Қудиратов Ғайратжон Суюновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Туризм терминларининг лингвокултурологик тадқиқи (инглиз, ўзбек ва литва тиллари мисолида)”, 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3510.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшмуминов Асқар Алламуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тлеумуратов Генжемурат, филология фанлари номзоди, доцент; Ахмедов Ойбек Сапарбоевич филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва литва тиллари тизимида туризм терминологиясининг тузилиши ва семантикаси асосида умумийлик ва тафовутларни қиёсий-чоғиштирма ёндашув орқали аниқлаш ҳамда уларнинг лингвистик ва лингвомаданий хусусиятларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва литва тилларида туризм терминологиясининг тузилиши ва семантик хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма ёндашув асосида когнитив, структур-семантик, функсионал, таржимавий-интерпретатив каби лингвокултурологик ва прагматик мезонлар нуқтайи назаридан тизимли тарзда аниқланган;
туризмга оид терминлар семантик ёндашув, коннотатив юклама, метафорик ифода ва структура-морфологик бирликлар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг ҳар уч тилдаги муқобиллиги, тафовутлари ва идентификацияси асосланган;
инглиз, ўзбек ва литва тилларида туризм терминларининг лингвокултурологик мотивацияланганлик даражалари таҳлил қилиниб, маданий архетиплар, миллий қадриятлар, туризм контекстидаги коннотатив кўрсаткичлар далилланган;
инглиз, ўзбек ва литва тилларида туризм терминларининг ижтимоий-маданий табақаланиши, таржимада юзага келувчи коннотатив силжишлари ва семантик торайиш/кенгайиш ҳолатлари контекстга мослик, нутқ режими ва дискурсив юклама каби лингвопрагматик мезонлар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб:
инглиз, ўзбек ва литва тилларида туризм терминологиясининг тузилиши ва семантик хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма ёндашув асосида когнитив, структур-семантик, функсионал, таржимавий-интерпретатив каби лингвокултурологик ва прагматик мезонлари ҳамда инглиз, ўзбек ва литва тилларида туризм терминларининг ижтимоий-маданий табақаланиши, таржимада юзага келувчи коннотатив силжишлари ва семантик торайиш/кенгайиш ҳолатлари контекстга мослик, нутқ режими ва дискурсив юклама каби лингвопрагматик мезонларига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан гид-таржимонлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-июлдаги 03-10-17-6752-сон маълумотномаси). Натижада, гид-таржимон талабалар таржима жараёнида дуч келаётган қийинчиликларни бартараф этилишига ва дарслар самарадорлигининг сезиларли даражада ошишига эришилган;
туризмга оид терминлар семантик ёндашув, коннотатив юклама, метафорик ифода ва структура-морфологик бирликлар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг ҳар уч тилдаги муқобиллиги, тафовутлари ва идентификацияси ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Туркиянинг Ҳаcеттепе университети билан ҳамкорликда бажарилган “2018-1-ТР01-КА107-052128” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 8-июлдаги 04/508-сон маълумотномаси). Натижада, таълим ҳамда туризм маданиятини ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этиш учун имкониятлар яратилган;
инглиз, ўзбек ва литва тилларида туризм терминларининг лингвокултурологик мотивацияланганлик даражалари таҳлил қилиниб, маданий архетиплар, миллий қадриятлар, туризм контекстидаги коннотатив кўрсаткичлар ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурларни тайёрлашда (2024-2025 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 20-июндаги 05-09-971-сон маълумотномаси). Натижада, туризм терминларининг лингвокултурологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар нафақат олий таълим муассасаларида ўтиладиган фанлар ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган адабиётлар яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган.