Махсудов Умиджон Турахоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бузоқларда минерал моддалар алмашинуви бузулишларининг олдини олишни такомиллаштириш”, 16.00.01 - Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/В103
Илмий раҳбар: Эшбуриев Собир Бахтиёрович, ветеринария фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Бакиров Бахтияр, ветеринария фанлари доктори, профессор; Маматов Шавкат Содиқович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий - тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари шароитидаги бузоқларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг сабаблари, гематологик ўзгаришлар, клиник белгиларини ўрганиш ҳамда гуруҳли профилактика қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бузоқларда минерал модда алмашинуви бузилишлари 3 ойликкача сут таркибидаги минерал моддаларнинг етишмаслиги, 6 ойликкача рациондаги ҳазмланувчи протеиннинг 48 г, каротинни 13 мг, фосфорни 3,5 г камлиги ва калсийни 8,0 г ортиқчалигидан келиб чиқиши илмий асосланган;
бузоқларда минерал моддалар алмашинуви бузилишлари шиллиқ пардаларнинг оқариши, кесувчи тишларнинг қимирлаши ва қийшайиши, кам ҳаракатланиш (гиподинамия), тери эластиклиги ва тери қопламаси ялтироқлигининг пасайиши, иштаҳанинг ўзгариши (лизуха) каби симптомлар билан кечиши аниқланган;
бузоқларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилишларида меёрга нисбатан қондаги гемоглобин миқдорининг ўртача 16,6 г/л га, умумий оқсилни 16,7 г/л га, умумий калсийни 1,23 ммол/л, анорганик фосфор 0,34 ммол/л, темир 0,5 мкмол/л, ва магнийни 0,43 ммол/л га камайиши, ишқорий фосфатаза фаоллигининг 0,62 мкмол.с/л га ортиши тажрибаларда исботланган;
бузоқларда минераллар алмашинуви бузилишларини профилактика қилиш учун Рономих витамин минералли премиксидан кунига 75 г (1-ойликгача 35 гр) сут билан қўшиб бериш усули жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бузоқларда минерал моддалар алмашинуви бузулишларининг олдини олишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Бузоқларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг этиологияси ва профилактикаси” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 17-сентябрдаги № 02/23-845 сонли маълумотномаси). Натижада бузоқларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг сабаблари, клиник белгиларини аниқлаш орқали касалликни эртачи диагностика ҳамда профилактика қилишга эришилган; 
Бузоқларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилишларини профилактика қилиш мақсадида сигирларнинг бўғозлик даврида (8-9 ойлик) Рономикс витаминли ва минералли премиксидан кунига 150 г, бузоқларни сут давридан бошлаб Рономикс витаминли ва минералли премиксидан ичадиган сутига 75 грамм (1-ойликгача 35 гр)дан қўшиб бериш усулу жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 17 ноябр 2025 йилдаги №02/23-845 сон маълумотномаси). Натижада бузоқлар организмининг клиник-физиологик кўрсаткичларини меъёрда бўлиши ҳамда минераллар алмашинуви бузилиши касалликларини 30-40 фоизгача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish