Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойберганов Аброржон Акбаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дистиллят фракцияларини ажратиш жараёнини жадаллаштириш орқали стриппинг-колонналар самарадорлигини ошириш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т165.

Илмий раҳбар: Сайдахмедов Шамсиддинхўжа Мухторович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Рахмонов Тойир Зойирович, техника фанлари доктори; Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дистиллят фракцияларини ажратиш жараёнини жадаллаштириш орқали стриппинг-колонналар самарадорлигини ошириш ва уларнинг конструкциясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хомашёнинг фракцион таркиби, жараённинг технологик параметрлари ва буғлантирувчи агент турини фракцияларнинг ажратиш аниқлиги ва буғлантирилган ёнилғи дистиллятларининг сифат кўрсаткичларига таъсири исботланган;

илк бор углеводород буғларидан буғлатувчи омил сифатида фойдаланиб, нефтни ҳайдаш ускунасининг мураккаб ректификация колоннаси стриппинг-секцияларида кечадиган жараёнлар аниқланган;

стрипинг-колонналарда дистиллят фракцияларини углеводород буғлари билан буғлантириш жараёнининг рационал технологик ва гидродинамик режимлари ўзгариши исботланган;

ёнилғи дистиллятларини буғлантириш учун марказдан қочма куч майдони таъсири остида буғни контакт тарелкаларининг кўндаланг кесим юзаси бўйича бир маромда тақсимлаб берувчи мосламали қурилма ишлаб чиқилган;

дистиллят фракцияларини ажратиш аниқлигини ошириш мақсадида, стриппинг-колонналарнинг туб қисмидаги буғлантирилган дистиллят ҳароратининг регламент бўйича қийматини ребойлер воситасида ушлаб туриш услуби ишлаб чиқилган;

углеводород фракцияларидан буғлатувчи омил сифатида фойдаланиб, дистиллят фракцияларини ажратиш жараёнини жадаллаштириш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Дистиллят фракцияларини ажратиш жараёнини жадаллаштириш орқали стриппинг-колонналар самарадорлигини ошириш ва уларнинг конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

стриппинг-колонналарда дистиллят фракцияларини углеводород буғларидан фойдаланиб буғлантириш технологияси «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 12 апрелдаги 02/12-1-72-сон маълумотномаси). Натижада жараён ҳарорати пасайган ва дистиллятлардан йўлдош енгил фракцияларни ажратиш аниқлигини ошириш инмконини берган;

марказдан қочма куч майдони таъсири остида дистиллят фракцияларини буғлантириш жараёни «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 26 февралидаги 20/11-133-сон маълумотномаси). Натижада стриппинг-колоннанинг иш самарадорлигини тўрт маротабагача ошириш имконини берган;

суюқлик ва буғ фазалари аралашмаларининг улуши Gс/Gб=1,62÷1,63; колоннадаги буғнинг тезлиги 0,42÷0,43 м/с ва колоннанинг умумий гидравлик қаршилиги 1036÷1422 Па ишчи режимлар «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 26 февралидаги 20/11-133-сон маълумотномаси). Натижада дистиллят фракцияларини ажратиш аниқлигини ва мотор ёнилиғисининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган;

дистиллят фракцияларини ажратиш жараёнини жадаллаштириш орқали стриппинг-колонналар самарадорлигини ошириш технологияси «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 26 февралидаги 20/11-133-сон; «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 12 апрелидаги 02/12-1-72-сон маълумотномалари). Натижада дистиллят фракцияларини буғлатиш учун буғлатувчи омил сифатида сув буғи ўринига углеводород буғларини хавфсиз қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish