Искендеров Бахтияр Кауендеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нукус тумани шўрланган грунтларида бино ва иншоотлар пойдеворларини  лойиҳалашнинг ўзига хосликларини муҳандис-геологик асослаш», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6313.
Илмий раҳбар: Аимбетов Иззет Каллиевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлари илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти ДМ ҳузуридаги DSc.31/2025.27.12.GM.05.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Расулов Рустам Хаятович, техника фанлари доктори, профессор; Туляганов Баходиржон Исмаилович, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани грунтларининг шўрланиши, ер ости сувлари ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда пойдеворларни лойиҳалашни муҳандислик-геологик раёнлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
грунтларнинг шўрланиши, грунт сувлари таркибидаги сулфат, хлорид ва гидрокарбонат тузлари ва грунтларининг музлаш чуқурлиги бўйича ГАТ хариталари сериялари тузилган;
узунлиги 8,0 м гача бўлган темирбетон қозиқли пойдеворлар ва 1,0 м кенгликдаги, 1,0 м чуқурликдаги лентали пойдеворларнинг юк кўтариш қобилияти бўйича бир қатор муҳандислик-геологик схематик ГАТ хариталари тузилган;
қурилаётган бинонинг чўкиши бўйича дала кузатувлари ўтказилган ва дала кузатувлари натижалари "ПЛАХИС" компютер дастурида бажарилган ҳисоблар натижалари билан таққосланиб, бир-бирига мослиги аниқланган;
Нукус тумани грунтларининг бетонларга таъсири бўйича агрессивлик даражасини акс эттирувчи схематик ГАТ харитаси тузилиб, Нукус тумани грунт сувларининг агрессивлигини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нукус тумани шўрланган грунтларида бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалашнинг ўзига хосликларини муҳандислик-геологик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шўрланган грунтлар учун ҳисобланган турли ўлчамдаги тасмасимон ва қозиқли пойдеворларнинг юк кўтариш қобилияти ва чўкиши учун тузилган Нукус тумани шўрланишининг схематик хариталари, компютер ГАТ-схематик хариталари ва кесимлари "ККгорселпроект" МЧЖ лойиҳа институти фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 04-07/01-3785-сон маълумотномаси). Натижада, Нукус туманидаги биноларни капитал таъмирлаш ва реконструксия қилишда ишончли лойиҳа ечимларини қабул қилиш ва ҳудуддаги қурилиш обектларини лойиҳалаш, техник-иқтисодий асослаш (ТИА) вақтини қисқартириш имконини берган;
ПЛАХИС компютер дастури ёрдамида бажарилган бино чўкишини ҳисоблаш натижаларининг дала кузатувлари билан қиёсий таҳлили ва Нукус туманининг турли муҳандислик-геологик шароитлари учун тасмасимон ва "плитали" пойдеворларнинг оптимал ўлчамларини қабул қилиш асослари "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри" Давлат лойиҳа-қидирув институти Қорақалпоғистон филиали ("ЎЗГАШКЛИТИ") фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 04-07/01-3785-сон маълумотномаси). Натижада, Нукус туманида муҳандислик-геологик тадқиқотлар вақтини қисқартириш ва лойиҳалаш тизимининг самарадорлигини ошириш имконини берган;
Нукус тумани ҳудудида тузилган ГАТ компютер схематик хариталари ва кесимлари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар "УзГИП" МЧЖ Қорақалпоғистон филиалида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 04-07/01-3785-сон маълумотномаси). Натижада, Нукус тумани дренаж тизимини лойиҳалаш самарадорлигини оширувчи лойиҳавий ечимларни қабул қилиш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish