Болтаев Аҳмаджон Абдуфаттоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқлар варикоз касаллиги билан оғриган беморларни даволашнинг турли усулларини қиёсий баҳолаш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5615.
Илмий раҳбар: Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Ходжиматов Ғуломидин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Суюмов Азамат Сайфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндовеноз лазерли облитерация усулидан фойдаланиш орқали оёқлар варикоз касаллигининг турли шаклларини комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эпидемиологик тадқиқотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фарғона водийси аҳолиси орасида оёқлар варикоз касаллигининг клиник жиҳатдан аниқланган ҳолатлари бўйича интенсив кўрсаткич 100 минг аҳолига нисбатан 10,5 эканлиги, шунингдек унинг ривожланишида ўрта ёш гуруҳи, аёл жинси, доимий меҳнат фаолияти, ирсий мойиллик ва семизлик етакчи хавф омиллар эканлиги аниқланган;
оёқлар варикоз касаллигини хирургик коррекция қилишда қон томирлар диаметри, уларнинг функционал ҳолати ҳамда асоратлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, дастлаб веналарга эндовазал лазерли облитерацияни қўллаш, заруратга кўра 3 ойдан сўнг склеротерапия ёки минифлебэктомия билан тўлдириладиган икки босқичли хирургик даволаш тактикаси ишлаб чиқилган;
оёқлар варикоз касаллигини хирургик даволашнинг мақбул усуллари бўлган вена сақловчи ташрихларни амалга ошириш учун беморларни танлаш мезонлари аниқланиб, эндовеноз лазерли облитерациядан кейинги ҳолатда 3-4 мм диаметрдаги веналарда склеротерапия муолажасини, диаметри 4-5 мм дан катта веналарда минифлебэктомия ташрихини амалга ошириш самарадорлиги асосланган;
оёқлар варикоз касаллиги учун таклиф этилган ташхислаш алгоритми ва мақбул даволаш усулини танлаш тартиботининг клиник жиҳатдан самарадор эканлиги даволаш натижалари ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини баҳолаш асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оёқлар варикоз касаллигини комплекс даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор эпидемиологик тадқиқотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фарғона водийси аҳолиси орасида оёқлар варикоз касаллигининг клиник жиҳатдан аниқланган ҳолатлари бўйича интенсив кўрсаткич 100 минг аҳолига нисбатан 10,5 эканлиги, шунингдек унинг ривожланишида ўрта ёш гуруҳи, аёл жинси, доимий меҳнат фаолияти, ирсий мойиллик ва семизлик етакчи хавф омиллар эканлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22 апрелда 5i-39/u-сон билан тасдиқланган “Оёқлар варикоз касаллиги билан оғриган беморларни даволашнинг турли усулларини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 24 апрелдаги 95t/15-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 17 майдаги 124-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/13-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Фарғона водийси минтақасида оёқлар варикоз касаллигининг тарқалиш даражасини инобатга олган холда беморларга кўрсатиладиган ангиохирургик тиббий хизматни такомиллаштириш ушбу касалликни эрта ташхислашга, асоратлари ривожланишини ва ўз вақтида даволаш чораларини кўришга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ушбу касаллик туфайли бир нафар беморни хирургик даволаниши учун ўртача 5 ётоқ-кун талаб этилади. Касалликни олдини олиш ҳисобига бир бемор учун 5 ётоқ-кун тежалади. Бир ётоқ-кун қиймати 250000 сўм бўлгани ҳолда, бир бемор учун 1250000 сўм миқдорда иқтисод қилинади. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланган ҳолда тиббий хизматни ташкил этиш шифокорлар иш юкламасини камайтиради, соғлиқни сақлаш тизимида ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: оёқлар варикоз касаллигини хирургик коррекция қилишда қон томирлар диаметри, уларнинг функционал ҳолати ҳамда асоратлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, дастлаб веналарга эндовазал лазерли облитерацияни қўллаш, заруратга кўра 3 ойдан сўнг склеротерапия ёки минифлебэктомия билан тўлдириладиган икки босқичли хирургик даволаш тактикаси ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22 апрелда 5i-39/u-сон билан тасдиқланган “Оёқлар варикоз касаллиги билан оғриган беморларни даволашнинг турли усулларини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 24 апрелдаги 95t/15-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 17 майдаги 124-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/13-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган босқичли хирургик даволаш тактикасини амалиётга жорий этилиши беморларда каминвазив технологиялардан фойдаланган ҳолда самарали даволаш имконини беради, жарроҳликдан кейинги асоратлар частотасини сезиларли даражада камайтиради, касаллик қайталаниши бартарафланади, реабилитация муддатларини қисқартиради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: оёқлар варикоз касаллигини босқичли хирургик даволаш тактикаси 20 нафар беморда касалликни 1 босқичда эндовеноз лазерли облитерация усулидан фойдаланиш орқали даволаш имконини берди. Ушбу беморларда кейинги оператив аралашуларга эҳтиёж бартараф қилинди. Бир беморнинг стационар шароитда даволанишининг 1 кунлик жами харажатлари (амалиёт харажатлари билан) 1150000 сўмни ташкил қилгани ҳолда бир бемор учун ўртача 5750000 (5 ўрин-кун) сўм тежамкорликка эришилди. Хулоса: оёқлар варикоз касаллигини даволашда босқичли хирургик даволаш тактикасидан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича (20 нафар) 115 млн сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон берди.
учинчи илмий янгилик: оёқлар варикоз касаллигини хирургик даволашнинг мақбул усуллари бўлган вена сақловчи ташрихларни амалга ошириш учун беморларни танлаш мезонлари аниқланиб, эндовеноз лазерли облитерациядан кейинги ҳолатда 3-4 мм диаметрдаги веналарда склеротерапия муолажасини, диаметри 4-5 мм дан катта веналарда минифлебэктомия ташрихини амалга ошириш самарадорлиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22 апрелда 5i-39/u-сон билан тасдиқланган “Оёқлар варикоз касаллиги билан оғриган беморларни даволашнинг турли усулларини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 24 апрелдаги 95t/15-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 17 майдаги 124-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/13-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: оёқлар варикоз касаллигини хирургик даволашда вена сақловчи ташрихларни амалга ошириш беморларни индивидуаллаштирилган ҳолда самарали даволаш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: эндовеноз лазерли облитерациядан кейинги ҳолатда 3-4 мм диаметрдаги веналарда склеротерапия муолажасини, диаметри 4-5 мм дан катта веналарда минифлебэктомия ташрихини амалга оширилгандан сўнг касалликни қайталаниши кузатилмаган. Шуни ҳисобига бир бемор даволаниши учун ўртача 5 кун талаб этилишини ҳисобга олинса, бир бемор учун ўрин-кун харажатлари ҳисобидан 1250000 сўм миқдорда иқтисод қилинади. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш тадқиқот кўлами доирасида (таққослаш гуруҳларида 23 (11,1%) нафар беморда касалликнинг қайталаниши кузатилган) ўртача 28,75 млн сўм иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: оёқлар варикоз касаллиги учун таклиф этилган ташхислаш алгоритми ва мақбул даволаш усулини танлаш тартиботининг клиник жиҳатдан самарадор эканлиги даволаш натижалари ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини баҳолаш асосида исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22 апрелда 5i-39/u-сон билан тасдиқланган “Оёқлар варикоз касаллиги билан оғриган беморларни даволашнинг турли усулларини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 24 апрелдаги 95t/15-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 17 майдаги 124-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/13-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: оёқлар варикоз касаллиги учун ишлаб чиқилган ташхислаш ва мақбул даволаш усулини танлаш тартиботидан фойдаланиш натижасида ЭВЛО асоратлари 18,2% га пасайган, ЭВЛО нинг детерминирланган асоратлари 5,9% га пасайган, ЭВЛО нинг стохастик асоратлари 5,5% га пасайган, световод билан боғлиқ ЭВЛО асоратлари 11,3% га пасайган, кичик асоратлар 48,3% га пасайган, катта асоратлар эса 100% яхшиланиши ҳамда умумий асоратлар 14,4% яхшиланишига эришилган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ташхислаш ва мақбул даволаш усулини танлаш тартиботи жорий этилгандан сўнг асоратлар қисқариши ҳисобига қўшимча равишда дори воситалари сарфи ва лаборатор текширувлар сони камайди. Ушбу харажатлар қисқариши натижасида бир бемор учун 375000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: оёқлар варикоз касаллиги учун ишлаб чиқилган ташхислаш ва мақбул даволаш усулини танлаш тартиботидан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича 18350000 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish