Юлдошев Самад Тожиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбек ва инглиз тилларида экзотизмларнинг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil3008.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Суванов Завқиддин Норқулович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш. Кдирбаева Гулзира Курбанбевна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нормуратов Зайниддин Раджапович филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги экзотик сўзларни бир бирига чоғиштириш орқали, уларнимг умумий ва хусусий томонларини аниқлаш, шунингдек, икки тил доирасида уларнинг тутган лингвистик ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилшунослигида экзотик лексиканинг қайси тиллардан киргани, уларнинг сони, фоиз нисбати аниқланиб, лингвистик жиҳатдан тизимлаштирилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги экзотизмларнинг лисоний, морфологик, лексик, семантик табиати ва услубий хосланиши ўрганилиб, улар тематик гуруҳларга ажратиш орқали икки тилнинг тематик гуруҳлар бўйича умумий ўхшаш ва фарқли жиҳатлари далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги экзотизмларнинг ўз қатламга муносабати, таркибий хусусийатлари: арабизмлар, форсизмлар мисолида уларнинг эътиқодий, қадрийатий, маданий, ижтимоий хосланишини очиб беришда анъанавий лингвистик таҳлил билан биргаликда замонавий йанги услуб ва ёндашувларга мурожаат этилган ва тилнинг лингвистик ва лингвомаданий қиймати ҳамда мақоми асослаб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларида экзотизмларнинг чоғиштирма таҳлили, лингвомаданий хусусийати, миллий ментал хосланиши, экзотик сўзларнинг мавзувий майдонлари асосида уларнинг статистикаси аниқланган ва миллий-маданий хусусийатларидаги умумийлик ва ўзига хосликни белгиловчи қадимийлик, ҳудудлар тафовути, икки халқнинг ҳаёт тарзи, табиати, иқлими билан боғлиқ фарқларнинг тилда акс этиши, маданийатларнинг ўтиши, этномаданий реалийалар, сиёсий ва бошқа омиллар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги экзотик сўзларнинг тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилшунослигида экзотик лексиканинг қайси тиллардан киргани, уларнинг сони, фоиз нисбати ҳамда ўзбек ва инглиз тилларидаги экзотизмларнинг лисоний, морфологик, лексик, семантик табиати ва услубий хосланиши ўрганилиб, улар тематик гуруҳларга ажратиш орқали икки тилнинг тематик гуруҳлар бўйича умумий ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, лингвомаданий таҳлили ҳақидаги мулоҳазалардан Самарқанд давлат чет тиллари инсти--тути томонидан 2014-2015- йилларда амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислиги предметларидан ахборот-коммуникацион технологийалари асосида виртуал ресурслар йаратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институти 2023-йил январдаги 25/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги экзотизмларнинг семантикаси ва лингвистик таҳлили асосида замонавий қиёсий тилшуносликнинг экзотик бирликларга доир муаммоларининг ечимини топишнинг йанги йўналишларини очиб беришга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларида экзотизмларнинг чоғиштирма таҳлили, лингвомаданий хусусийати, миллий ментал хосланиши, экзотик сўзларнинг мавзувий майдонлари асосида уларнинг статистикаси аниқланган ва миллий-маданий хусусийатларидаги умумийлик ва ўзига хосликни белгиловчи қадимийлик, ҳудудлар тафовути, икки халқнинг ҳаёт тарзи, табиати, иқлими билан боғлиқ фарқларнинг тилда акс этиши, маданийатларнинг ўтиши, этномаданий реалийалар, сиёсий ва бошқа омиллар ҳақидаги илмий натижалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатиладиган “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 2025-йил 19-августдаги 05-09-1324-сон маълумотномаси). Натижада, матнларнинг адекват таржимасига эришилиб маълумотлар дастурлар ссенарийсини бойитишга хизмат қилган.
ўзбек ва инглиз тилларидаги экзотизмларнинг ўз қатламга муносабати, таркибий хусусийатлари: арабизмлар, форсизмлар мисолида уларнинг эътиқодий, қадрийатий, маданий, ижтимоий хосланишини очиб беришда анъанавий лингвистик таҳлил билан биргаликда замонавий йанги услуб ва ёндашувларга мурожаат этилган ва тилнинг лингвистик ва лингвомаданий қиймати ҳамда мақоми тўғрисидаги мулоҳазалардан “Олий таълим соҳасида потенсиални ривожлантириш йўналишидаги ПАWЕР ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022-йил 29-нойабрдаги 06/12-5728-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида экзотик сўзларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаб, уларнинг турли халқлар тилларида намоён бўлиш даражасини солиштириб қўлланилишига асос бўлиб хизмат қилган.