Номонов Баҳодирхон Қодирхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида тилларида матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид терминларнинг лексик-структур таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3. PhD/Fil2774.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид терминларнинг инглиз ҳамда ўзбек тиллари мисолида структур-семантик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги терминлар синхрон ва диахрон жиҳатидан замонавий тилшуносликнинг аниқлик, устуворлик, вариантлилик тамойиллари асосида исботланган;
матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги терминологик тизимларнинг ривожланиш босқичлари аниқланиб, соҳага доир терминда детертерминизация ҳодисасининг кузатилиши, терминларни тартибга солиш ҳамда улардаги маъно кенгайиши асослаб берилган;
матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги лексик бирликларнинг лексикографик тамойиллари ишлаб чиқилиб, мазкур соҳа терминологик луғатлари тузишнинг услубий ёндашувлари такомиллаштирилган;
матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид терминлар таржимаси транслитерация, муқобил ва калка орқали амалга оширилганлиги фактик материаллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида матбаа ва қадоқлаш соҳаси терминологиясини структур-семантик, функсионал-семантик таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид терминлар синхрон ва диахрон жиҳатидан тилшуносликнинг аниқлик, устуворлик, вариантлилик ва ривожланиш тамойиллари асосидаги илмий-назарий тавсия ва таклифлардан Наманган муҳандислик-технология институти 2019–2021-йилларга мўлжалланган ЖД23964615-рақамли “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 13-декабрдаги 3228-024 сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асоси мустаҳкамланди;
матбаа ва қадоқлаш соҳасига оид терминлар терминларининг ҳозирги босқичдаги ҳолати, матбаа ва қадоқлаш терминологияси диахроникаси тарихий асослари уларнинг миллий тилимизга кириб келиши ва ўзлашишининг ижтимоий-маданий, иқтисодий омилларини йоритишга доир таклиф ва хулосалардан Наманган давлат университетида 2022–2023-йилларда амалга оширилган ФЗ 201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларида веб сайти ва мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Наманган давлат университетининг 2025-йил 11-январдаги 05–25-02 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида мазкур лойиҳа иши доирасида тадқиқ этилган матбаа ва қақдоқлаш соҳасига оид терминларнинг инглизча таржимаси диссертацийион тадқиқот жараёнидан олинган илмий маълумотлар билан бойитган;
матбаа ва қадоқлаш технологияси терминларининг структур-семантик таҳлиллари ҳамда уларда миллий-маданий хусусиятларнинг акс этишига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эштиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти”номли дастурлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 9-сентябрдаги 04-36-1053 сон маълумотномаси). Технологик соҳалардан бири бўлса-да, матбаа ва қадоқлаш соҳасида айрим миллий-маданий хусусиятлар мавжудлиги далилланган. Бунинг натижасида мазкур кўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг қиймати бадиий ҳамда илмий жиҳатдан ошишига эришилган.