Абдурасулов Қобилжон Қодиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантиришнинг методик асослари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6274.
Илмий раҳбар: Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантиришнинг методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда сўзлашув, расмий ва публицистик услубдаги содда матнларни тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари аниқланган ҳамда А1 ва А2 даражадаги ўрганувчилар учун маълумотни идрок этишга таъсир қилувчи психолингвистик омилларнинг узвий богʻлиқлиги асосланган ва такомиллаштирилган;
тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантириш методикаси билан богʻлиқ мавжуд асосий ёндашув ва тамойиллар асосида моделлар ишлаб чиқиш ҳамда А1 ва А2 даражадаги ўрганувчилар учун тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантириш самарадорлигига доир тавсиялар ишлаб чиқилган;
тинглаб тушуниш жараёнида босқичма-босқич дифференциал ёндашув (контекстни тушунишдан асосий ғояни аниқлашгача) машқ ва топшириқлар асосида тизимлаштирилиб, бу орқали тинглаш кўникмаси узвий ва кетма-кет шакллантирилган ҳамда унда аудиохабар моҳиятини англаш, унда ифодаланган асосий фикр ва иккинчи даражали маълумотлар ҳамда аудиоматндан кўзланган муаллиф мақсадини тўгʻри англай олишга ёʻналтириш моделлар асосида ишлаб чиқилган;
ўзбек тили таълимида тил ўрганувчиларининг аудиоматнни тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантириш технологияси монитор тушуниш – сўзларни ҳис қилиш; идрок этиш, муҳим ўринларни аниқлаш, тахмин қилиш, маълумотни визуаллаштириш, мавжуд билим билан янги маълумотни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда сўзлашув, расмий ва публицистик услубдаги содда матнларни тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантиришнинг психолингвистик, методик имкониятларини таҳлил этиш, тинглаб тушуниш бўйича татбиқ этилган ўқитиш усуллари бошқа ўқитиш усуларидан фарқлилиги ва ўзига хослигини кўрсатиш, ўзбек тили таълими сифатини ривожлантиришга қаратилган тинглаб тушунишга оид А1, А2 босқичга мўлжалланган машқ ва топшириқлар тизимини изчиллик асосида шакллантириш, тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш методларини халқаро талаблар асосида такомиллаштиришга оид илмий хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2023-2025-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 2-декабрдаги 1667-сонли маълумотномаси). Натижада тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва хулосалар мазкур лойиҳа доирасида самарали қўлланилиб, ўзбек тилини хорижликларга ўргатиш жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантириш методикаси билан богʻлиқ мавжуд асосий ёндашув ва тамойиллар асосида моделлар ишлаб чиқиш ҳамда А1 ва А2 даражадаги ўрганувчилар учун тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантириш самарадорлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 20-октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли фармони асосида тасдиқланган Консепсиянинг 2-боб, 5-бўлим, 9-хатбошиси хорижда ўзбек тилининг халқаро нуфузи, жозибадорлиги ва имкониятлари ҳақида илмий анжуманлар, давра суҳбатлари, мулоқот ва суҳбатлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш вазифасини ижро этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг 2024-йил 21-январдаги 1-2025 сонли маълумотномаси). Натижада тинглаб тушунишни ривожлантиришга оид илмий хулосалар Консепсия вазифаларини амалда бажаришда қўлланилиб, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузи ва жозибадорлигини оширишга хизмат қилди;
тинглаб тушуниш жараёнида босқичма-босқич дифференциал ёндашув (контекстни тушунишдан асосий ғояни аниқлашгача) машқ ва топшириқлар асосида тизимлаштирилиб, бу орқали тинглаш кўникмаси узвий ва кетма-кет шакллантирилган ҳамда унда аудиохабар моҳиятини англаш, унда ифодаланган асосий фикр ва иккинчи даражали маълумотлар ҳамда аудиоматндан кўзланган муаллиф мақсадини тўгʻри англай олишга ёʻналтириш бўйича олинган илмий хулосалардан 2024–2025 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” каби дастурлар ва эшиттиришларнинг ссенарийларини ёзишишда муҳим асос сифатида қўлланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-806 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган илмий-материаллар оммавий ахборот воситаларида самарали татбиқ этилиб, ўзбек тилини хорижликларга ўргатишда тинглаб тушуниш кўникмасини тарғиб қилиш ва таълим жараёнида қўллаш имкониятларини кенгайтирди.