Юлдашева Махмуда Аликуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий таълимни эвристик ёндашув асосида ташкил этишнинг назарий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5280.
Илмий раҳбар: Жабборова Матлуба Рустамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Абдувалитов Ергаш Буранович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тухлиева Дилфуза Боқижоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ижод мактабларида адабийот дарсларини эвристик йондашув асосида ташкил этишнинг назарий ва методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижод мактабларида адабий таълимни эвристик йондашув асосида ташкил этишнинг назарий-методик асослари шахсга ёʻналтирилган маданий, прагматик, когнитив ва ижодий фаолият турларини ўқувчиларнинг ўқув-билув кўникмаларини ривожлантиришга доир жараённи технологиялаштириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда эвристик тафаккурни ривожлантиришнинг психологик (креативлик, мотивация, қизиқиш, эмпатия, мослашувчанлик), педагогик (марказда ўқувчи фаол, муҳокама, ўқув материалларининг ранг-баранглиги, баҳолаш) ва методик (ўқув мақсадларининг аниқлиги, ўлчаниши, танлови, ресурслар, ижодий топшириқлар) имкониятлари адабий таълимнинг ташкилий-дидактик таъминоти билан ўзаро мувофиқлаштириш асосида белгиланган;
ўқувчиларнинг ижодий индивидуаллиги, яратувчанлигини ривожлантиришда бадиий асар моҳиятини англашга ҳиссий-образли таъсир кўрсатувчи синергетик, илмий ва ижодий-билиш тамойилларини матн устида ишлашга оид тадқиқ этиш, таърифлаш, башорат қилиш, тушунтириш каби стратегик мақсадлар алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
адабийот дарсларини эвристик йондашув асосида ташкил этиш методикаси ўқувчиларнинг бадиий асарларни ижодий идрок этиш билан боғлиқ эвристик кузатиш, индивидуал лойиҳалар, виртуал ташриф, ижодий тасаввур қилиш, ижодий фантазия, тарихий факт ва адабий асар талқинларини қиёслаш методлари, сочма бандлар, рақамли технологиялар (Интерактив девор (Падлет), Ҳикоялар тахтаси (Сторй боард), Овоз ёзиш платформаси (Воcароо)) ни оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришда эвристик усуллардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижод мактабларида адабий таълимни эвристик йондашув асосида ташкил этишнинг назарий-методик асослари шахсга ёʻналтирилган маданий, прагматик, когнитив ва ижодий фаолият турлари ўқувчиларнинг ўқув-билув кўникмаларини ривожлантиришга доир жараённи технологиялаштириш бўйича таклифлардан ижод мактабларининг 8-синф “Адабиёт” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2024-йил 27-майдаги 01-06-856-сонли маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида эвристик ёндашувга асосланган методлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг изланувчанлик қобилиятини ривожлантириш, ўз-ўзини англаш ва кашф этиш жараёнини шакллантириш имкониятлари ортган;
ўқувчиларда эвристик тафаккурни ривожлантиришнинг психологик, педагогик ва методик имкониятлари адабий таълимнинг ташкилий-дидактик таъминоти билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳақидаги илмий хулосалардан ижод мактабларининг 9-синф “Адабиёт” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2024-йил 27-майдаги 01-06-856-сонли маълумотномаси). Натижада ижод мактаблари ўқувчиларининг бадиий матн билан ишлаш орқали бадиий-эстетик тафаккури, коммуникатив ва изланувчанлик компетенсиялари шаклланишига доир комфорт муҳит яратилган;
ўқувчиларнинг ижодий индивидуаллиги, яратувчанлигини ривожлантиришда бадиий асар моҳиятини англашга ҳиссий-образли таъсир кўрсатувчи синергетик, илмий ва ижодий-билиш тамойилларини матн устида ишлашга оид тадқиқ этиш, таърифлаш, башорат қилиш, тушунтириш каби стратегик мақсадлар алоқадорлигини таъминлашга оид илмий хулосалар ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тили таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-мартдаги 01/4-921-сон маълумотномаси). Натижада замонавий адабий таълим жараёнини эвристик ёндашув асосида лойиҳалаш ва технологиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
адабийот дарсларини эвристик йондашув асосида ташкил этиш методикаси ўқувчиларнинг бадиий асарларни ижодий идрок этиш билан боғлиқ эвристик кузатиш, ижодий фантазия, индивидуал лойиҳалар, виртуал ташриф, ижодий тасаввур қилиш, тарихий факт ва адабий асар талқинларини қиёслаш методлари, сочма бандлар, рақамли технологиялар, графикли тест каби воситаларни оптималлаштиришга доир хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-мартдаги 01/4-922-сон маълумотномаси). Натижада адабий таълимнинг педагогик, методик ва дидактик таъминоти ижодий изланишга ёʻналтирилган эвристик фаолият турларини тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
адабиётни фан сифатида ўқитишга доир ёндашувлар: фанлараро алоқадорлик, мавзулараро интеграция, мустақил таълимни ташкил этиш, эвристик ёндашув асосидаги ижодий топшириқлар орқали ўқувчиларнинг ижодкорлигини ошириш; бадиий асар матни устида ишлаш йўллари, бадиий асарларни санъатнинг бошқа турларига қиёслаб таҳлил қилиш, ёзувчи ижодини шахсиятига боғлаб ўргатишда эвристик метод ва ёндашувларни қўллашга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда маълумот сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 14-июлдаги 01-33/526-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар учун тайёрланган илмий-оммабоп материалларнинг илмий савияси ва мазмун жиҳатидан мукаммаллашуви таъминланган.