Камолов Нодиржон Маъмуржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутқни аниқлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган интеллектуал мобил роботнинг математик ва аппарат дастурий таъминоти”, 05.01.04 - “Ҳисоблаш машинлари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5289
Илмий раҳбар: Неъматов Шерзод Қаландарович, физика математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12. Т.01.01.М
Расмий оппонентлар: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Компютер тизимлари” кафедраси т.ф.д, доцент, А.Б. Абдусаломов Қарши давлат техника университетининг “Компютер тизимларининг дастурий ва техник та'миноти” кафедраси мудири, PhD, доцент  Қ.Р.Зоҳиров 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги нутқ сигналларини аниқлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган интеллектуал мобил роботининг аппарат-дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реал шароитларда ёзиб олинган кўп дикторли нутқ намуналари, формант таҳлили ва МФCC параметрларига асосланган ҳолда ўзбек тилида сўзлашувчи болалар нутқини танишда асосий частоталарни аниқлаш алгоритми такомиллаштирилган;
спектрал текислаш, адаптив филтрлаш ва МФCC параметрларининг ўзбек тилида сўзлашувчи болалар нутқига мослаштирилган шовқинбардош акустик филтрлаш ва нутқни танишнинг алгоритми такомиллаштирилган;
 шовқинбардош филтрлаш алгоритмлари ва CНН асосидаги фонетик таснифлаш модели негизида нутқ сигналлари ҳамда мотор бошқарувини ягона ёпиқ бошқарув циклига бирлаштирувчи интеллектуал мобил роботнинг аппарат–дастурий архитектураси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва яратилган дастурий мажмуа асосида:
106-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида нутқида нуқсони мавжуд болалардаги нутқ камчиликларини бартараф этиш учун – интеллектуал мобил роботи қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 18-декабрдаги 2/14-29/28-сон маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий-робототехник мажмуа логопед ва болалар ўртасида мулоқот жараёнини осонлаштиради, болаларнинг логопед билан машгʻулотлар сонини 20-30% гача камайтиради. Болалардаги нутқ нуқсонларини бартараф этишда реабилитация вақтини камайтириш ва нутқ товушларини ўзлаштиришда юқори самара берган;
ишлаб чиқилган ўзбек тилида сўзлашувчи интеллектуал мобил робот мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар мулоқот қилиб тиббиёт муассасасидан қўрқувини камайтириш, диагностик текширув олди ваҳимасини олдини олиш мақсадида қон таҳлили бўйича лаборатория-диагностика тиббиёт маркази “Ҳаемалаб” га татбиқ қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 18-декабрдаги 2/14-29/28-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган аппарат-дастурий мажмуа тиббий ходимлар ва болалар ўртасида мулоқот жараёнини осонлаштирган, болаларнинг анализ топшириш жараёнидаги стрессни камайтириб, таҳлил учун намуналар олиш жараёнини тезлаштирган. Шу тариқа, ҳар бир бола учун сарфланадиган анализ олиш вақти 15-40% га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish