Муҳаммадиева Дилафруз Ахтамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бобурнома” матни ўзбекча-туркча-қозоқча параллел корпусининг лингвистик ва таржимашунослик асослари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашуносли (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.DSc/Fil580
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукирович, филология фанлари доктори, профессор; Ўринбоева Дилбар Бозорбоевна, филология фанлари доктори, профессор; Омонов Қудратилло Шарипович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Бобурнома” ўзбекча-туркча-қозоқча параллел корпусининг лингвистик асосларини яратишда асар нашрлари, таржима матнларини тизимлаштириш, мемуар мазмунини турк, қозоқ тилларидаги матнларда тўлиқ акс эттириш омиллари ва таржима тамойилларини белгилаш, муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бобурнома” турк, қозоқ тилларидаги таржималарининг қиёсий-консептуал таҳлили натижасида таржималар билан боғлиқ лексик, грамматик, синтактик трансформацияларга оид муаммолар очиб берилган, шу асосда бобуршуносликда матн таржимаси таҳлилига доир масалалар ечими юзасидан илмий-назарий аҳамиятга эга таклифлар ишлаб чиқилган ва илмий далилланган;
“Бобурнома”нинг ўзбекча-туркча-қозоқча параллел корпуси лингвистик базасини яратиш орқали уч тилдаги матннинг семантик-услубий мослик даражаси ва услубий силжишлар, таржима мувофиқлиги ва эквивалентлик даражасини белгилаш, лексик-семантик фарқлари корпус лингвистикасига хос методлар асосида илмий жиҳатдан асосланиб, улар бўйича илмий тасниф ишлаб чиқилган.
“Бобурнома”нинг ўзбек ва қардош тиллардаги луғатлари лингвистик хусусиятларини талқин қилиш орқали бадиий асар асосида таржима луғати яратиш зарурати мавжудлиги, бундай луғат таржимашунослик учун таржима тизимларини яратиш, тилни ўрганиш, лингвистик тадқиқотлар олиб бориш ва матнларни автоматик таҳлил қилишдаги ўрни очиб берилган.
бадиий асар асосида электрон таржима луғати лингвистик базасини яратиш жараёнида юзага келган муаммоларни ҳал этишда контекстга асосланиш, таржимага оид таклифларни айни сўзга теглаш орқали бириктириш каби мезонлар таклиф қилинган, шу мезонлар асосида “Бобурнома”нинг ўзбекча-туркча-қозоқча талқини консепсияси илгари сурилган.
уч тил ўртасидаги семантик эквивалентларнинг динамик харитасини яратиш ва тарихий матнлар таржимасида қўлланиши мумкин бўлган универсал терминологик базани шакллантириш мақсадида тарихий-лексик бирликларининг интерактив, параллел корпусга таянган таржима луғати модели таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Бобурнома” матнининг ўзбекча-туркча-қозоқча параллел корпусини яратиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
“Бобурнома” турк, қозоқ тилларидаги таржималарининг қиёсий-консептуал таҳлили натижасида таржималар билан боғлиқ лексик, грамматик, синтактик трансформацияларга оид муаммолар очиб берилганлиги, шу асосда бобуршуносликда матн таржимаси таҳлилига доир масалалар ечими юзасидан юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалардан 2022-2024-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган 56-0/10 рақамли “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида “Ўзбекистон зиёратгоҳлари каталогининг (беш тилли) инновацион имкониятлари” доирасида бажарилган “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари” каталогини таржима қилиш лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятининг 2025-йил 17-июндаги 92/1 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг “Бобурнома”га доир қисмида асарнинг таржималари билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган ва асарни инновацион усулда тақдим этишга эришилган;
“Бобурнома”нинг ўзбекча-туркча-қозоқча параллел корпуси лингвистик базасини яратиш орқали уч тилдаги матннинг семантик-услубий мослик даражаси ва услубий силжишлар, таржима мувофиқлиги ва эквивалентлик даражасини белгилаш, лексик-семантик фарқлари корпус лингвистикасига хос методлар асосида илмий жиҳатдан асосланиб илмий тасниф ишлаб чиқилганлигига доир назарий асослар ва илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “ФАН” нашриёти давлат корхонаси томонидан 2022-2024-йилларда бажарилган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари академик нашрини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “ФАН” нашриёти давлат корхонасининг 2025-йилдаги №09/25 сон маълумотномаси). Натижада “Бобурнома”нинг янги нашрини тайёрлашда матн аниқлигига эришилган;
“Бобурнома”нинг ўзбек ва қардош тиллардаги луғатлари лингвистик хусусиятларини талқин қилиш орқали бадиий асар асосида таржима луғати яратиш зарурати мавжудлиги, бундай луғат таржимашунослик учун таржима тизимларини яратиш, тилни ўрганиш, лингвистик тадқиқотлар олиб бориш ва матнларни автоматик таҳлил қилишдаги ўрнига оид илмий-назарий хулосалардан Тарих институти томонидан 2022-2024-йилларда бажарилган ФЗ-202007287 “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврдан 1991-йилгача) электрон “ақлли кутубхона” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 25-июлдаги 3/1255-1818-сон маълумотномаси). Натижада электрон кутубхона яратишда электрон луғатларнинг аҳамиятига эътибор қаратилган;
бадиий асар асосида электрон таржима луғати лингвистик базасини яратиш жараёнида юзага келган муаммоларни ҳал этишда контекстга асосланиш, таржимага оид таклифларни айни сўзга теглаш орқали бириктириш каби таклиф қилинган мезонлар, шу мезонлар асосида “Бобурнома”нинг ўзбекча-туркча-қозоқча талқини консепсиясига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 20212023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-июндаги 05/1-1262-рақамли маълумотномаси). Натижада корпус маълумотлар базаси мумтоз асарлар таржимасига оид материаллар билан бойитилган;
уч тил ўртасидаги семантик эквивалентларнинг динамик харитасини яратиш ва тарихий матнлар таржимасида қўлланиши мумкин бўлган универсал терминологик базани шакллантириш мақсадида тарихий-лексик бирликларининг интерактив, параллел корпусга таянган таржима луғати модели ҳақидаги қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканали томонидан тайёрланиб эфирга узатилган Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Мавзу”, “Тарихий савол”, “Жавоҳир” ҳамда “Шоҳ ва шоир қисмати” номли туркум кўрсатувларнинг ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 20-декабрдаги 06-29-643-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали Бобур ҳаёти ва ижодига доир шу пайтга қадар маълум бўлмаган янгиликларни тақдим этишга эришилган.