ОАК раҳбариятининг 2026 йил учун тасдиқланган режа-жадвали асосида 5.02.2026 й.да Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида илмий жамоатчилик ва ёш тадқиқотчилар билан учрашув ва сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур учрашувда 36 нафар, шундан 25 нафар ёш тадқиқотчи иштирок этди. Тадбирда 11 та саволга тушунтириш берилди, 5 нафар тадқиқотчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди.
Сайёр қабул давомида 1 нафар тадқиқотчи мурожаат қилиб (ёзма), унинг томонидан 1 та масала кўтарилди.
(Ўрганиш жараёнида бўлган, узоқ муддатли назоратга олинган ва рад жавоби ҳамда жамоавий мурожаатлар мавжуд эмас. Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги илмий кенгашда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар томонидан ЎзР Президенти Виртуал қабулхонасига мурожаат йўлланмаган).


Ушбу тадбир давомида илмий изланувчилар фаолияти, диссертация ишларини олиб бориш ҳамда аттестация жараёнларига оид саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шунингдек, Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов томонидан аттестация тизимида амалга оширилаётган янгиликлар, рақамлаштириш жараёнлари, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шаффофликни таъминлашга қаратилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
ОАК Ахборот хизмати