Ташпулатова Назира Курбановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда таҳлилий журналистиканинг коммуникатив, интерактив ва интегратив табиати” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №Б2025.1.DSc/Fil968
Илмий раҳбар:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Нурбой Жабборов, филология фанлари доктори, профессор.
Амрулло Каримов, филология фанлари доктори, профессор.
Башорат Жамилова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий миллий матбуотда таҳлилий журналистиканинг коммуникатив, интерактив ва интегратив хусусиятларини тадқиқ этиш орқали унинг миллий ахборот муҳитидаги ўрни ва аҳамияти, уларни янги медиа муҳитида ўзгаришларини тадқиқ этиш, босма нашрларда таҳлилий контент яратишга бўлган янгича ёндашувларни таҳлил қилиш орқали матбуотнинг ижтимоий институт сифатида ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
– коммуникация назария ва модулларини ўрганиш натижасида матбуот нафақат ахборот узатиш воситаси, балки ижтимоий муҳитни шакллантирувчи субект сифатида мулоқот жараёнларини йўналтирувчи коммуникация платформаси эканлиги исботланган.
– таҳлилий журналистикада интерактивлик хусусиятини ўрганиш натижасида газетанинг ўзи жамоатчилик билан коммуникацияни йўлга қўювчи интерактив ҳодиса эканлиги далилланган.
– замонавий таҳлилий журналистиканинг интерактив-коммуникатив табиатида муҳокамавий характерга эга бўлган делебратив хусусияти асосланган.
– медиа контент яратиш жараёнида таҳлилий журналистиканинг замонавий технологиялар шароитидаги интеграцияси онлайн медиада фикр, дата, платформа журналистикаси сифатида намоён бўлиши исботланган.
– журналистик амалиётда таҳлилий контент яратиш механизмлари, коммуникатив жараёнларда таҳлил қонуниятларига оид талабларнинг ўзгарганлиги, қисқа ҳажмли контент – “пост-мақола”, “микс-формат” сингари янги жанр кўринишларида акс этганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон босма матбуотида интерактивлик ва коммуникативлик бўйича олинган натижалар асосида:
- “таҳлил ва таҳлилий журналистика”ни ўрганишдаги икки хил ёндашув, таҳлил манбаларни ўрганиш, кўриб чиқиш, фактларни текшириш усули сифатида тадқиқотга асосланиши, таҳлилий журналистика эса соҳанинг муҳим йўналиши эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Касаба уюшмаси муассислигидаги “Ишонч” ва “ишонч.уз” сайтида фойдаланилган (Ўзбекистон Касаба уюшмасининг 2025-йил 1-декабрдаги №БМ-06/1482-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот газетанинг электрон нусхаси “ишонч.уз” сайтидаги таҳлилий материалларни яратиш ва такомиллаштириш ҳамда ходимлар малакасини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
- таҳлилий жанрларга оид матнларни нашрга тайёрлаш тартиблари, таҳлилий контент яратиш механизмлари, коммуникатив жараёнларда тез ўзгараётган таҳлил қонунларига оид янги талабларига оид хулоса ва таклифлардан ОАВ учун контент тайёрлаш маркази фаолиятини ривожлантиришда фойдаланилган (Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказининг 2025-йил 2-декабрдаги №01-02-16-299-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамда мутахассислар малакасини оширишда муҳим манба вазифасини ўтаган.
- диссертациядаги замонавий медиада контент яратишда аудиториянинг иштироки тенглиги, газетанинг ўзи аслида интерактив ҳодиса эканлиги, унинг асосий белгилари таҳлилий журналистикада учраши тўғрисидаги хулоса ва таклифлардан ЎзЛИДЕП муассислигида чоп этиладиган “ХХИ аср” газетаси фаолиятида фойдаланилган (ЎзЛИДЕП 2025-йил 1-декабрдаги №01-27/520-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот газетанинг таҳлилий материалларни яратиш, янада қизиқарлироқ қилиш ҳамда оммалаштириш муҳим манба вазифасини бажарган.
- диссертациядаги матбуот жамиятнинг энг муҳим коммуникатив институтлардан бири экани, замонавий медиада ахборот олиш, қайта ишлаш ва етказишда у нафақат восита, балки ижтимоий муҳитни шакллантирувчи субект сифатида мулоқот жараёнларини йўналтирувчи ва унда фаол иштирок этувчи коммуникация платформаси эканлиги тўғрисидаги илмий қарашлардан “Ҳуррият” газетаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2025-йил 1-декабрдаги №02-18/295-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот “Ҳуррият” газетаси ва электрон нусхаси “ҳуррият.уз” сайтидаги таҳлилий материалларни яратиш ва такомиллаштиришда ҳамда муҳаррирлар малакасини оширишда муҳим манба вазифасини ўтаган.
диссертантнинг замонавий матбуотда таҳлилий журналистиканинг интерактив-коммуникатив табиатида мулоқот ахборот олиш усули экани, моҳиятан у тажриба, қобилият, дунёқараш, билим ва малакага, шунингдек, содир бўладиган реал воқеа-ҳодисага боғлиқлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан “Зарафшон” газетаси фаолиятида қўлланилган ( Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2025-йил 9-декабр №06-06/8465-сон маълумотномаси). Натижада “зарнеwс.уз” сайтида таҳлилий контент яратиш ва такомиллаштиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.