Гулямова Лола Хаджи-Акбаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Социал-иқтисодиий картографияда геофазовий тадқиқотларнинг назарий ва услубий асослари (Ўзбекистон Республикаси аҳоли жойлашуви мисолида)”, 11.00.07–“Геоинформатика” (техника фанлари) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Т652
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.02.07 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тикунов Владимир Сергеевич, география фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мирмахмудов Эркин Рахимжанович география фанлари доктори, профессор; Лиситиский Дмитрий Виталевич техника фанлари доктори профессор (Россия); Мухамедиева Дилдора Кабуловна техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Геология фанлари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли жойлашуви материаллари асосида геоахборот моделлаштириш учун турли геотасвирлардан фойдаланиш усулларини назарий асослаш ва амалий тадбиқ этиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геоахборот технологиялар, масофавий зондлаш маълумотлари ва фазовий таҳлил усулларини интеграциялаш асосида аҳолининг геофазовий тақсимланиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
илк маротаба табиий ва антропоген тавсифдаги хилма-хил мавжуд кучларнинг ўзаро таъсири тўғрисидаги фазовой билимлар симбиози, геофазовий маълумотлар генерацияси ва геотасвирларни қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш натижасида олинган жойлашув тўғрисидаги билимлар мажмуи сифатида “аҳоли жойлашуви” модели ишлаб чиқилган;
социал–иқтисодий картографияда геотасвирларга асосланган аҳоли пунктлари тизимларини моделлаштириш ва талқин қилиш учун мулкий илмий ва методологик консепсия ишлаб чиқилган;
илк маротаба аҳолининг эволюцияси, фаоллиги ва тарқалишини таҳлил қилиш учун масофавий зондлаш маълумотларини, кадастр ва картографик манбаларни интеграциялаш учун методологик ёндашув ишлаб чиқилган;
“вақт-майдон-атрибутлар” ва “масофа-майдон-аҳоли” асосий атрибутларига асосланган ҳолда кўп ўлчовли ахборот маконидаги аҳоли тақсимланишини таҳлил қилиш усулларини тизимлаштириш учун зичлик, фазовий-вақтинчалик ва миқдорий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ҳудудий ташкил этилишини аниқлаш мақсадида нормалаштитрилган баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди;
аҳолининг минтақавий режалаштириш ва ҳудудий назорат қилишда фазовий тузилиши ва тақсимланиш динамикасини баҳолаш учун интеграциялашган демографик таҳлил қилиш назаряси ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий-иқтисодий картографияда геотасвирлардан фойдаланиш усулларининг назарий асослари ва амалий қўлланилиши, аҳолини жойлаштириш учун геоинформацион моделлаштириш мақсадида ўтказилган геофазовий тадқиқотлар натижасида:
Илк бор ишлаб чиқилган геофазовий тадқиқотларнинг методологик асослари ҳамда мавзули ижтимоий-иқтисодий карталари туркумини яратиш учун алгоритмлар ва дастурлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги 2025 йил 23-июндаги 05/08-8066-сон маълумотномаси). Натижада, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ер ресурсларини харитага олиш методикасини амалиётини такомиллаштириш ва ер ресурсларининг ҳолатини масофадан мониторинг қилиш ёрдамида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ресурслари салоҳиятини баҳолаш ишончлилиги 10 фоизгача ошириш имконини берган;
“Аҳоли жойлашуви модели” тушунчасини шакллантириш концепцияси фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини ва умум давлат аҳамиятига молик географик тизимларини такомиллаштитришда жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги 2025 йил 23-июндаги 05/08-8066-сон маълумотномаси). Натижада, жойларда ердан фойдаланиш ва аҳоли жойлашуви ҳақидаги маълумотлар базасини такомиллаштириш имконини берган;
ишлаб чиқилган геотасвирларни таҳлил қилиш услубиёти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги 2025 йил 23-июндаги 05/08-8066-сон маълумотномаси). Натижада, геотасвирлардан фойдаланиш аниқлиги, унумдорликни оширишга ва ресурсларни тежашга эришилган, аҳоли жойлашуви трансформацияси ва эволюцияси каби хариталарнинг янги турларини яратиш имконини берган;
ижтимоий-иқтисодий геотизимларни ва уларнинг ўзаро таъсири ва ривожланишини геофазовий тадқиқотлар усулларидан фойдаланган ҳолда геоинформацион картага олиш, шаҳар ва қишлоқда аҳоли жойлашувини ҳудудий тадқиқ қилиш алгоритмлари Андижон, Буҳоро, Навоий, Фаргона Наманган Қашқадарё, Хоразм Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги 2025 йил 23-июндаги 05/08-8066-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли жойлашувини моделлаштириш ва талқин қилишнинг хусусий илмий методологик инновацион концепцияси яратилиб, аҳоли жойлашувини баҳолаш ва прогноз қилиш хариталарини геоахборот тизим дастурлари ёрдамида мониторинг қилиш ва маълумотларни қайта ишлаш имконини берган;
Ўзбекистоннинг воҳа ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларидаги ўзгаришларни масофадан олинган тасвирлар асосида тадқиқ қилиш усуллари “Аерокосмик тасвирга олиш техника ва технология” дарслигига, геотизимларни компютерда моделлаштириш усуллари ва воситалари ҳамда ҳудудий тақсимланиш қонуниятларини геофазода ўрганиш методикаси ва ҳудудий хусусиятларини комплекс прогноз қилиш методологияси “Геоахборот тизимлари ва технологиялари” дарслигига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг №274-125-сонли ва №110-354-сонли маълумотномаси). Натижада, компютер воситасида маълумотлар базасини шакллантиришда ўқувчиларнинг табиат ва жамиятни ҳисобга олиш компетенсиясини ошириш ва масофавий зондлаш тасвирлари ёрдамида турар-жой динамикасини ўрганиш бўйича малакасини 15 фоизгача ошириш имконини берган.