Пўлатова Азиза Рамазон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент воҳаси шароитида Лаллемантиа ройлеана (Бентҳ.) Бентҳ. нинг биоекологик хусусиятлари», 03.00.10 – Экология, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/1518.
Илмий раҳбарлар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, доцент; Аллабердиев Рустамжон Хамраевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Имирсинова Азизахон Ашуровна, биология фанлари доктори, доцент; Тажетдинова Диларом Мнажатдиновна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳаси шароитида Л. ройлеана ўсимлигининг биоекологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент воҳаси тупроқ-иқлим шароитида Л. ройлеана нинг онтогенез даврлари (латент, виргинил ва генератив) аниқланиб, иқлим шароитига яхши мослашгани, ҳарорат ва намликнинг ўзгарувчанлигига чидамлилик белгилари намоён этгани ҳамда умумий ривожланиш цикли 96–102 кунни ташкил этиб, вегетация даврининг нисбатан қисқа эканлиги исботланган;
Л. ройлеана уруғларининг униб чиқиши учун оптимал ҳарорат 20–24 °C эканлиги, лаборатория ва дала шароитида уларнинг унувчанлиги сақлаш муддатига боғлиқлиги очиб берилган;
Тошкент воҳаси шароитида Л. ройлеана нинг потенсиал (ПУМ) ва реал (РУМ) уруғ маҳсулдорлиги корсаткичлари аниқланган;
Л. ройлеана нинг вегетатив органлари анатомик тадқиқ этилиб, диагностик белгилар турнинг хомашёсини идентификациялашда фойдаланилиш мумкинлиги илмий асосланган;
Л. ройлеана нинг сув режимининг асосий кўрсаткичлари, жумладан сув миқдори, транспирация жадаллиги, сув сақлаш хусусияти ва сув танқислиги ўрганилиши натижасида турнинг яшаш муҳитининг сув режимига мослашув даражасига кўра ксеромезофит эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент воҳаси шароитида Лаллемантиа ройлеана (Бентҳ.) Бентҳ. нинг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент воҳаси шароитида экиб йетиштирилган ўсимлик уруғ намуналари Тошкент Ботаника боғи “Хомашёбоп ўсимликлар интродуксияси ва агроекологияси” лабораторияси фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025-йил 30-июлдаги 4/1255-1870-сон маълумотномаси). Натижада лаборатория фондини эфир мойли, доривор ва озуқабоп ўсимлик – Л. ройлеана уруғлари билан бойитиш имконини берган;
Тошкент воҳаси шароитида Лаллемантиа ройлеана (Бентҳ.) Бентҳ. ни интродуксия қилиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 03-03/1-03/3-8991-сон маълумотномаси). Натижада Л. ройлеана тури янги шароитга мослашувчанлигини намоён қилиб, интродуксия шароитида юқори сифатли уруғлар етиштириш имконини берган.
Маллачой – Лаллемантиа ройлеана (Бентҳ.) Бентҳ. доривор ўсимлигининг биоекологик хусусиятлари ва йетиштириш агротехникаси юзасидан ишлаб чиқилган тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 03-03/1-03/3-8991-сон маълумотномаси). Натижада Республикамизнинг доривор ўсимликларни ўстириш, кўпайтириш ва уларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ўрмончилик, фермер хўжаликлари йерларида Л. ройлеана нинг плантацияларини яратиш ва сифатли йер устки хомашёсини олиш имконини берган.