Иброҳимов Иброҳим Баҳодирович
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомактаб ўқитувчи ва ҳайдовчи-йоъриқчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4769
Илмий раҳбар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари фалсафа доктори, профессор; Исматов Жуманиёз Файзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов Номидаги Тошкент давлат теҳника университети.
Диссертация йўналиши. педагогика йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомактаб ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантиришда йўлда хавфсиз ҳаракатланиш стратегияларини моделлаштирувчи виртуал-тренажёр гибрид таълим муҳитининг адаптив фидбек циклларига кўра вақт чекланган шароитда интуитив ва рационал қарорнинг сенсомотор-навигацион кўникмалар орқали уйғунлашуви муҳим омил эканлиги далилланган;
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда “смартдривингсчоол.уз” рақамли платформалардан фойдаланиш имконияти смарт рейтинг орқали сенсомотор навигация ссенарийларининг семиотик кодлашуви ва хавфсиз ҳаракатланиш стратегияларига кўра виртуал протоколларни реконфигурация қилувчи интеллектуал фидбек-циклли гибрид таълим архитектураси асосида аниқлаштирилган;
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели сенсомотор навигация қобилиятининг қарор қабул қилишдаги латент когнитив структуралар билан семиотик-дискурс кўникмаларга кўра уйғунлашуви натижасида техник-тадбиқий маневр стратегияларини дидактик- симуляция асосида жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўқув-симуляцион муҳитнинг смарт-дидактик жиҳатларига кўра гибрид таълимдаги ТРИЗ технологиялари орқали ахборотларни аутент фрагментлаш кўникмаларини шакллантирувчи стратегияларнинг педагогик алгоритмларини контекстуал-семантик қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш илмий тадқиқоти бъйича олинган натижалар асосида:
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантиришда йўлда хавфсиз ҳаракатланиш стратегияларини моделлаштирувчи виртуал-тренажёр гибрид таълим муҳитининг адаптив фидбек циклларига кўра вақт чекланган шароитда интуитив ва рационал қарорнинг сенсомотор-навигацион кўникмалар орқали уйғунлашуви муҳим омил эканлиги далилланган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг 2024-йил 5-мартдаги №03-03/3-2267-сонли маълумотномаси). Натижада, автомактабларда таълим сифати ҳайдовчи-йўриқчиларида 13,85 %, ўқитувчиларида эса 12,92 % га ошишига эришилган;
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда “смартдривингсчоол.уз” рақамли платформалардан фойдаланиш имконияти смарт рейтинг орқали сенсомотор навигация ссенарийларининг семиотик кодлашуви ва хавфсиз ҳаракатланиш стратегияларига кўра виртуал протоколларни реконфигурация қилувчи интеллектуал фидбек-циклли гибрид таълим архитектураси асосида аниқлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг 2026-йил 10-январдаги 24/6-373-сон далолатномаси) Натижада, Тошкент вилоятида 20.76 %, Бухоро вилоятида 37,2 %, Фарғона вилоятида 24.2 % кўп тингловчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олганлиги, бу билан таълим сифатини оширишга эришилган;
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели сенсомотор навигация қобилиятининг қарор қабул қилишдаги латент когнитив структуралар билан семиотик-дискурс кўникмаларга кўра уйғунлашуви натижасида техник-тадбиқий маневр стратегияларини дидактик-симуляция асосида жорий этиш орқали такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг 2025-йил 18-октябрдаги №38-05-345-сонли далолатномаси). Натижада, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш усули такомиллаштирилган;
автомактаб ўқитувчилари ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўқув-симуляцион муҳитнинг смарт-дидактик жиҳатларига кўра гибрид таълимдаги ТРИЗ технологиялари орқали ахборотларни аутент фрагментлаш кўникмаларини шакллантирувчи стратегияларнинг педагогик алгоритмларини контекстуал-семантик қўллаш асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг марказий кенгашнинг
2024-йил 3-декабрдаги 39-04-38-сон маълумотномаси) Натижада тажриба-синовда қатнашган Бухоро вилояти автомактабидаги ўқитувчилар ўқитган тингловчилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир этганлиги учун жавобгарлик ўтган даврга нисбатан МЖтКнинг 133-моддаси бўйича 86.4 % га, МЖтКнинг 134-моддаси бўйича 86.4 % га, Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган ҳолат бўйича 100 % га камайишига эришилган;