Усмонова Хуршида Айбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясининг методик тизимини такомиллаштириш (педагогика йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9480.
Илмий раҳбар: Собирова Дилафруз Абдулхай қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Абдувалиева Дилсора Нодиржон қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Йўлбарсова Хуршида Абдуллажоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясининг методик тизимини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграцияси методик тизимининг дидактик имкониятлари обективликнинг индивидуал ва реал эҳтиёжларига адаптив мослаштириш, ўқитувчининг ишонч контури ва ахлоқий назоратини “ўқитувчи+СИ+талаба” ўзаро ҳамкорлик динамикасини доимий рефлекция шароитида шакллантиришга йўналтирилган когнитив юкламаларни педагогик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясини амалга оширишнинг дидактик модели жараёнли-операцион компонентига рақамли компетенсияларининг технологик ва функсионал асосларини кенгайтиришда методик тизим прагматиклигини мустақил когнитив тизимлар мажмуаси ва автоном фаолият юритувчи когнитив технологияларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграцияси методикаси рақамли дифференциал таълимда “Интеллектуал-педагогик интеграция” модули ўқитишда танқидий ва абстракт тафаккурини ривожлантиришнинг Perplexity AI дастуридан фойдаланишни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясининг методик тизимини такомиллаштириш самарадорлиги шахсийлаштирилган ўқитишнинг методик таъминотини жорий этишда https://ai-mentor.uz/site/index веб сайти таълимнинг фундаментализациясини таъминлашга олиб келганлиги туфайли ижодий тафаккурни ривожлантиришнинг фалсафий-методологик мазмуни уч босқичли диагностикалаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясининг методик тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграцияси методик тизимининг дидактик имкониятлари обективликнинг индивидуал ва реал эҳтиёжларига адаптив мослаштириш, ўқитувчининг ишонч контури ва ахлоқий назоратини “ўқитувчи+СИ+талаба” ўзаро ҳамкорлик динамикасини доимий рефлекция шароитида шакллантиришга йўналтирилган когнитив юкламаларни педагогик баҳолаш асосида аниқлаштирилганлигига оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 2 октябрдаги 22-01-723/22 сонли маълумотномаси). Натижада педагогик олий таълим муассасалари талабаларининг сунъий интеллектнинг педагогик нуқтайи назаридан дидактик имкониятлари, мазмуни ва аҳамиятига доир илмий билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясини амалга оширишнинг дидактик модели жараёнли-операцион компонентига рақамли компетенсияларининг технологик ва функсионал асосларини кенгайтиришда методик тизим прагматиклигини мустақил когнитив тизимлар мажмуаси ва автоном фаолият юритувчи когнитив технологияларни киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлар 2023-2025 йилларда бажарилган 01-329 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳанинг назарий методологик босқичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 2 октябрдаги 22-01-723/22 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг инновацион ёндашувларини тадбиқ этиш жараёни интенсивлашишига эришилган;
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграцияси методикаси рақамли дифференциал таълимда “Интеллектуал-педагогик интеграция” модули ўқитишда танқидий ва абстракт тафаккурини ривожлантиришнинг Perplexity AI дастуридан фойдаланишни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 2 октябрдаги 22-01-723/22 сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг “Педагогик технология” фанини ўқитишда сунъий интеллект мазмунини корреляция қилиш, талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга доир дидактик билимларини таркиб топишига эришилган;
педагогик таълим жараёнига сунъий интеллект интеграциясининг методик тизимини такомиллаштириш самарадорлиги шахсийлаштирилган ўқитишнинг методик таъминотини жорий этишда https://ai-mentor.uz/site/index веб сайти таълимнинг фундаментализациясини таъминлашга олиб келганлиги туфайли ижодий тафаккурни ривожлантиришнинг фалсафий-методологик мазмуни уч босқичли диагностикалаш асосида оширилган натижалардан 2023-2025 йилларда бажарилган 01-329 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳанинг назарий методологик босқичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 2 октябрдаги 22-01-723/22 сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ташкилий-методик жиҳатдан интеллектуал қобилиятини ҳамда рақамли воситалар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ортган.
.