Мамажонов Шавкатилло Хабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимдаги тилларда «таом» лексик-семантик майдони, унинг лингвокултурологик ва прагматик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари материаллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1982.
Илмий раҳбар:, Абдувалиев Махаматжон Арабович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафрузхон Нумонжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Рахимов Усмонжон Эргашевич филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида «таом/фоод» консепти лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг майдоний табиатини, лингвокогнитив ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида “таом/фоод” консептининг интеграл ва дифференциал белги-хусусиятлари, унинг лисоний манзараси, майдоний табиати, ядро ва периферия қисмлари аъзолари аниқланиб, “таом/фоод” консепти вербализаторларининг структурал моделлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “таом/фоод” семантикали лисоний бирликларнинг лингвопрагматик, синтагматик, функсионал-услубий ва прагматик жиҳатлари, тиллараро изоморф ва алломорф хусусиятлари очиб берилган;
“таом/фоод” консепти вербализаторлари семантикасини инглиз тилидан ўзбек тилига ва аксинча трансформация қилиш усуллари, уларнинг аслият ва таржима матнлари адекватлигини таъминлашдаги ўрни далилланган;
“таом/фоод” компонентли фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф эканлиги, уларда халқнинг дунёқараши ва ҳаётий тажрибаси ва донишмандлиги акс этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тилларида “таом/фоод” консептининг лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида “таом/фоод” консептининг интеграл ва дифференциал белги-хусусиятлари, унинг лисоний манзараси, майдоний табиати, ядро ва периферия қисмлари аъзолари, “таом/фоод” консепти вербализаторларининг структурал моделлари ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида “таом/фоод” семантикали лисоний бирликларнинг лингвопрагматик, синтагматик, функсионал-услубий ва прагматик жиҳатлари, тиллараро изоморф ва алломорф хусусиятларига оид илмий хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022-йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149 “Америcан Драма” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 3-декабрдаги 01-657-сонли маълумотномаси). Натижада “Таом/фоод” консепти вербализаторлари семантикасининг фарқли томонларига доир илмий хулосалар билан бойитилган;
“таом/фоод” консепти вербализаторлари семантикасини инглиз тилидан ўзбек тилига ва аксинча трансформация қилиш усуллари, уларнинг аслият ва таржима матнлари адекватлигини таъминлашдаги ўрни юзасидан олинган илмий натижалардан Андижон вилояти телерадиокомпанияси мухарририяти томонидан тайёрланган ва эферга узатилган “Бахс, мулоқот, таҳлил” ва “Махсус репортаж” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилди (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-декабрдаги 01-131244-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг мазмунининг илмий жиҳатдан бойитилишига эришилган;
“таом/фоод” компонентли фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф эканлиги, уларда халқнинг дунёқараши ва ҳаётий тажрибаси ва донишмандлиги акс этиши борасидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлиги Наманган давлат университетида 2020-2023-йилларда бажарилган ФЗ201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларида веб сайти ва мултимедия маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги лойиҳадасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 14-апрелдаги 04-3247-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа иши доирасида таржима қилинган “таом/фоод” таркибли бириликлар диссертацион тадқиқотлар жараёнида олинган маълумотлар билан бойитилган.