Азизова Дилнора Гайнутдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Имконияти  чекланган  ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияларни шакллантириш  технологияси 13.00.03 - Махсус педагогика (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Пулатова Парида Мухитдиновна, педагогика фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор; Хамидова Муборак Убайдуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Қўқон  давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Имконияти  чекланган  ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияларни шакллантириш  технологиясини такомиллаштиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик компетенцияларни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари таълим мазмунининг мослашувчанлигини индивидуаллаштириш, коррекцион амалиётни эмоционал муҳит билан бир битунликда уйғунлаштиришни диагностик баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
 Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик компетенциясининг шаклланганлик даражаси когнитив, амалий-фаолиятли ва коммуникатив мезонларнинг педагогик кўрсаткичларини аниқлашда кузатиш, амалий иш ва психологик диагностика ёрдамида такомиллаштирилган;
 Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик компетенцияси шакллантириш модели фанлараро интеграцияни коррекцион ривожлантиришга йўналтиришда индивидуал-дифференциаллашган, фаоллик ва онглилик, оптимизм тамойилларига устиворлигини таъминлашган асосланган методик тизимни босқичма-босқич эмоционал регуляциялаш асосида такомиллаштирилган;
Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик компетенцияси шакллантириш технологияси “Ҳамкорликда ҳаракатлар” , “Шахсий фаолликни баҳолаш”, “Таққослаш”, “Лойиҳалаш” методлари экскурсиявий, коррекцион машғулотлари орқали инклюзив таълимни ривожлантиришга ёрдам берувчи рефлексив баҳолаш ва интерактив-қайтар алоқани ўзаро трансформациялашуви асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияларни шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
  Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияларни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари таълим  муҳитининг таълимий, тарбиявий,  ижтимоий-маданий,   мослашувчан   функсияларини   коррексион таълим амалиёти билан уйғунлаштириш   асосида такомиллаштирилга оид таклифлари “Хусусий методикалар(табиий фанларни ўқитиш махсус методикаси)”  ўқув қўлланмаси  мазмунига сингдирилган(ТДПУ нинг 2024 йил 6 сентябрдаги 333 -сонли буйруғига асосан берилган 2024/333-339 рақамли нарш рухсатномаси).    Натижада, Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияларни шакллантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган; 
 Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенциясининг когнитив компоненти, фаолиятли компоненти, мотивацион компонентларини шаклланганлик даражаси  педагогик кўрсаткичлар асосида диагностик ва мажмуавий ёндашувлар орқали  такомиллаштиришга оид тавсиялари оид таклифлари “Хусусий методикалар(табиий фанларни ўқитиш махсус методикаси)”  ўқув қўлланмаси  мазмунига сингдирилган(ТДПУ нинг 2024 йил 6 сентябрдаги 333 -сонли буйруғига асосан берилган 2024/333-339 рақамли нарш рухсатномаси).    .Натижада педагогик кўрсаткичлар асосида диагностик ва мажмуавий ёндашувлар орқали  Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенциясининг когнитив компоненти, фаолиятли компоненти, мотивацион компонентларини шакллантирилган;
      Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияси шакллантириш модели фаолият ва шахсга йўналган, индивидуал-дифференциал ёндашувлар, ҳамда фаоллик ва онглилик, таълимнинг коррексион ва ривожлантиришга йўналганлиги, танловни амалга ошириш, педагогик оптимизм тамойилларининг узвий боғлиқлигини таълим мақсадларига босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан оид таклифлари “Хусусий методикалар(табиий фанларни ўқитиш махсус методикаси)”  ўқув қўлланмаси  мазмунига сингдирилган(ТДПУ нинг 2024 йил 6 сентябрдаги 333 -сонли буйруғига асосан берилган 2024/333-339 рақамли нарш рухсатномаси).    Натижада табиий фанларни ўқитиш   жараёнида имконияти чекланган ўқувчиларнинг   амалий фаолиятини самарали ташкил этиш, фаолият ва шахсга йўналган, индивидуал-дифференциал ёндашувларни мақсадли амалга оширишнинг дидактик имкониятлари яратилган.
    Имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияси шакллантириш технологияси дарс, экскурсиялар, тарбиявий ва коррексион машғулотлар, лойиҳавий фаолият, факултативларнинг ривожлантирувчи мотивацион имкониятлари рефлексив  қайта алоқа  ёндашуви   таҳлилга асосланган методларнинг ўзаро трансформациялашуви  асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан оид таклифлари“Хусусий методикалар(табиий фанларни ўқитиш махсус методикаси)”  ўқув қўлланмаси  мазмунига сингдирилган(ТДПУ нинг 2024 йил 6 сентябрдаги 333 -сонли буйруғига асосан берилган 2024/333-339 рақамли нарш рухсатномаси).     Натижада    имконияти чекланган ўқувчиларда табиатшунослик  компетенцияси шакллантиришнинг комплекс усулларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish