Эшдавлатова Азиза Убайдулла қизининг фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шеър шакллари семантикаси (Э.Воҳидов, Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Fil3775
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Азмиддин Носиров Нормахматович ва филология фанлари доктори, профессор Гулбаҳор Ашурова Нуриллаевна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади фигурали, визуал график шеърлар поетикаси, шеър шаклларининг семантик имкониятларини Эркин Воҳидов, Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек шеъриятида Э.Воҳидов, Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди таҳлили орқали жанр ва шеър шакллари семантикаси, шеър бадиияти хусусиятлари ифодалангани, ўзбек шеъриятига жаҳон адабиётидан кириб келган шеърий шакллар,  сонет, хокку, элегия ҳамда учлик шеърларининг поетик асослари очиб берилган; 
аруз шеър системаси ривожланиши ва аруз вазни асосида яратилган муъаққад, мушажжар, мудаввар, мусаммат, мустазод каби график шеър шаклларининг ўрганилиши, фигурали шеърларнинг шаклий-график тузилиши, уларнинг образ ва бадиий-эстетик, бадиий-гʻоявий функсияси, ноодатий композицияси, график тили, услуби каби поетик масалалар Фахриёр ва Рауф Парфи шеърлари асосида очиб берилди; 
Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида кичик лирик жанрлардан – учликнинг шакл семантикаси япон шеъриятидаги хокку жанри билан қиёсий таҳлил этилиб, уларнинг тасвир ва ифода воситалари аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди. Бунда учликнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли томонлари, уларнинг турли ижтимоий, маданий ёки тарихий алоқалар натижаси эканлиги аниқланди;
шеър шакли онг, идрок ва хотира комплексида сатр семантикасини яратишнинг энг муҳим воситаси ўлароқ асосланди. Энжамбмент шеърий семантик-стилистик восита сифатида мисралар ўртасидаги ўзаро семантик занжирни ҳосил қилиши, кучсиз пауза билан биргаликда сатр маъносига кучли ургʻу бериши ижодий намуналар ёрдамида илмий асосланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Оʻзбек шеъриятида шеър шакллари семантикасини Э.Воҳидов, Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида ўрганиш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари қуйидаги ишларда жорийланган:
замонавий ўзбек шеъриятида Э.Воҳидов, Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди таҳлили орқали жанр ва шеър шакллари семантикаси, шеър бадиияти хусусиятлари ифодалангани, ўзбек шеъриятига жаҳон адабиётидан кириб келган шеърий шакллар,  сонет, хокку, элегия ҳамда учлик шеърларининг поетик асослари очиб берилган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилди. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг № 04/1-317-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятидаги янги шеърий шакл тажрибалари ва уларнинг бадиий синтези каби тушунчалар ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган;
аруз шеър системаси ривожланиши ва аруз вазни асосида яратилган муъаққад, мушажжар, мудаввар, мусаммат, мустазод каби график шеър шаклларининг ўрганилиши, фигурали шеърларнинг шаклий-график тузилиши, уларнинг образ ва бадиий-эстетик, бадиий-гʻоявий функсияси, ноодатий композицияси, график тили, услуби каби поетик масалалар Фахриёр ва Рауф Парфи шеърлари асосида очиб берилгани, А.Навоийнинг шеър шакли ҳақида шеърнинг ташқи структураси қандай бўлишидан қатъий назар, мазмуни юксак бўлиши зарурлиги тўғрисидаги илмий ёндашувлари асосида шеър шакли семантикаси очиб берилган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилди. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг № 01/4-2499-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек мумтоз адабиётида ҳам график шеърларнинг оъзига хос тарихий ёндашуви мавжудлиги ҳамда график шеър шаклларининг нафақат мазмуний, балки визуал-эстетик имкониятлари ҳақида керакли маълумотлар олиш имконини берган;
Рауф Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида кичик лирик жанрлардан – учликнинг шакл семантикаси япон шеъриятидаги хокку жанри билан қиёсий таҳлил этилиб, уларнинг тасвир ва ифода воситалари аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди. Бунда учликнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли томонлари, уларнинг турли ижтимоий, маданий ёки тарихий алоқалар натижаси эканлиги аниқланган илмий хулосалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 5-июл куни эфирга узатилган “Файзли кун” кўрсатувини тайёрлашда ҳам фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси 2024-йил 8-июлдаги 17-05/114-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ҳозирги замон шеърияти, хусусан Рауф Парфи сонетлари,  Э.Воҳидов ва Фахриёр ижоди ҳақидаги янги   маълумотларга эга бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish