Жабборов Уралбек Канкел ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Танда учун пишитилган ип тайёрлашни технологик кўрсаткичларини оптималлаштириш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам:  №  - 
Илмий раҳбар: Дониёров Бектош Баҳодирович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.20.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хазраткулов Хамид Аликулович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. Қаюмов Жўрамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқув дастгоҳида танда иплари узилишини камайтириш учун пишитилган ип тайёрлашни технологик кўрсаткичларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
танда тайёрлаш технологик жараёнларида пайдо бўладиган чиқиндиларни камайтириш учун, пахта-минтвал аралаш пишитилган янги таркибли иплар қўшиб пишитиш жараёнидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган;
ипларни тандалаш технологик жараёнида ҳақиқий ва лойиҳавий тезликлар ўртасидаги фарқланиш кўрсаткичи тандалаш тезлигининг ўзгариш қонуниятлари асосида аниқланган;
янги таркибли пахта-минтвал аралаш пишитилган иплар олишнинг технологик кўрсаткичлари пневмомеханик ипларга нисбатан аеродинамик ипларнинг минтвал кимёвий иплари билан пишитишга мойиллигини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштирилган;
ипларга бериладиган бурамлар сонини мақбул қийматлари бир омилли регрессион тенгламалар асосида тўқувчиликда танда иплари узилишини камайиши, пахта-минтвал аралаш пишитилган ипларининг мустаҳкамлигига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши тўқув дастгоҳларида янги таркибли пахта-минтвал аралаш пишитилган ипларидан олинган танда ипларининг сифат кўрсаткичлари яхшилангани натижалари асосида:
турли усулда йигирилган пахта ипларини кимёвий иплар билан пишитиш орқали янги тарклибли пахта-минтвал аралаш пишитилган ипи Жиззах вилоятидаги “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ тўқувчилик корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикасини Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025 йилда 14 августдаги 02/25-1975-сон маълумотномаси). Натижада табиий ва кимёвий пахта-минтвал аралаш ипларига 250, 350, 450 бр/м бериш орқали пишитилган ип ҳосил қилиш ҳисобига, тўқув дастгоҳида ип узилишларини камайишига ҳамда тўқилаётган тўқиманинг сифатини ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish