Музаффаров Фаррухбек Одилжон ўғли
Фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналарнинг инновацион бошқарув механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5992.
Илмий раҳбар: Тошпўлатов Дилшодбек Шермухаммедович – иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.I.03.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Нилуфар Абдувахидовна – иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини бошқарув механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида табиий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий омиллар таъсирида шаклланадиган мавсумийликни аниқлаш ва баҳолашга қаратилган коеффициентли ёндашув ишлаб чиқилган ҳамда уни мавсумий юкламага мос бошқарув стратегияларини шакллантиришда қўллаш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида инновацияларни бошқарув жараёнларига интеграция қилишга қаратилган уч ўлчовли инновацион бошқарув самарадорлиги модели ишлаб чиқилган ҳамда уни баҳолаш учун ИЕМ (Инновативе Эффиcиенcй оф Манагемент) интеграл индекси ва рейтинг шкаласи таклиф этилган;
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун комплекс индикаторлар тизими, бошқарув самарадорлиги индекси (БСИ) ва рейтинг мезонларига асосланган баҳолаш механизми ишлаб чиқилган ҳамда унинг давлат, инвесторлар ва корхоналар бошқарув амалиётида қўлланилиши илмий жиҳатдан асосланган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми, деҳқончилик маҳсулотларининг улуши, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари сони, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳамда қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган мева-сабзавотлар ҳажмига нисбатан экспорт кўрсаткичлари каби асосий таркибий омилларнинг биргаликдаги интеграл таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2030-йилгача мева-сабзавот етиштириш ҳажмининг прогноз параметрлари илмий асосда шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида табиий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий омиллар таъсирида шаклланадиган мавсумийликни аниқлаш ва баҳолашга қаратилган коеффициентли ёндашув ишлаб чиқилган ҳамда уни мавсумий юкламага мос бошқарув стратегияларини шакллантиришда қўллаш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятлари Андижон вилоятидаги мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-867-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини ривожлантиришга қаратилган мавжуд дастурларни мослашувчан тактик тузатиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш аниқлиги 12–15 фоизга ошган;
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида инновацияларни бошқарув жараёнларига интеграция қилишга қаратилган уч ўлчовли инновацион бошқарув самарадорлиги модели ишлаб чиқилган ҳамда уни баҳолаш учун ИЕМ (Инновативе Эффиcиенcй оф Манагемент) интеграл индекси ва рейтинг шкаласи таклифи Андижон вилоятидаги мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-867-сон маълумотномаси). Мазкур услубиётни амалиётга татбиқ этиш натижасида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида инновацион бошқарув самарадорлигини ошириш натижасида мавсумда ишлаб чиқариш қувватларидан 80-100 фоиз даражада самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун комплекс индикаторлар тизими, бошқарув самарадорлиги индекси (БСИ) ва рейтинг мезонларига асосланган баҳолаш механизми ишлаб чиқилган ҳамда унинг давлат, инвесторлар ва корхоналар бошқарув амалиётида қўлланилиши таклифи Андижон вилоятидаги мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-867-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида келгуси даврда ривожлантириш стратегиялари асосида ссенарийлар ишлаб чиқиш имконияти кенгайган ҳамда амалиётда фойдаланиш мумкин бўлган қисқа муддатли давр учун тармоқнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми, деҳқончилик маҳсулотларининг улуши, қишлоқ хўжалик корхоналари сони, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳамда қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган мева-сабзавотлар ҳажмига нисбатан экспорт кўрсаткичлари каби асосий таркибий омилларнинг биргаликдаги интеграл таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2030-йилгача мева-сабзавот етиштириш ҳажмининг прогноз параметрлари Андижон вилояти ҳокимлигининг тизим ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-867-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида дастурий-мақсадли вазифалар, яъни ташкилий, иқтисодий, техник ва технологик хусусиятдаги аниқ чора-тадбирлар асосидаги бошқарув қарорлари ҳамда замонавий бошқарув моделлари ва механизмларини қўллаш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish