Уматалиева Камила Тахировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Дуал таълим шароитида педагог-мураббийларнинг касбий-педагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш (малакани ошириш тизими мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Ped876
Илмий маслаҳатчи: Ашурова Санобархон Юлдашевна – педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Рискулова Камола Джумаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: дуал таълим шароитида педагог-мураббийларнинг касбий-педагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мазмуни ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дуал таълим шароитида педагогнинг функционал вазифаларини ҳамда педагогнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш орқали малака ошириш жаарёнида компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган таълим мазмунининг фанда, касбий-педагогик фаолиятда содир бўлаётган ўзгаришларга мувофиқлиги, модуллилик, ночизиқлилик, вариативлик тамойилларига устуворлик бериш натижасида малака ошириш курслари бўйича ўқув режа ва фан дастурлари такомиллаштирилган;
дуал таълим шароитида педагог-мурабийларнинг компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти тузилмасининг мақсадли, мазмунли, процессуал, назорат-баҳолаш, ташкилий-услубий, ресурс компонентлари структураси малака оширишнинг расмий ва информал шаклларида дидактик материалларни қўллашнинг назарий ва амалий функцияларига классификациялаш асосида ишлаб чиқилди; дуал таълимни ташкил этишнинг тузилмавий-функционал консептуал модели таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигида амалга ошириладиган интеграциялашган таълим жараёни моделлаштириш ҳамда дуал таълим мурабийларнинг педагогик резилентлигини ривожлантиришга йўналтирилган дуал таълим шароитида педагог ва мурабийларнинг педагогик компетенциясини ривожлантириш концепцсини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
устознинг функционал ролини дуал таълим мураббийи ролига трансформациялаш ҳамда дуал таълимда амалий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган “Ассоциограмма”, “Эйзенхауер матрица” ва “Ассисмент маркази” ўқитиш методларини қўллаш натижасида “Дуал таълим шароитида педогогик компетентликни ошириш” муаллифлик ўқув курси яратилди ва дуал таълим мурабийларнинг таълим дастурларини амплификациялашнинг методологик ёндашувлари ва тамойилларини комбинациялаш асосида дуал таълимни ташкил этишнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
Ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг потенсиал-вазиятли, функционал-конструктив ва ижодий-продуктив даражаларини баҳолашда когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив компонентлардан фойдаланиш орқали диагностика қилиш воситалари тўплами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касбий таълим тизими педагог кадрлари ва дуал таълим мурабийлари малакасини ошириш жараёнини моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
дуал таълим шароитида педагогнинг функционал вазифаларини ҳамда педагогнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш орқали малака ошириш жарёнида компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштиришга оид таклифлар “Дуал таълим ва педагогик маҳоратни ошириш” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27-декабрдаги 485-сонли нашр рухсатномаси). Натижада малака ошириш жараёнида компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган ўқув режа ва дастурлар мазмуни такомиллаштирилди;
дуал таълимни ташкил этишнинг тузилмавий-функционал консептуал моделини ишлаб чиқиш, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигида амалга ошириладиган интеграсиялашган таълим жараёни моделлаштириш ҳамда дуал таълим устозларнинг педагогик резилентлигини ривожлантиришга доир таклифлардан Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг ИЛ-5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 23-январдаги 01/01-01-28-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ўқувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган;
устознинг функционал ролини дуал таълим мураббийи ролига трансформасиялаш ҳамда дуал таълимда амалий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган «Ассоциограмма», « Эйзенхауер матрица» ва «Ассисмент маркази» ўқитиш методларини қўллаш натижасида “Дуал таълим шароитида педагогик компетентликни ошириш” муаллифлик ўқув курси ишлаб чиқилган ҳамда ИЛ-5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025-йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳаси бўйича Дуал таълим платформасида акс акс этирилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 23-январдаги 01/01-01-28-сонли маълумотномаси). Мазкур курс мурабийларнинг касбий-педагогик компетентлигини оширишга хизмат қилган;
дуал таълим шароитида педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган “Педагогларнинг методик компетентлигини ривожлантириш” ўқув қўлланма, “Ўқув жараёнига таълимнинг замонавий таълим технологияларини қўллаш” ўқув қўлланма, “Дуал таълимга оид глоссарий”, “Дуал таълим шароитида ўқитувчилар ва мураббийларнинг ваколатларини такомиллшатиришнинг дидактик комплекси” ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 23-январдаги 01/01-01-28-сонли маълумотномаси). Натижада дуал таълим педагог-мурабийларнинг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш ва баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.