АБДУВАЛИЕВ Абдуқаххор Абдулхаиевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, ўлчаш ягоналигини таъминлаш ва мувофиқлаш тизимларини такомиллаштириш», 05.02.04 – стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш, 05.03.01 – асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқлар бўйича) (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т321.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: У.Т.Мухамедханов, техника фанлари доктори, профессор; П.М.Матякубова, техника фанлари доктори; Б.М.Ахмедов, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро тизимларга уйғунлашган Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини такомиллаштиришнинг илмий ва амалий асосларини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизимини ўзгартириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини шакллантириш зарурати ва йўллари кўрсатилган;
Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизимини ўзгартириш тизимининг асос бўлувчи ташкилий-услубий ва умумтехникавий стандартларини яратиб бориш йўли билан амалга ошириш таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган;
сертификатлаштириш тартибларини соддалаштириш бўйича қўшимча чоралар, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг такомиллаштирилган тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш бўйича чоралар асосланган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида халқаро ва ҳудудий ташкилотлар қошида яратилаётган глобал тизимларга Ўзбекистоннинг стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини интеграцияланиш зарурати исботланган;
Ўзбекистон Республикасида халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда кейинги истиқбол учун стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциялари ва илмий-услубий асослари ҳамда уларни жорий этиш чоралари бўйича дастурлар ишлаб чиқилган.
IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси:
олинган тадқиқот натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган республика иқтисодиётининг турли тармоқларида жорий қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг кенг фойдаланилаётган иккита қонуни, Ўзбекистон Республикасининг ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича бешта қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг еттита қарори, Ўзбекистон Республикасининг ўттиз иккита давлат стандартлари ва йигирма иккита раҳбарий ҳужжатлари орқали татбиқ этилган («Ўзстандарт» Агентлигининг 2015 йил 25 мартдаги 01-996-12-сонли маълумотномаси).