигига чалинган беморларни бир ой давомида даволашда амалда қўлланилаётган синтетик дори воситаларига нисбатан бир нафар бемор учун 635412 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: “As-DF” суртма-малҳам таркибидаги тери юзасига таъсир қилиб, эпителий қатлами ҳужайраларини янгиланишини тезлаштириш эвазига регенерацияни тезлаштирувчи ва ушбу ҳужайраларни ташқи таъсирларга чидамлилигини ошириб витилигони олдини олувчи макро- ва микроэлементлар миқдори индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия методида исботланган натижалар асосида ушбу воситани қўллаш рецепти ва ташкилот стандарти (TY 558372472-01:2024) ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 09 октябрдаги санитария-эпидемиологик хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: витилиго касалликларини тарқалишини олдини олишни халқ табобати билан уйғунлигига кўра такомиллаштириш ҳамда касалликка чалинган беморлар қонидаги зарарли токсинлар миқдори синтетик воситаларга нисбатан 4-5 баробарга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “As-DF” номли табиий композицион суртма-малҳам ёрдамида халқ табобати усуллари билан уйғунлашган ҳолда витилиго касаллигига чалинган беморларни бир ой давомида даволашда амалда қўлланилаётган синтетик дори воситаларига нисбатан бир нафар бемор учун 635412 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган;
 тўртинчи илмий янгилик: “As-DF” косметологик суртмаси тери ҳужайралари янгиланишида метаболитлар ва пигментлар ҳосил бўлиш жараёнидаги биосинтезни зарарли радикалларни ингибирлаб нормаллаштириш, оксидантларни ўзига боғлаш ҳисобига нофаоллаштириш эвазига витилиго касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга эканлиги халқ табобати билан уйғунлаштирилган усуллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария – эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 09 октябрдаги санитария-эпидемиологик хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: витилиго касалликларини тарқалишини олдини олишни халқ табобати билан уйғунлигига кўра такомиллаштириш ҳамда касалликка чалинган беморлар қонидаги зарарли токсинлар миқдори синтетик воситаларга нисбатан 4-5 баробарга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича “As-DF”  номли табиий композицион суртма-малҳам ёрдамида халқ табобати усуллари билан уйғунлашган ҳолда витилиго касаллигига чалинган беморларни бир ой давомида даволашда амалда қўлланилаётган синтетик дори воситаларига нисбатан бир нафар бемор учун 635412 сўм бюджет иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish