Кенжаева Заҳро Суюновнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида гомоген ва гетероген имконият, унинг замон категориясига муносабати” 10.00.01 - Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.3. (PhD)/Fil.6434
Илмий раҳбар:Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович; филология фанлари доктори, доцент Ибрагимов Жавлон Ёрматович. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида мавжуд лисоний бирликларнинг гомогенлик ва гетерогенлик хусусиятларини функсионал прагматик ва семантик-услубий хусусиятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ген феноменининг формал-семантик хусусиятлари табиий фанлардагидек, ижтимоий-филологик фанлардаги ўрни лисоний сатҳлар доирасида тавсифланиб, гомогенлик ва гетерогенлик тушунчаларидаги интеграцияланиши ҳамда дифференциацияланиши очиб берилган;
замон категориясининг когнитив-прагматик имкониятлари унинг фақат морфологик сатҳнинг бирлиги даражаси билан чегераланмай, лексик, семантик сатҳлар доирасида юзага чиқиб, гетероген қийматга моликлик касб этиши далилланган;
ўзбек тили фонетикаси фақат товушлар тизимидан иборат бўлмай, лексик, морфологик, синтактик сатҳлар доирасида тармоқланиш имкониятларини юзага келтира оладиган лисоний бирлик бўла олиш имкониятлари мавжудлиги далилланган;
ўзбек тили бирликлари сатҳларнинг нутқий вазиятда когнитив ассоциацияланиш имкониятлари, уларнинг турдош лисоний воситалардан услубий, лексик жиҳатдан фарқлари аниқланиб, лисоний бирликларнинг гетерогенлик имкониятлари бир сатҳ доирасида ҳамда сатҳлараро тармоқлана олиш жиҳатлари талқин этилиб, уларнинг антропосентрик имкониятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   Ўзбек тили лисоний бирликларининг прагматик ва когнитив тамойилларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ген феноменининг формал-семантик хусусиятлари табиий фанлардагидек, ижтимоий-филологик фанлардаги ўрни лисоний сатҳлар доирасида тавсифланиб, гомогенлик ва гетерогенлик тушунчаларидаги интеграцияланиши ҳамда дифференциацияланиши очиб берилганига доир хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-ФЗ 201908172–“Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 26-мартдаги 01/4-1105-сон маълумотномаси). Натижада тил бирликлари, воситаларнинг услубий, лексик жиҳатдан фарқли жиҳатлари, ўзбек тилидаги замон категориясининг гомоген ва гетероген аспекти очиб бериш имконини берган;
замон категориясининг когнитив-прагматик имкониятлари унинг фақат морфологик сатҳнинг бирлиги даражаси билан чегераланмай, лексик, семантик сатҳлар доирасида юзага чиқиб, гетероген қийматга моликлик касб этиши далилланганига оид хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2022–2024-йилларда бажарилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 7-апрелдаги №01/4-1286-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда мазкур илмий тадқиқот ишининг илмий хулосалари лойиҳанинг материалларини такомиллаштириш ва бойитиш имконини берган; 
ўзбек тили фонетикаси фақат товушлар тизимидан иборат бўлмай, лексик, морфологик, синтактик сатҳлар доирасида тармоқланиш имкониятларини юзага келтира оладиган лисоний бирлик бўла олиш имкониятлари мавжудлиги далилланганига оид хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 9-апрелдаги А-05/65-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттириш илмий далиллар билан бойитилиб, тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish